4 камчилик юзасидан: Моделнинг бир қисми методолгик ва ташкилий блок қисми такомиллаштирилди.
5 камчилик юзасидан: Диссертация мазмунига мос маълумотлар ишинг асосий қисмида қолдирилди, семинар ва тадбирлар ишнинг илова қисмига ўтказилди.
Яна бир бор раҳмат!
Раис: Навбатни иккинчи тақризчи Самарқанд давлат ветиринария медицина чорвачилик ва биотехнологиялар университети Тошкент филиали ўзбек рус ва хорижий тиллар кафедраси в.в.доцент педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори Мавланова Саидахон Умаровнага берамиз, марҳамат!
Мавланова Саидахон Умаровна тақризи эшитилди, тақриз ижобий (тақриз илова қилинади).
Диссертант: Ўзларининг қимматли вақтларини сарфлаб, диссертацияни батафсил кўриб чиқиб, унинг илмий савиясини ошириш мақсадида билдирилган фикр-мулоҳазалари учун педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Мавланова Саидахон Умаровнага ўз миннатдорчилигимни билдираман. Тақризда келтирилган мулоҳазали ўринларга қуйидагича изоҳ бериб ўтаман:
Тақризда келтирилган мулоҳазали ўринларга қуйидагича изоҳ бериб ўтаман:
1-камчилик юзасидан: Диссертациянинг тузилиши қайта кўриб чиқилди, камчилик бартараф этилди, камчилик бартараф этилди. .
2-камчилик юзасидан: Тадқиқотнинг илмий аппарати илмий таҳрир қилинди ва ўзаро мувофиқлаштирилди.
3-камчилик юзасидан: Тадқиқотнинг “Фойдаланилган адабиёт” қисми олий аттецтация комиссияси талаблари асосида расмийлаштирилди.
Яна бир бор раҳмат.
Раис: Ҳурматли семинар аъзолари, расмий тақризчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва уларга нисбатан диссертантнинг жавобларини эшитдик. Диссертация ҳақида фикр-мулоҳаза билдирадиганлар борми? Семинар аъзоларига авторефератлар тарқатилган, диссертация ва унинг автореферати бўйича кимда яна фикрлар бўлса, марҳамат!
МУҲОКАМА:
Раис: Кимда қандай фикрлар бор. Мархамат, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори Қораев Самариддин Барракаевич:
Бугунги тадқиқот ишининг долзарблиги ҳақида тўхталмоқчиман. “Талабаларнинг интеллектуал ижодий қобилиятни ривожлантиришда кластерли ёндашувдан фойдаланиш” мавзусида ёзилган бу тадқиқот иши бугунги кунда ўта муҳим мавзулардан ҳисобланади. талабаларни педагогик фаолиятга тайёрлаш ва уларда ижодкорликни ривожлантириш ҳамда бу жараёнга замонавий таълим дастурларини жорий этиш долзарб масалага айланмоқда , бугунги кунда муҳим прагматик муаммоси сифатида тадқиқ этиш долзарб мавзулардандир.
Тадқиқотчи томонидан олиб борилган тадқиқот иши мустақил бажарилган ва якунланган иш ҳисобланади. Ишнинг структурасига назар ташлайдиган бўлсак, тадқиқотнинг структураси ЎРОАК талаблари даражасида ёзилган ва якунланган.
Мен тадқиқот ишини тугалланган иш деб ҳисоблайман ва кейинги босқичга тавсия қиламан.
Раис: Яна кимда қандай фикрлар бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |