Эслаб қолинг:
Назарий конференциянинг асосий шарти -самимий фикр алмашиш, ўқувчиларни ўқиб чиқилган китоблар, уларда кўтарилган муаммолар хақидаги шахсий фикр мулоҳазаларидир.
Ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги назарий конференция-ўқувчи ёшларни ватан химоясига тайёргарлик руҳида тарбиялашни таъсирчан воситаси бўлиб ҳисобланади.
Уларни тортувчи кучи, самимий вазиятда ўтиши, ёшлар қалбига чуқур таъсир этишидир.
Бундан ташқари, назарий конференциялар шундай уюштирилиши мумкинки, бунда ўсмирлар ва қизлар чақирувга қадар бошланғич тайёргарлиги фани бўйича ўз билимларини намоён қилиш имкониятларига эга бўлиши мумкин.
Назарий конференцияни тайёрлаш ва ўтказиш учун бир қанча кишилар кучини сафарбар қилишга тўғри келади. Хар бир назарий конференция ўзини дастурига эга бўлиши керак. Назарий конференцияга тайёргарлик, мактаб ҳарбий таьлим раҳбари томонидан ташкилий кенгаш ва кутубхона вакиллари билан биргаликда олиб борилади. Конференция режаси мактаб директори томонидан тасдиқланади.
Конференцияни ташкиллашда иложи борича ўқувчиларни ўзларини жалб қилиш жуда мухимдир. Хар бир ўқувчига алохида вазифа топшириш керак.
Агар вазифа мураккаброқ бўлса (масалан; адабиётларни йиғиш) у ҳолда вазифани ўқувчилар гурухига топшириш маъқулдир. Назарий конференцияни тайёрлаш услубини асосий принципи-бундай тадбирларни ўқитувчи раҳбарлиги остида ўқувчиларни ўзлари тайёрлаши керак. Демак, ўқувчиларни мувофиқ равишда уюштириш, уларни ижодий кучларини керакли йўналишга юргизиш керак. Худди мана шу ерда ўқувчиларга жамоат ташкилотлари ва кутубхона вакилларини ёрдами керак бўлади. Назарий конференцияга уруш ва меҳнат ветеранлари, ҳарбий қисм вакилларини ва шу мактабни тамомлаган ҳарбий хизматчи ёки армия хизматини ўтаган ёшларни таклиф қилиш мақсадга мувофиқдир.
Хар бир конференцияга мазмунли жарангли ном танлаш керак, унда конференцияни мавзуси ва йўналиши ўз аксини топган бўлиши керак.
Масалан: “Отамдан қолган далалар” китоби бўйича ўтказиладиган конференцияга “Анъаналар давом этмоқда”, ёки “Илхақ” фильми бўйича “Она-ватан-муқаддасдир” деган номларни бериш мумкин.
Конференция ўтказилаётган вақтда унинг қатнашчиларини фаоллаштириш кеч бўлади, шунинг учун бу иш рахбар томонидан олдинроқ бошқа тадбирлар ёрдамида амалга оширилиши керак. Хар бир конференция бу ишларни якуний хисоботини чиқариш учун ўтказилиши лозим.
Уни вазифаси ёшларда эстетик нозик дидни, ахлоқий идеал ва қаьтий эътиқодни тарбиялашдир. Тажрибали рахбарга мунозара вақтида ўқувчиларни фаоллигини бошқариш, уни керакли оқимга йўналтириш қолади холос.
Демак, конференция учун мавзуни тўғри танлаш -бу муваффақият гаровидир. Лекин, қандай танлаш тўғри бўлади? Бу ерда сўз таниқли, машҳур ёки умуман номаълум бўлган муаллифлар хақида кетяптими?
Баъзи вақтида шундай бўладики, асарнинг бадиий сифати юксак бўлмаслиги, лекин унда муаллиф кўтарган муаммолар барчани хаяжонлантириб ларзага солиши мумкин. Хар қандай вазиятда ҳам ташкилотчи конференциянинг асосий вазифасини белгилаб олиши зарур, бунинг учун китобхонларни ушбу муаммоларга бўлган қизиқиш сабабларини тушуниш керак.
Бадиий асарни мухокама қилишни муваффақияти асоси бўлиб -китобни ёки мавзуни тўғри танланишидир. Унда кўтарилган муаммолар, ўқувчи ёшларни хаяжонлантириши жуда ҳам зарурдир. Агар конференция халқимизни буюк аждодлари Сохибқирон Амир Темур, Захириддин Муҳаммад Бобур, Жалолиддин Мангуберди ва шунга ўхшаш улуғ сиймолар хаётларига бағишлаб ўтказилса янада ўз самарасини берар эди.
Чунки, ўқувчи ёшларда Ватанимиз тарихига, халқим, юртим дея ёниб, курашиб ўтган буюк аждодларимиз хаётларига бўлган қизиқиш ва уни ўрганишга бўлган интилиш жуда ҳам каттадир.
Муҳокама учун ўткир сюжетли, жиддий хаётий муаммоларни кўтариб чиққан, янги асарларни олиш керак. Мухокама мавзуси ёзувчини бутун ижодий, хикоялар тўплами, алохида бир китоб ёки бирор бир журналдаги мақола ҳам бўлиши мумкин. Мухокама қилинувчи асарлар сони қанча оз бўлса, шу мақсадга мувофиқ бўлади. Акс холда конференция чўзилиб кетиши, муҳокама эса зерикарли ўтиши мумкин. Мавзуни танлашда рахбар фақат ўзини фикрини ўтказиши мумкин эмас. Шуни назарда тутиш керакки, фақат ўқувчиларни ўзларини фаол қатнашишлари конференцияни яхши тайёрланишига ва мувафаққиятли ўтишига имкон яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |