Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг умумқўшин овқат нормаси.
Маҳсулот номи
|
Бир кишига
гр. миқдорида.
|
қора нон
оқ нон
буғдой уни
турли дуккаклилар
гуруч
макарон маҳсулотлари
гўшт
балиқ
ўсимлик ёғи
сут
мол ёғи
тухум (хафтасига дона)
шакар
ош содаси
чой
картошка
карам
лавлаги
сабзи
пиёз
бодиринг, помидор
мева ва сабзавот шарбати
кисел
мева- сабзавот экстракти
|
350
400
10
80
40
40
175
100
40
100
30
4
70
30
1,2
600
130
30
50
50
40
50
30
|
13.3. Жанговар тайёргарликни ташкил этиш ва ўқув жойлари
Ўқув машғулотлари ва машқларда ҳарбий қисм бутун шаҳсий таркиб билан бўлиши шарт. Машғулотлардан фақат нарядда бўлган, ҳарбий қисм бўйича буйриқда кўзда тутилган шахслар озод қилинади. Ташқаридаги машғулотлардан соғлиғига кўра озод этилган солдат ва сержантлар билан взвод командири ёки бошлиқлар буйруғи билан синфда машғулот ташкил қилинади. Машғулотлар кун тартибида кўзда тутилган вақтларда сигнал бўйича бошланади ва тугатилади. Машғулотга чиқиш олдидан бўлинма командирлари ва взвод командири ўринбосарлари қўл остидагиларни кўздан кечиради.: кийим қоида бўйича кийилганми, аслаҳа тўғри мустаҳкамланганми, қурол ўқланмаганми?
Машғулотлар, отиш ва машқлар тугагач бўлинма командирлари барча қурол, жанговар ва бошқа машиналар мавжудлиги ва комплектлигини, отиш қуроллари, ўқ - дори ва ўқув приборлари мавжудлигини шахсан текшириши шарт.
Қурол ва магазин сумкалари бўлинма командирлари томонидан текширилади.
Машғулот, отиш ва машқлар тугагач қурол ва танк аслаҳаси тозаланади, машиналарга техник хизмат кўрсатилади.
Ҳарбий қисм бўйича буйруқ билан белгиланган кунларда бўлинмаларнинг машғулотга чиқиши ва қайтиши офицер билан бирга олиб борилади.
Ҳар ҳафтада қисмда парк-хўжалик куни ўтказилишидан мақсад қурол, жангавор ва бошқа техникага хизмат кўрсатилади, парклар, ўқув моддий база объектлари жиҳозланади ва ободонлаштирилади, ҳарбий шаҳарча тартибга келтирилади ва бошқа ишлар амалга оширилади. Жанговар тайёргарлик бўйича барча машғулотлар махсус ажратилган жойларда ўтказилади: синфлар, отиш шаҳарчаси, спорт шаҳарчаси, стадион, отиш жойи, тактик майдон, ўқув хонаси, саф плаци.
Отиш шаҳарчаси турли холатдан пайдо бўлувчи ҳаракатдаги нишонга отишни аниқ қилиш, тўғри отишга ўргатиш, қўл гранаталари ва танкка қарши гранаталарни узоққа ва аниқ отиш, ўқ отар қуролни текшириш ва уни нормал ҳолатга келтириш учун жойлар билан жиҳозланади. Синфларда дарс ўтилади. Тренажерларда отиш усул ва қоидалари, ички ва ташқи балистика асослари, ҳаво шароитида ўқнинг ҳавода парвозига таъсири, машқ бажариш шартлари ва бошқалар ўрганилади.
Режада белгиланган кунда батальон ҳарбий отиш жойига барча ўқ отар қурол ва гранатометдан амалий отишлари ўтказиш учун келади. Тактик тайёргарлик машғулотлари взвод ва взвод таркибида махсус ажратилган жой, учустка, тактик майдонда ўтказилади. Машғулотлар техника қўллаб ёки пиёда тартибда ўтказилиши мумкин. Взвод шаҳсий таркиб, шунингдек жанговар отишли взвод машқлари батальон, бригада ва бошқа машқларда юқори бошлиқлар режасига мувофиқ иштирок этади.
БМП (ПЗМ) ва БТР ҳайдовчилари взвод техника бошчилигида треножёр ўқув машиналарида шуғулланадилар. Ҳайдов малакаларини автодромларда оширадилар.
Жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик режасида қатор бошқа предметлар: оммавий қирғин қуроллари ва ундан ҳимояланиш, саф ва жисмоний тайёргарлик, ҳарбий мухандислик ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлик, ЎҚН ва бошқа ўрганишлар кўзда тутилган.
Маънавий-маърифий тайёргарлик машқларида қуйидаги вазифалар ҳал этилади: шаҳсий таркибни Ўзбекистон Республикасига, ўз халқига ва ҳарбий қасамёдга содиқлик, ҳарбий бурчга садоқат, юксак жанговар ва аҳлоқий психологик сифатлар, шунингдек Ватан тарихи ва санъатларига хурматни шакллантириш, ҳарбий хизматчиларни Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Президент фармонларини, Олий Мажлис ва ҳукумат қарорларини, командирлар буйруқларини сўзсиз бажариш руҳида тарбиялаш;
- юксак ҳарбий интизомни сақлаш, уни мустаҳкамлаш бўйича амалий чораларни ишлаб чиқиш ва реализациялаш. Шахсий таркиб орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш; ҳарбий хизмат ҳавфсизлигига зарур шароитларни таъминлаш, ўлим ва жароҳатларнинг олдини олиш.
- шаҳсий таркибни ватанпарварлик, огоҳлик ва поклик, хизмат вазифаларини бажаришда собитлик руҳида тарбиялаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |