Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги ишда қўлланилган усул ва ёндашувларнинг илмий-услубий жиҳатдан асосланганлиги, билиш назарияси бўйича республика, хориж давлатлари олимлари ва амалиётчиларининг тадқиқотларига асосланилганлиги, тадқиқот методларининг диссертация вазифаларига мувофиқ танланганлиги, тажриба-синов ишлари самарадорлиги математик-статистик усуллар воситасида тасдиқланганлиги, хулоса ва тавсияларнинг амалиётга жорий қилинганлиги ваколатли давлат тузилмалари томонидан тасдиқланганлиги билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг илмий аҳамияти “интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантириш” тушунчаси мазмуни, интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантириш тузилмаси, таянч ва хусусий компонентлар тизими, кластер ёндашуви хусусиятлари аниқланганлиги, интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантириш технологиясининг дидактик таъминоти такомиллаштирилганлиги ҳамда “Мактабгача педагогика” модулини интеллект ва ижодий қобилиятни ривожлантиришга йўанлтириб ўқитиш имкониятлари асосланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти педагогик олий таълим муассасалари мактабгача таълим йўналиши бўйича умумкасбий ва ихтисослик фанларидан ўқув дастурлари, қўлланма ва дарсликларни яратишда талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантириш мезонлари, даражалари, кўрсаткичлари, яратилган электрон ўқув-услубий мажмуа, дастурий таъминот, интерфаол назарий ва амалий машғулот ишланмалари ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкинлиги билан тавсифланади.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантиришга оид илмий-методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантириш технологиялари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантиришнинг педагогик-психологик шарт-шароитлари ўқув-тарбиявий фаолиятни прогностик таҳлил қилишга мўлжалланган индивидуал таълим траекториялари ёндашувига оид таклиф ва тавсиялари асосида “Мактабгача таълимда раҳбарлик” дарслигини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил
23 ноябрдаги 500-сон буйруғи). Натижада, интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантиришга оид даражалари ҳамда кўрсаткичлари аниқлаштирилган;
интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантириш технологиялари “2+4” тартиби педагогик амалиёт жараёнига муваффақиятли келажак дастурини ишлаб чиқишга мўлжалланган алгоритм орқали интегратив киритиш имкониятларидан А1-XT-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 7 февралдаги 22-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларни ижодий фаолиятга йўналтириб ўқитишнинг изчиллиги, узвийлиги ва тизимлилиги таъминланган;
интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантириш модели креативлик ва амалий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган компонентлар билан мувофиқлаштирилган кластерли ёндашув ўртасидаги алоқадорликни таъминлашга оид таклифларидан “Мактабгача таълимда раҳбарлик” номли дарсликда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020 йил 30 октябрдаги 648-сон баённомаси). Натижада, талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантириш компонентларини такомиллаштиришга эришилган;
интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантириш механизмлари дидактик таъминоти таълим кластери узвийлиги ҳамда таълим субъектларининг интеграллашувига оид хулоса ва таклифлардан ЎзМТРК “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“O'zbekiston” телерадиоканали ДМ 2021 йил 29 октябрдаги 1692-сон маълумотнома). Натижада, тавсия қилинган илмий-назарий хулоса ва таклифлар кўрсатув сценарийсига интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантиришнинг инновацион технологиялар асосида ташкил қилиш ва талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш билан боғлиқ мазмунни сингдиришга хизмат қилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |