Тадқиқот натижалари ва эришилган хулосалар асосида қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
1. Вариатив, кластерли, компетенциявий, индивидуал ёндашувлар асосида талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантириш компонентларидан фойдаланишни кенг жорий этиш.
2. Талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантиришда хорижий илғор тажриба асосида таълим жараёнига мустақил фикрлаш, танқидий ва мантиқий тафаккурни ривожлантиришга қаратилган интеллектни ривожлантириш цикли технологияси ҳамда инновацион ёндашувларни татбиқ этиш талаб этилади.
3. Талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантириш самарадорлигини оширишда “Мактабгача таълим ўқув-лаборатория”си имкониятларини кенгайтириш зарур.
4. Бўлажак педагоглар фаолиятига қўйилувчи замонавий талаблар таркибига коллоборатив ҳамкорлик ва инновацион муҳитни киритиш мақсадга мувофиқ.
Эътиборларингиз учун рахмат!
Раис: Наримбаева Лола Кузибаевнанинг диссертация бўйича тақдимотини эшитдик. Энди иш юзасидан муҳокамага ўтсак. Марҳамат, диссертантга қандай саволлар бор?
Раис: Менда савол бор:
Савол: Татқиқот ишингизда қайси олимларнинг ишига таяндингиз, сизнинг ишингиз уларнинг ишидан нимаси билан фарқ қилади?
Жавоб: Раҳмат, устоз саволингиз учун!
Татқиқотимизда биз инновацион таълим кластерини татбиқ этишнинг назарий-методологик асосларини Ғ.Мухамедов, У.Хўжамқулов, Ш.Ботирова, С.Тоштемировалар каби тадқиқотчиларнинг ишларига таяндик.
МДҲ олимлари Т.И.Шамова, А.П. Майер каби олимлар томонидан талабаларда интеллект ва ижодийликни ривожлантиришнинг назарий асослари тадқиқ этилган.
Хорижий олимларидан J.Piaje, N.Cantor, J.Kihlstromлар, интеллект тушунчаси ва уни ривожлантириш босқичлари бўйича илмий изланишлар олиб борган.
М.А.Тилакова тадқиқот ишларида ўқувчиларининг креатив қобилиятларини ривожлантиришнинг психологик яъни қобилият, қизиқиш, эҳтиёж, интеллектуал-ижодий фаолияти муаммони ечишга мотивацион нуқтаи назардан қараш, дарсдан ташқари тўгараклар мазмуни, тарихий манбаларни ўрганиш ва тадқиқ этиш , ўз-ўзини ташхислаш, иродавийлик, ишчанлик, ахлоқ-одоб ва бошқа фазилатлар каби омилларни аниқлаган. Ўқувчиларда креативлик қобилиятини ривожлантириш моделини такомиллаштирган.
Савол: Тадқиқотингизнинг 2 бобида “Таллабаларнинг интеллектуал ижодий қобилиятини ривожлантириш механизми такомиллаштирилган дейилган механизмларни санаб беринг,қайси механизм бор эдики сиз уни такомиллаштирдингиз?
Жавоб: Талаба фаолияти- педагогик жараёнида бевосита ўқитувчи билан ўзаро ижодий муносабат амалга оширилади. Бунда “ўқитувчи-талаба”ни замонавий технология ва усулларни қўллаш орқали ахборотни қабул қилиш ва таҳлил қилишга йўналтиради.
Коллоборатив ҳамкорлик - талаба ахборот ресурс маркази, илмий ва тадқиқот инстутлари, кутубхона, мактабгача таълим лабораторияси, мактаб билан ҳамкорликда илмий ва ижодий изланиш олиб боради. Курс лойиҳаси, кейс тўпламларини тайёрлайди
Кредит-модул тизимида мустақил равишда танлаган фани юзасидан айспиринг тестлар, педагогик вазиятлар, видеодарс, ижодий лойиҳа, дарс ишланмаси, технологияларни таълим жараёнига татбиқ этиш юзасидан ўқув топшириқларини бажаради. Ўқитувчи томонидан талабага кўрсатма бериб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |