«тасдиылайман»


Тестлар асосида синовларни тайёрлаш, ўтказиш шартлари ва таркиби



Download 0,94 Mb.
bet46/67
Sana16.04.2022
Hajmi0,94 Mb.
#556504
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   67
Bog'liq
maxsus UMK tayyori

Тестлар асосида синовларни тайёрлаш, ўтказиш шартлари ва таркиби.

Тестлар асосида мусобақалар умумий таьлим мактабининг барча синфларида, коллеж, лицей ва олий ўқув юртларининг барча курсларида ўтказилади. Меҳнат қилаётган ёшлар учун соғломлаштириш йўналишидаги мусобақалар ташкил этилади. Ҳарбий хизматчилар ва хуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимлари учун махсус ўтказиладиган машғулотлар уюштирилади. Тестларни топширишга юқорида номлари зикр этилган барча контингент жалб этилади. Бундан ташқари шифокорнинг рухсатномасига эга бўлган, ташкилий суратда ёки мустақил равишда спорт билан шуғулланадиган, барча хохловчилар иштирок этиши мумкин.
Тестларни синаш турлари бўйича мусобақалардаги машқларни бажариш шартларига ҳамда шахар (туман) спорт қўмиталари томонидан тасдиқланган спорт турлари мусобақалар қоидаларига мувофиқ хакамлар хайъати ўтказади.
Тестларни топширишга тайёргарлик ишлари ўқувчилар ва талабалар учун, ўқув юртларида ўқув машғулотлари ҳамда ўқишдан ташқари жисмоний тарбия соғломлаштириш ҳамда спорт тадбирлари жараёнида, мехнат қилаётган ёшлар учун спорт тўгаракларида, амалий жисмоний тайёргарлик, сихат- саломатлик гурухларида мустақил ташкил этилади.


Тестлар бўйича ишларни ташкил этиш.
Республика, вилоят, шахар ва туманларда тест меъёрларининг бажарилишига рахбарлик ва бу ишлар устидан назорат тегишли хокимиятлар, спорт қўмиталар ва халқ таьлими бўлимлари, Олий ва Ўрта махсус таьлим вазирлиги ва уларни жойлардаги органлари, корхона ва ташкилотларнинг касаба уюшмаси қўмиталари, ҳарбий қисмларнинг қўмондонлари ва хуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг бўлим рахбарлари томонидан амалга оширилади.
Тестларни топшириш ишларини ташкил этиш маъсулияти ўқув юртларида жисмоний тарбия ўқитувчилари, корхона ва муассасаларда эса, спорт ҳарбий инструктор-методистлар, тренерлар ва тиббиёт ходимлари, ҳарбий қисмлар, хуқуқни мухофаза қилиш органларида жисмоний тайёргарликка эга рахбарлар зиммасига юкланади.


Тестлар бўйича синов турларини бажариш шартлари.
60,100, 1000, 1500, 2000 ва 3000 метрга югуриш стадионнинг югуриш йўлагида ўтказилади.
Жойдан югуриб келиб узунликка сакраш. Узунликка сакраш учун мўлжалланган секторда ўтказилади.
Баланд турникда тортилиш, оёқлари билан полга тегмаган холда, юқоридан қўл билан ушлаб осилган холатда бажарилади. Агар энгак турникнинг грифини кесиб ўтган бўлса, машқ ҳисобига олинади. 5 секунддан ортиқ тўхтамга рухсат берилмайди, машқ осилган холатда тўлиқ тўхтаганда бошланади. Тебранишга рухсат этилмайди.
Гавдани кўтариш чалқанча ётган холатда бажарилади. Оёқларнинг тизза қисми 900С бурчак остида букик, қўл кафтлари елкага қўйилган бўлади, оёқ кафти тепа томонидан ушлаб турилади.
Тўпни (коптокни) улоқтириш 200 см баландликда мўлжалдан, 15, 30, 40 метр масофада жойлашган 100х100см катталикдаги халқага истаган текис майдончада, гранатани отиш (700гр. эркаклар. 500гр. хотин-қизлар учун) улоқтириш секторидан ёки хар қандай текис жойларда ўтказилиши мумкин.
Кичик калибрли милтиқдан 6 та нишонга, пневматик милтиқдан нишонга қараб ўқ отилади.
Сузиш сув хавфзасида ёки хавфсизлик қоидаларига риоя қилган холда махсус жиҳозланган жойда ўтказилади.



    1. Алпомиш ва Барчиной” кўпкураш тестлари бўйича дастур.




Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish