“ТАСДИҚЛАЙМАН”
Чирчиқ давлат педагогика
университети ректори
______________Ғ.И.Мухамедов
“____”______________2022 йил
Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги
илмий даражалар берувчи DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01 рақамли илмий кенгаш қошидаги 13.00.01 –Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича илмий семинар мажлисининг 51-сонли
баённомаси
2022 йил, 1 декабрь Чирчиқ шаҳри
Қатнашдилар: п.ф.д., доц. Ш.И.Ботирова (раис), п.ф.д., проф. Б.Б.Бойметов (раис ўринбосари), п.ф.ф.д., Н.А.Мирзаева (илмий котиб), п.ф.д., проф. С.М.Матчонов, п.ф.д., проф. А.Т.Нурманов, п.ф.д, проф. Б.Х.Ходжаев, п.ф.д. доц. Т.Л.Ҳурвалиева, п.ф.д, доц. Қ.А.Қодиров, ф.ф.д., доц. Ж.Ш.Джумабоева, п.ф.ф.д., З.И.Санақулов, п.ф.ф.д., С.Б.Қораев, п.ф.ф.д., Ш.Р.Самарова, жами 12 киши.
Кун тартиби:
Чирчиқ давлат педагогика университети ўқитувчиси Наримбаева Лола Кузибаевнанинг “Талабаларнинг интеллектуал-ижодий қобилиятини ривожлантиришда кластерли ёндашувдан фойдаланиш” мавзусида 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ишининг муҳокамаси.
Илмий раҳбар: п.ф.д., доц.Т.Л.Хурвалиева
Тақризчилар: ф.ф.д., доц. Ш.Р.Самарова
п.ф.ф.д., доц. С.У.Мавланова
Раис: п.ф.д., доц. Ш.И.Ботирова
Илмий котиб: п.ф.ф.д., Н.А.Мирзаева
Илмий семинар раиси йиғилишни очиб, йиғилганларни кун тартиби билан таништирди.
Эшитилди: п.ф.д., доц. Ш.И.Ботирова: Ҳурматли семинар аъзолари! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси “Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисида”ги Қарорига асосан Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01 рақамли Илмий Кенгаш қошидаги Илмий семинар тузилган ва унинг таркиби 15 кишидан иборат қилиб тасдиқланган.
Бугунги йиғилишимизда 15 нафар семинар аъзоларидан 12 таси иштирок этяпти. Кворум бор, мажлисимизни бошлашимиз мумкин. Агар маъқул десаларингиз, йиғилишимизни бошлаймиз.
Илмий семинар йиғилиши ОЧИҚ, деб эълон қилинади.
Сизларнинг эътиборларингизга кун тартибини ҳавола қиламан.
Кун тартиби:
Чирчиқ давлат педагогика университети ўқитувчиси Наримбаева Лола Кузибаевнанинг “Талабаларнинг интеллектуал-ижодий қобилиятини ривожлантиришда кластерли ёндашувдан фойдаланиш” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси муҳокамаси.
Кун тартиби бўйича қандай таклифлар бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |