Тасдиқлайман” Чирчиқ давлат педагогика университети ректори Ғ. И. Мухамедов



Download 76,91 Kb.
bet2/18
Sana16.12.2022
Hajmi76,91 Kb.
#888810
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
ЛОЛА опа 3

Семинар аъзолари: тасдиқлансин.
Раис: Кун тартибини тасдиқлаш ҳақидаги таклифни овозга қўяман. Тарафдорлар муносабат билдиришингизни сўрайман. Қаршилар?-Йўқ. Бетарафлар? - Йўқ. Қабул қилинди.
Кун тартибидаги масалани кўриб чиқишга ўтамиз.
Бугунги мажлисимизнинг кун тартибида Чирчиқ давлат педагогика университети ўқитувчиси Наримбаева Лола Кузибаевнанинг “Талабаларнинг интеллектуал-ижодий қобилиятини ривожлантиришда кластерли ёндашувдан фойдаланиш” мавзусида педагогика фaнлaри бўйича фалсафа дoктoри (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси муҳокамаси.
Диссертация Чирчиқ давлат педагогика университетида бажарилган.
Илмий раҳбар: педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Хурвалиева Тармиза Латиповна.
Диссертант ҳақида маълумот бериш учун сўз Илмий семинар котиби, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори Мирзаева Нодира Абухамидовага берилади марҳамат!
Илмий котиб: Ассалому алайкум ҳурматли илмий семинар аъзолари!
Ассалому алайкум, Илмий Кенгаш аъзолари ҳамда қатнашчилари, талабгор Наримбаева Лола Кузибаевнанинг шахсий ҳужжатлари ҳақида маълумотлар билан таништириб ўтмоқчиман. Наримбаева Лола Кузибаевна 1976 йил 29 августда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2002 йил Низомий номли Тошкент давлат педагогика университетининг Мактабгача ва оилавий таълим мутахассислигини (бакалавр) тамомлаган. 2004 йил Низомий номли Тошкент давлат педагогика университетининг Мактабгача ва оилавий таълим мутахассислигини (магистр) тамомлаган. 2004-2020 йиллар Тошкент шахар Мирзо Улуғбек туманидаги 274-сонли мактабгача таълим ташкилотида мудира лавозимида ишлаган. 2020 йил сентябрдан бошлаб Чирчиқ давлат педагогика университети “Мактабгача таълим методикаси” кафедраси ўқитувчиси, 2020 йилдан 13.00.01 Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи –ихтисослиги бўйича эркин тадқиқотчи ҳисобланиб, илмий тадқиқот ишларини олиб борган. Амалдаги талабларга мувофиқ жами 2 та фандан малакавий имтиҳонларни мувафақиятли топширган. Жумладан, 2022 йил 16 ноябрда Инглиз тили (74 балл); 2022 йил 17 майда Педагогика назарияси ва тарихи (78 балл), фанларидан малакавий имтиҳонларни муваффақиятли топширган.
Диссертация мавзуси бўйича жами 29 илмий-услубий ишлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Олий аттестация комиссясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 1 та ўқув қўлланма, 8 та мақола, 5 та тезис, хорижий журналларда 4 та мақола, 3 та тезис нашр этилган.
Диссертация кириш, уч боб, 133 саҳифа матн, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўхати ва иловалардан иборат.
Наримбаева Лола Кузибаевна йиғма жилдида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан талаб қилинган барча ҳужжатлар мавжуд ва улар белгиланган талабларга жавоб беради.
Наримбаева Лола Кузибаевна оилали, 2 нафар фарзанднинг онасидир. Ҳурматли Илмий кенгаш аъзолари! Диссертантнинг шахсий ҳужжатлари билан боғлиқ маълумотлар шулардан иборат.
Наримбаева Лола Кузибаевна диссертация иши Чирчиқ давлат педагогика университетининг “Мактабгача таълим методикаси” кафедраси мажлисида ўтказилган (2022-йил 27 июль, 12-сонли баённома) муҳокама қилинган.
Тадқиқот ишида барча зарур ҳужжатлар ариза, диплом нусхалари, анкета маълумотлари, диссертация мавзусининг тасдиқланганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссяси бюллетени нусхаси, диссертация ишининг илмий-назарий семинарларда муҳокама этилганлиги баённомалари, фалсафа доктори илмий даражасини олиш учун малакавий имтиҳон гувоҳномалари тақдим этилган.
Раис: Тадқиқотчининг шахсий ҳужжатларига доир материаллар юзасидан илмий семинар котибига ёки тадқиқотчининг ўзига саволларингиз борми?- (Овозлар: тушунарли). Раҳмат. Саволлар бўлмаса, муҳокамага ўтишдан олдин регламентни тасдиқлаб олсак.
Диссертантга 20 минутгача, сўзга чиқувчиларга 5 минутгача вақт берилади. Шу билан биргаликда, саволлар ва жавоблар ҳам қисқа ва аниқ бўлиши мақсадга мувофиқ.
Шу регламентни маъқуллайдиганлар тасдиқлаб беришларингизни сўрайман. Қаршилар, бетарафлар йўқ. Раҳмат. Сўз диссертациянинг қисқача мазмуни билан таништириш учун тадқиқотчига берилади. Марҳамат!

Download 76,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish