Маъқулловчилар – 12 та. Қаршилар - йўқ. Бетарафлар йўқ.
Раис: Етакчи ташкилот сифатида Нукус давлат педагогика институти, Бухоро давлат университети тавсия этилмоқда.
Расмий оппонентлар сифатида: Чирчиқ давлат педагогика университети, педагогика фанлари доктори, профессор Махкамов Улфат Илхомович, педагогика фанлари доктори, доцент Боторова Шахло Исамиддиновна ва ташқи оппонент Ўзбекистон жахон тиллари университети психология фанлари номзоди, доцент Шамшетова Анжем Каромиддиновна, Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университети, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Рузиметова Дилдора Адилбековналарни тавсия этмоқдамиз.
Маъқулми? Расмий оппонентлар ва етакчи ташкилот бўйича қўшимча фикрлар йўқми?
Семинар аъзолари: Тасдиқлансин.
Раис: Раҳмат.
Энди бугунги илмий семинар кенгаши қарори лойиҳасини ўқиб эшиттираман.
Билдирилган фикр-мулоҳазалар, овоз бериш натижалари асосида Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузурида DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01 рақамли Илмий кенгаш қошидаги 13.00.01 – Педaгoгикa нaзaрияси. Педaгoгик тaълимoтлaр тaрихи ихтисослиги бўйича Илмий семинар кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Наримбаева Лола Кузибаевна “Талабаларнинг интеллектуал ижодий қобилиятни ривожлантиришда кластерли ёндашувдан фойдаланиш” мавзусидаги педагогика фaнлaри бўйича фалсафа дoктoри (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим қилган диссертацияси муҳокамасида ўз мулоҳазаларини баён этган тақризчилар ва бошқа сўзга чиққан мутахассисларнинг фикрлари ҳамда Илмий семинар аъзоларининг овоз бериш натижалари асосида Илмий семинарнинг қуйидаги қарори тасдиқлансин:
Наримбаева Лола Кузибаевнанинг “Талабаларнинг интеллектуал ижодий қобилиятни ривожлантиришда кластерли ёндашувдан фойдаланиш” мавзусидаги педагогика фaнлaри бўйича фалсафа дoктoри (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим қилган диссертация иши 13.00.01 – Педaгoгикa нaзaрияси. Педaгoгик тaълимoтлaр тaрихи ихтисослигига мувофиқ келади. Диссертациянинг мазмуни, унинг илмий ва амалий қиймати, илмий натижаларнинг фанга ва амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссяси талабларига жавоб беради. Ишда олинган натижалар тўлиқ асосланган, диссертация ва авторефератнинг расмийлаштириш қоидалари тўғри бажарилган. Автореферат ва эълон қилинган мақолалар ишнинг мазмунини тўлиқ акс эттиради.
Наримбаева Лола Кузибаевнанинг 13.00.01 – Педaгoгикa нaзaрияси. Педaгoгик тaълимoтлaр тaрихи ихтисослигида педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган “Талабаларнинг интеллектуал ижодий қобилиятни ривожлантиришда кластерли ёндашувдан фойдаланиш” мавзусидаги диссертацияси якунланган иш сифатида маъқуллансин ва педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ҳимояга тавсия этилсин.
Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги DSс.03/30.04.2021.Pеd.82.01 рақамли Илмий Кенгашга тадқиқот учун расмий оппонентлар сифатида:
Махкамов Улфат Илхомович - Чирчиқ давлат педагогика университети, педагогика фанлари доктори, профессор;
Ботирова Шахло Исамиддиновна - Чирчиқ давлат педагогика университети, педагогика фанлари доктори, доцент;
Шамшетова Анжем Каромиддиновна - Ўзбекистон жахон тиллари университети , психология фанлари номзоди, доцент;
Рузиметова Дилдора Адилбековна - Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори номзодлари тавсия этилсин.
Етакчи ташкилот сифатида Нукус давлат педагогика институти ва Бухоро давлат университети тавсия этилсин.
Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги DSс.03/30.04.2021.Pеd.82.01 рақамли Илмий кенгашдан Наримбаева Лола Кузибаевнанинг 13.00.01 – Педaгoгикa нaзaрияси. Педaгoгик тaълимoтлaр тaрихи ихтисослигида ихтисослигида педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган “Талабаларнинг интеллектуал ижодий қобилиятни ривожлантиришда кластерли ёндашувдан фойдаланиш” мавзусидаги диссертация иши ҳимояга тавсия этилсин.
Илмий семинар раиси Ш.И. Ботирова
Илмий семинар котиби Н.А.Мирзаева
Do'stlaringiz bilan baham: |