Тасдиқлайман” Чирчиқ давлат педагогика университети ректори Ғ. И. Мухамедов



Download 76,91 Kb.
bet3/18
Sana16.12.2022
Hajmi76,91 Kb.
#888810
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
ЛОЛА опа 3

Диссертант Наримбаева Лола Кузибаевна: Ассалому алайкум ҳурматли илмий семинар раиси ва ҳурматли илмий сенминар аъзолари! Сизнинг эътиборингизга “Талабаларнинг интеллектуал-ижодий қобилиятини ривожлантиришда кластерли ёндашувдан фойдаланиш” мавзусида тайёрланган диссертациянинг асосий мазмунини ҳавола этаман.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳонда талабаларни интеллектуал жиҳатдан ривожлантириш орқали касбий фаолиятга тайёрлашнинг инновaцион технологиялари ҳамда ижодий қобилиятни оширишга йўналтирилган дидактик таъминот амалиётга татбиқ этилмоқда. Педагогика таълим йўналиши муҳитида профессионал амалиётга қаратилган ўқув-тарбиявий жараённи яратишнинг мослашувчан ёндашувларини татбиқ этиш орқали талабаларда касбий компетенцияни шакллантириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Дунёда таълимнинг глобаллашуви жараёнида талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантиришнинг педагогик-психологик механизмларини, когнитив, креатив ва рефлексив фаолиятларнинг ўзаро мувофиқлаштириб такомиллаштиришга қаратилган илмий изланишлар олиб борилмоқда. Олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот институтларида талабаларнинг педагогик қобилиятини шакллантириш, касбий компетенция ва малакаларини ривожлантириш орқали уларни педагоглик фаолиятига самарали тайёрлаш юзасидан илмий-амалий изланишлар олиб борилмоқда. Талабаларнинг интеллектуал жиҳатдан юқори бўлишини таъминлаш кластерли ёндашув, технология ва интерфаол усулларни такомиллаштиришни тақозо этади. Франция, Швейцария, Финляндия, Россия, Япония , Корея амда бошқа бир қатор давлатларда рақобатбардош мутахассисларнинг касбий компетенцияси сифатида интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантириш муаммоларини комплекс жиҳатдан ўрганиш ва зарурий ечимларини топишга йўналтирилган дастурлар, амалий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳим ўрин эгалламоқда.
Республикамизда рақобатбардош кадрлар тайёрлаш механизмларини такомиллаштиришнинг меъёрий-ҳуқуқий базаси янгиланди, олий таълимнинг стратегик ривожлантиришнинг миллий тажрибалар ҳамда халқаро илғор тенденцияларга асосланган методик тизими ишлаб чиқилди. Шунингдек, “халқаро стандартлар асосида юқори малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган кадрлар тайёрлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини намоён этиши ва маънавий баркамол шахс сифатида шаклланиши учун зарур шарт-шароит яратиш” устувор вазифа сифатида белгиланган. Таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар талабаларда интеллектуал ва ижодий қобилиятни ривожлантириш, уларнинг креатив салоҳиятини ошириш зарурлигини исботламоқда. Хусусан, олий таълим мазмунини модернизациялаш, талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш ва уларда ижодкорликни ривожлантириш ҳамда бу жараёнга замонавий таълим дастурларини жорий этиш долзарб масалага айланмоқда.
Диссертация қуйидаги меъёрий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни бажаришга хизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5712-сон, 2020 йил 6 ноябрдаги “Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6108 – сонли Фармонлари, шунингдек, 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-3775-сонли, 2020 йил 15 майдаги “Ўзбекистон Республикаси касбий малакалар, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими фаолиятини ташкил этиш чоралари тўғрисида”ги ПҚ-287-сонли қарорлари ҳамда мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот иши республика фан ва технологиялари ривожланишининг I. “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда, инновацион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши доирасида бажарилган.

Download 76,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish