Ўқув юртларида музейларни ташкиллаш ва уни рўйхатдан ўтказиш тартиби.
Ўқув юрти музейини ташкил этиш хақидаги буйруқ директор томонидан чиқарилади ва район, шахар маданият бўлимлари билан келишилган холда, халқ таьлим бўлимлари томонидан тасдиқланади.
Музей ташкил этилгандан сўнг, музей раҳбарига ёрдам кўрсатиш мақсадида жамоатчилик кенгаши тузилади. Одатда, жамоатчилик кенгашига 3-5 фаол ўқувчилар қуради. Улар ўқув юрти ўқувчиларининг умумий йиғилишида сайланадилар.
Музей иш бошлангандан сўнг, у район ёки шахар маданият бўлимларида рўйхатдан ўтказилади ва музейнинг жамоатчилик кенгаши бу ташкилот олдтда барча намойиш қилинаётган материалларининг сақланиши учун жавобгар ҳисобланади. Ўз навбатида маданият бўлинмалари музейга илмий-услубий ёрдам кўрсатадилар.
Музейда сақланаётган ва намойиш қилинаётган материаллардан тарбиявий ишларда самарали фойдаланишда уларни тўғри ташкил этилган паспортлаштириш (рўйхатдан ўтказиш) тадбири муҳим аҳамиятга эгадир. Унинг асосий мақсади музейдаги бадиий ва моддий материалларни хисобини пухталик билан юргизиш орқали, уларни сақланишини таъминлаш ва ўқувчиларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясида тўғри ва самарали фойдаланишдир.
Музейда йиғилган барча материаллар музей фондини ташкил қилади ва инвентарлар рўйхатга олиш китобида хисобга олинади. Бу китобда материал ёки буюмни музей фондига қачон тушганлиги, унинг келиб чиқиш манбаи ва унинг қисқача тафсилоти ёзилади. Рўйхатга олиш китоби жилдланган, рақамланган ва маданият бўлими мухри билан мухрланган бўлиши керак.
Бундан ташқари музейнинг хар бир материалига қалин қоғоздан бланк осилиб, унга рўйхат рақами билан паспорт тузилади ва унга материал хақидаги барча маълумотлар киритилади. Бу паспорт музейдаги махсус картотекада сақланади.
Хар бир материалга тузилган паспортдан ташқари, музейнинг умумий паспорти ҳам тузилади ва унга музейда сақланаётган барча материаллар ва буюмлар, эсдаликлар, қўлёзмалар хақида, уларнинг қўлланилиши, жойлашиши ва улар билан ишлаш хусусиятлари тўғрисида қисқача маълумот бериб ўтилади. Бу паспорт бир неча нусхада тузилиб, улардан бири музейда, қолганлари эса махаллий давлат архивлари ва маданият бўлимларига иш юритиш учун юборилади.
Музей фонди асосий (хақиқий материаллар) ва экспозиция билан ишлаш жараёнида яратиладиган ёрдамчи схемалар, диаграммалар, макетлар, фото нусхаларга бўлинади.
Ўқув юрти музейида сақланаётган хақиқий материаллар -Ўзбекистон Республикасининг музей фондига киритилиши ва ана шу йўналишдаги махаллий музей рўйхатида ҳисобдан ўтиши керак.
Ўқув юрти музейлари хар йили музейга тушаётган хақиқий материаллар, буюмлар хақида давлат музейларини хабардор қилишлари шарт.
Ўқув юрти музейидаги алохида тарихий қимматга эга бўлган материал ёки буюмлар уларни сақлаш учун давлат музейларига топширилиши мумкин.
Давлат музейлари ўқув юрти музейига бу буюмларни тарихий қимматга эга эканлиги қайд қилинган хужжатни топшириши ва унинг нусхасини тайёрлаб бериши керак. Ўқув юрти музейларига бундай хужжатларни топшириш, улар фаолиятига берилган ўзига хос баҳо бўлиб ҳисобланади. Агар ўқув юрти музейи ўз фаолиятини тўхтатса, у холда у ердаги сақланаётган барча хақиқий материаллар давлат музейларига топширилиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |