Таянч иборалар:
Назарий конференция, конференция режаси, китобхонлар мухокамаси, конференция ташвиқоти, мустақил фикр, конференциянинг мафкуравий-тарбиявий аҳамияти, мухокама мавзуси, тақриз ва фикрлар, маънавий бойлик, китоблар ташвиқоти.
Назорат учун саволлар:
Назарий конференцияларнинг мақсад ва вазифаларини сўзлаб беринг.
Конференциянинг асосий шарти нималардан иборат?
Конференцияга мавзу танлаш қандай тарзда амалга оширилади?
Конференция режасини ишлаб чиқиш тартибини айтиб беринг.
Конференция қандай тартибда ўтказилади?
Конференция раисининг тайёргарлиги қандай бўлиши керак?
Сўзга чиқувчилар қандай тарзда тайёрланадилар?
Мухокама олиб боришда нималарга эьтибор бериш керак?
Конференцияни ўтказишда ЧҚБТ рахбарининг роли нималардан иборат?
Назарий конференцияларни ўқувчиларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясидаги аҳамиятини сўзлаб беринг.
Мавзу № 9 “Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича маъруза, доклад ва рефератлар ёзиш услубиёти”
Режа:
Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси бўйича маъруза, доклад ва рефератлар ёзиш учун қўйилган талаблар.
Маърузага тайёргарлик босқичлари. Адабиётларни танлаш ва уларни ўрганиш.
Маърузани баён қилиш услубиёти.
9.1. Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси бўйича маъруза, доклад ва рефератлар ёзиш учун қўйилган талаблар
Ҳозирги даврда ўқувчи ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича қилинадиган ишлар хажмини ошиб бориши, уни ташкиллашни турли шакл ва услублари билан уйғунлашиб бормоқда, бу эса ўз навбатида бизга, ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича етарли тажрибалар борлиги хақида гапиришимизга имкон беради. Бироқ, бу тажрибалар самарадорлиги ўзини юқори даражасига етиб боргани йўқ. Ҳозирги шароитдаги вазиятни ўзгартириш учун, фақат ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясини янги шакл ва услубларини излабгина қолмай, балки, маълум бўлган амалдагиларни такомиллаштириш, ўқув жараёни, дарсдан ташқари ва ёшлар ташкилотларидаги илғор педагогик тажрибаларни чуқур тахлил қилиб чиқиш зарур.
Умумтаьлим мактабларидаги ўқув жараёни ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси системасининг таркибий бир қисми бўлиб ҳисобланади. Таьлим бериш ва тарбиялаш назарияси ва амалиёти, ўқитиш ва тарбиялашнинг турли, кенг шаклларини ўзида мужассам қилган. Ўқитишнинг турли-туман шакллари орасида, маъруза усули билан ўқитиш катта аҳамиятга эгадир.
Маъруза, асосан, олий ўқув юртларида ўқитиш ва тарбиялаш шаклларидан бири сифатида пайдо бўлди ва ривожланиб келди.
Лекин, аста-секин таьлим нинг бошқа турларида, масалан, илмий билимларни амаллаштириш, ташвиқот фаолиятларида қўлланила бошланди. Ўрта мактабларда юқори синф ўқувчиларини ўқитиш учун маъруза услубини жорий этишни кераклиги ва зарурлиги аллақачон исботлаб берилган.
ЧҚБТ рахбари ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси бўйича тарбия жараёнини ташкиллашга маъруза усулини кирита туриб, шуни билиши керакки, олдин ҳам, хозир ҳам уни таьлим ва тарбияни турли шаклларида фойдаланилишига бир хил муносабат бўлмаган ва йўқ ҳамдир. Маърузага қарши чиққанлар, аввал уни китоб билан ишлашга, техник тараққиётни ривожланиши билан -ўқитишда техник воситалардан фойдаланиш билан алмаштиришни таклиф қилган эдилар. Маърузага қарши асосий аргумент- маърузачининг фаоллиги ва гўёки тингловчиларни пассивлиги хисобланиб келган. Маърузачи буни билиши ва маъруза машғулотларида ўқувчилар фаоллигини оширишга харакат қилиши керак.
Кескин баҳсларда, маъруза усули билан ўқитишнинг илғор тажрибаларини умумлаштириш жараёнида маърузани улкан имкониятлари, кўп сонли изланишлар асосида ўқитишни бир услуби эканлигини тасдиқлаб берди. Маъруза ўқув материалини унумли, систематик равишда баён қилишга имкон беради. У тингловчиларни фаннинг энг янги ютуқлари билан таништиришда, фанни кириш қисмини ўрганишда катта имкониятларга эгадир. Яхши тайёрланган маъруза -бу илмий фикрлаш мактабидир. Маъруза давомида, маърузачи мавзу мазмунини баён қилибгина қолмай, тингловчиларга вазифалар қўяди, фикрлар қарама-қаршилигини вужудга келтириб, тингловчиларни илмий изланишларга йўналтиради; бундай маърузани ўқув материали алмаштира олмайди. У тингловчиларни дарслик материалларига йўналтириб, уни мазмунан тўлдиради ва умумлаштиради, шунингдек, уни самарали ўзлаштирилишига шароит яратади.
Ҳозирги вақтда ахборот ва маълумотномалар хажмини кескин ошиб кетиши (кейинги 25 йил ичида инсоният бутун бир тарихи давомида олган ахборот ва маълумотларни олди)—ўқувчиларга ахборотлар хажми ошиб бориши шароитида, ўзларига керакли, зарур бўлганлари хисобига ўз билимларини мустақил равишда тўлдириб боришларига тўғри келади. Бу таьлим ва тарбияда бугунги кунда ечилиши керак бўлган мухим вазифалардан бири бўлиб хисобланади.
Маъруза усулида муаммоли ўқитиш бугунги кунда кескин бўлиб турибди. Кўп қўлланма ва тавсияномаларда, биз хар бир маъруза, доклад муаммоли хусусиятда бўлишига эришишга харакат қилишимиз хақида гапирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |