«тасдиылайман»


Конференция режасини ишлаб чиқиш тартиби



Download 0,94 Mb.
bet33/67
Sana16.04.2022
Hajmi0,94 Mb.
#556504
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   67
Bog'liq
maxsus UMK tayyori

8.2. Конференция режасини ишлаб чиқиш тартиби.
Конференциянинг катта амалий аҳамияти мавзунинг долзарблиги, уни пухталик билан ташкил этишни талаб қилади. Бунинг учун рахбар конференция режасини пухта ўйлаб тузиши, шунингдек, ташкилий кенгаш ахзолари билан биргаликда конференцияни тайёрлаш режасини тузади.
Тайёргарлик режасига қуйдагиларни киритиш тавсия этилади:
-конференция мавзусига тақдим этилган китоблар сонини кўпайтириш;
-бу китобларни мухокамагача кўпроқ ўқувчилар ўқиб чиқишлари учун уларни ташвиқот қилиш ва тарқатиш;
-китобхонларнинг бу китоблар хақидаги фикр мулохазаларини йиғиш ва фикрлар битилган махсус варақаларни чиқариш;
-конференцияда сўзлашни хохловчи китобхонларни аниқлаш;
-сўзга чиқувчилар учун консультациялар уюштириш;
-конференцияни олиб бориш учун раис сайлаш;
бўлажак конференция хақида ахборотлар;
-конференция ўтказиладиган бинони тайёрлаш.
Конференцияга тайёргарлик 2 ойгача давом этади. Тайёргарликни бундан ҳам узоқ муддатга чўзиш тавсия қилинмайди, бу ўқувчилардаги дастлабки таассуротларни эсдан чиқаришга, нисбатан қизиқишнинг пастлашига олиб келиши мумкин. Тайёргарлик давомида рахбарга фаоллар билан биргаликда катта хажмдаги жиддий ишларни бажаришга тўғри келади. Тайёргарлик режа асосида бориши ва бунда бирор бир нарса тушиб қолмаслиги учун, режани хар бир қисми учун жавобгар шахс тайинланиб, уни бажаришни аниқ муддатлари кўрсатиб ўтилгани мақсадга мувофиқдир.
Синфнинг ЧҚБТ бўйича кутубхонасини мухокамага қўйилган асослар билан имкон борича тўлдириш зарур. Бунинг учун хар хил манбалардан фойдаланилади:
-китоблар буюртма қилинади;
-абонемент бўйича мақолалар буюртма қилинади;
-магазинлардан китоблар сотиб олинади.
Навбатдаги вазифа -муҳокамага қўйилган китобнинг мазмунини кенг ўқувчилар ёки китобхонларга етказиш.
Бунда қанча кўп ўқувчилар у билан танишиб чиқса, шунча кўп ўқувчи конференцияда қатнашиши мумкин. Китобларни тарқатиш учун рахбар қўл остида бўлган барча кўргазмали, оғзаки ва бошқа ташвиқот шаклларидан фойдаланиши керак. Синф хонасида мухокама мавзуси ёки асар муаллифи хақида кўргазмалар ташкил қилинади. Китобларни ташвиқот қилиш конференция ташвиқоти билан биргаликда олиб борилади. Ўқитувчи ўқувчиларга бўлажак тадбирлар хақида ёзма ёки оғзаки эьлонлар орқали етказади. У ўқувчилар билан харбий ватанпарварлик мавзусидаги китоблар хақида сухбатлашиб назарий конференцияда қатнашишни хохловчи ўқувчиларни аниқлайди. Конференцияда ўз фикрини айтишни истаган бир неча ўқувчиларни олдинроқ аниқлаб олиш, бу мухокамани ишончли тарзда бошлаш учун мухимдир, агар керак бўлса, сўзга чиқмоқчи бўлган ўқувчиларга зарур ёрдамлар кўрсатилади.
Бу ёрдам нималардан иборат бўлиши керак? Умуман, ёрдам бериш зарурми? Энг зарарли ёндошиш, бу ўқувчилар устидан ҳаддан ташқари назоратни кучайтириб юбориш.
Лекин бу, ўқитувчи сўзга чиқмоқчи бўлган ўқувчига ёрдам бермаслиги керак, деган фикрни билдирмайди.
Китобхонлар орасида шундай ўқувчилар борки, улар кўп китобларни яхши таҳлил ва ўзининг мустақил фикр-мулоҳазаларни эркин баён қила олади. Раҳбар бундай ўқувчилар гурухи билан ишлаганда, китобхонларга асарни яхши тушунишларига ёрдам берувчи танқидий адабиётларни тўплаш билан чегараланиши мумкин. Мактабда ўқиб чиққан китобларни чуқур таҳлил қила олмайдиган ва ўз фикрини эркин сўзлай олмайдиган ўқувчилар бўлиши мумкин. Лекин уларда ўзларини китобхон дўстлари даврасида ўз фикрларини айтиш эҳтиёжи пайдо бўлган бўлиши мумкин. Худди мана шу ерда, уларга ўқитувчининг ёрдами жуда зарур бўлади. Лекин ўқитувчи сухбатда ўқувчига ўз фикрини шакллантиришга, махлум бир хулосалар чиқаришга ёрдам бериб, китобхон фикрини ўз шахсий фикрларига алмаштирмаслиги керак, у фақат ўқувчини фикрлаш, идрок қилиш қобилиятини янада фаоллаштиришга имкон яратиши лозим.
Конференцияда сўзга чиқмоқчи бўлган китобхонга ёрдам бериш усуллари турли-тумандир. Кўп ҳолларда ҳарбий таьлим ўқитувчиси адабиёт ўқитувчилари билан биргаликда саволлар мажмуасини тузади.
Бу саволлар ҳарбий китобхонларнинг фикр-мулохазалари эшитилади. Саволлар мазмуни мухокама қилинаётган мавзу ва китобларга боғлиқ бўлади. Китобхонларга сўзга чиқишга тайёрланишда китоблар хақидаги тақризлар, фикрларни йиғиш яхши кўмак беради.
Ҳарбий таьлим ўқитувчиси ўқувчилар билан сухбатлашиб, уларни китоблар хақидаги фикрларини эшитиб, конференцияда сўзга чиқмоқчи бўлган ўқувчиларни аниқлаб олади.
Айниқса, индивидуал, шахсий сухбатлар жуда ҳам фойдалидир. Чунки, бу сухбат давомида китобхонга конференциянинг аҳамияти, ёзма тақризнинг қандай тузилиши ва ўз фикр-мулохазаларини сўзга чиқиб, оғзаки баён қилишга қандай тайёрланишни тушунтириш мумкин. Бундай сухбатларни самимий вазиятда ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Уларни ўтказиш учун махсус тайёрланган (тайинланган) консультант ажратилса яна ҳам яхши бўлар эди.
Консультант бўлиб ўқитувчи, фаол китобхон ёки конференцияни олиб боришга жалб этилган ўқувчи фаолият кўрсатиши мумкин. Одатда мухокама саволлари ва китобхонларнинг фикр-мулохазалари конференция хақидаги эьлонлар билан бирга деворий газеталарга жойлаштирилади. Тақриз ва фикрлар мухокамага атаб чиқарилган альбомларга ҳам жойлаштирилиши мумкин.
Назарий конференциялардан кутилган самара, ҳарбий таьлим ўқитувчисини унгача китобларни тарғиб қилишдаги тайёргарлик ишларининг муваффақиятига боғлиқ бўлади. Мухокама, амалга оширилган барча ишларнинг хотимаси, якуний қисми бўлиб хисобланади.
Назарий конференцияни ташкил этишда, олдиндан конференция ўтказиладиган бино хақида ўйлаш мухим аҳамиятга эгадир. Бу мактабдаги алохида синф хонаси, мажлислар зали ёки клуб бўлиши мумкин. Агар конференция ўқув юртидан ташқарида ўтказилмоқчи бўлса, у холда бу тўғрисида аввалроқ келишиб олиниши керак. Агар мактабнинг ўзида бўлса, уни олдиндан мухокама мавзусидаги плакатлар, суратлар ва бошқа кўргазмали воситалар билан жихозлаш лозим.
Конференция давомида техник воситалар ва видео-аудио материалларидан албатта фойдаланиши зарур. Конференцияга хар доим ҳам китоб муаллифини ёки асар қахрамони прототипини таклиф қилишга имкон бўлмайди. Худди мана шундай вазиятларда техник воситалар бизга яқиндан кўмак беради.
Биз китоб муаллифини ёки асар қахрамонларининг фикр-мулохазаларини ва ўзларини ёзиб олиб, уни мухокама қатнашчиларига тақдим қилишимиз мумкин. Бундай усулни қўллаш мухокама қатнашчиларида катта таассурот қолдириши мумкин.
Конференция ўтказиладиган зални бадиий жихатдан жихозлаш катта аҳамият касб этади. Бадиий жихозлаш зални безабгина қолмай, назарий конференциянинг мафкуравий тарбиявий аҳамиятини ҳам тўла очиб беришга имкон яратиши, китобхонлар идрокини хар хил восита ва бадиий сўзлаш усуллари билан фаоллаштириб, ундаги асосий мазмунни аниқлаш керак.



Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish