Тасдиқлайман” Чирчиқ давлат педагогика университети ректори Ғ. И. Мухамедов


Олий таълим муассасаси талабаларини интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожланганлик даражаси кўрсаткичлари



Download 76,91 Kb.
bet10/18
Sana16.12.2022
Hajmi76,91 Kb.
#888810
TuriСеминар
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
ЛОЛА опа 3

Олий таълим муассасаси талабаларини интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожланганлик даражаси кўрсаткичлари
Ўтказилган тажриба-синов натижаларига асосланган ҳолда талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантириш самарадорлигини аниқлаш юзасидан ўтказилган тажриба-синов натижалари бўйича тажриба ва назорат гуруҳларидаги ўртача ўзлаштиришларини Студентнинг математик-статистика методи ёрдамида таҳлил этдик. Тажриба-синовда жами 344 нафар талабалар қатнашди. Шундан, тажриба гуруҳида 177 нафар талаба иштирок этган бўлса, назорат гуруҳида 167 нафар талаба иштирок этди.
Масаланинг қисқача моҳияти қуйидагилардан иборат: иккита бош тўплам берилган бўлсин. Бири тажриба гуруҳидаги талабалар билимининг ўртача баллари, иккинчиси эса назорат гуруҳи талабалари билимининг ўртача баллари. Баҳолар нормал тақсимотга эга деб ҳисобланади. Бундай фараз ўринлидир, чунки нормал тақсимотга яқинлашиш шартлари содда бўлиб, улар бажарилади.
Статистик таҳлилдан бўлажак ўқитувчиларда самарадорлик 13,3 га ошгани маълум бўлди.
Олинган натижалардан ўқитиш самарадорлигини баҳолаш мезони бирдан катталиги ва билиш даражасини баҳолаш мезони нолдан катталигини кўриш мумкин. Бундан маълумки, тажриба гуруҳидаги ўзлаштириш назорат гуруҳидаги ўзлаштиришдан юқори экан.
Амалга оширилган ушбу тажриба-синов ишлари муваффақиятли якунланди ва ушбу тадқиқот натижаларини педагогик амалиётга жорий қилиш мумкинлиги асосланди.
ХУЛОСА
“Талабаларнинг интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантиришда кластерли ёндашувдан фойдаланиш” мавзусидаги тадқиқот иши натижалари асосида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Талабаларнинг интеллектуал-ижодий қобилиятини мавжуд дидактик таъминот, замонавий технологиялар, кластерли ёндашув воситасида ривожлантириш орқали уларни касбий, ақлий, ижодий ва маънавий-руҳий жиҳатдан ривожлантириш таълимий-тарбиявий аҳамиятга эга дoлзaрб педaгoгик муaммолардан ҳисoбланaди.
2. Ўқув-тарбиявий фаолиятда талабани прогностик таҳлил қилишга мўлжалланган индивидуал таълим траекторияси (талаба томонидан танланган ҳамда унга кетма-кетликда билимлар тўплаш ва хоҳлаган компетенциялар йиғиндисига эга бўлиш имкониятини берадиган йўналиш-маршрут) асосида касбий, ақлий, ижодий қобилиятлар намоён этилади.
3. Интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантиришга қаратилган технологияларни “4+2” тартиби ва педагогик амалиёт жараёнида татбиқ этиш фаолият натижаларини таҳлил қилиш, таълим-тарбия жараёнини жамият талаблари асосида мунтазам ва тизимли олиб бориш имконини беради.
4. Талабаларни касбий билимларини оширишда муваффақиятли келажак дастурини ишлаб чиқишга мўлжалланган алгоритм касбга оид билимларни мукаммал эгаллаш, мантиқий фикрлаш доираларини кенгайтириш, ижодкор бўлиш, касбий ишчанлик қобилиятларни шакллантиришда асосий восита бўлиб хизмат қилади. Дарс машғулотлари жараёнида талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантиришга қаратилган ўқув топшириқлари, муаммоли вазиятлар, қайта алоқани юзага келтирувчи стратегиялар, усул ва технологияларни танлаши ва улардан унумли фойдаланиш бўлажак педагогларни мустақил касбий фаолиятга тайёрлашнинг самарали йўлларидан ҳисобланади.
5. Талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантириш модели креативлик ва амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган компонентлар билан мувофиқлаштирилган кластерли ёндашув ўртасидаги алоқадорликни таъминлайди. Тадқиқот жараёнида талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантиришга устуворлик бериш орқали педагогик, психологик, методик ҳамда ижтимоий муаммо сифатида ушбу касбий фазилатни янада кенгроқ эгаллаш имконияти яратилади.

Download 76,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish