Спорт шаҳарчаси -шахсий таркибнинг жисмоний тайёргарлик бўйича машғулотлари учун мўлжалланган. У қуйидагилардан иборат:
(баланд ва паст) турниклар; граната улоқтириш жойлари; баландлик ва узоққа сакраш жойлари, ягона тўсиқли йўлка, волейбол, қўл тўпи, баскетбол ва бошқа майдонлар.
Қоровул хизматини ташкил этиш, қоровул хизматини ўташга тайёргарлик жойи, суткалик наряд, уни тарқатиш.
Қоровул хизматини ўташ жанговар топшириқни бажариш бўлиб, шаҳсий таркибдан Гарнизон ва Қоровуллик ҳизмати Низоми қоидаларига аниқ риоя этишни талаб қилади. Хизматни бузишда айбдорлар интизомий ёки жиноий жавобгарликка тортилади.
Қоровул – жанговар байроқ, ҳарбий ва давлат объектлари, шунингдек, гауптвахта ва жазолаш батальонида сақланаётган шахсларни қўриқлаш бўйича жанговар топшириқни бажариш учун қуролланган ҳарбий бўлинма.
Ҳарбий қасамёд қабул қилмаган ёш жангчи тайёргарлиги дастурини ўзлаштирмаган, суруштирув олиб борилаётган ҳаракатлар содир этган, бетоб ҳарбий хизматчиларни, шунингдек интизомий чора сифатида тайинлаш ман этилади.
Қоровуллар горнизон ва ички қоровулларга бўлинади. Ички қоровул ҳарбий объектларини қўриқлаш ва мудофаа учун тузилади.
Қоровул таркиби қоровул бошлиғи, пост ва сменалар сонига кўра соқчилар, тарқатувчилар, зарур бўлганда қоровул бошлиғи ёрдамчиси ва транспорт воситалари ҳайдовчиларидан иборат бўлади.
Объектлар бевосита мудофаа ва ҳимояси учун қоровул таркибидан соқчилар қўйилади. Соқчи – унга ишониб топширилган постни қўриқлаш бўйича жанговар топшириқ бажараётган қуролланган соқчи.
Пост – соқчига қўриқлаш учун топширилган барча нарса, шунингдек у ўз вазифасини бажараётган жойи тушунилади. Объектлар патруллаш усулида қўриқланади. Айрим объектлар (жанговар байроқ) ҳаракатсиз соқчи томонидан қўриқланиши мумкин.
Соқчиларга ёрдам учун дам олаётган смена ҳисобидан захира гуруҳи тузилиб, улар жанговар тревога сигналига кўра, қоровул бошлиғи ёки тарқатувчи бошчилигида пост бузилган жойга келади ва вазиятга кўра иш тутади. Қоровул шаҳсий таркиби тегишли тарзда кийинган, соз бўлган қурол билан қуролланган бўлиши керак.
Ҳар бир автомат ва пистолет икки ўқланган магазин ҳисобида жанговар патронлар берилади. Бундан ташқари қоровул хонасида патронлар захираси ва ҳар бир соқчига 2 тадан граната бўлади.
Шаҳсий таркиб тайёргарлиги взвод командири томонидан олиб борилади. Машғулот ҳар бир объект ҳисобга олиб махсус жиҳозланган жой - қоровул шаҳарчасида ўтказилади. Қоровул шаҳарчаси қўриқланадиган объект макети билан жиҳозланади. Йўриқнома беришда командир у ёки бу пост хусусиятлари, ёнғиндан сақлаш воситаларининг жойлашиши, телефон аппаратлари, қоровул бошлиғини чақириш, фавқулодда ҳолатлардаги харакатларга алоҳида эътиборни қаратади.
Йўриқномадан сўнг взвод командири амалий машғулот ўтказади. Бунинг учун шаҳарчада кичик бинолар, окоплар, пана жойлар, сим тўсиқлар, ёнғиндан сақлаш анжомлари, қурол ўқлаш каби жойлар мавжуддир.
Машғулотдан сўнг қоровул қуролланади ва хизматга жўнайди.
Тарқатишда, шунингдек суткалик наряд ҳам бўлади. Суткалик наряд вазифаси: ички тартибни тутиб туриш, қурол, техника ва ўк-дори, қисм (бўлинма) ва бино мулкини қуриқлаш ва бошқлар.
суткалик нараяднинг одатий таркиби;
ҳарбий кисм бўйича навбатчи;
ҳарбий қисм бўйича навбатчи ёрдамчиси;
навбатчи бўлинма;
парк бўйича навбатчи ва соқчилар, навбатчи ҳайдовчи;
навбатчи фелдшер ёки саниструктор, медпункт бўйича соқчилар;
Назорат ўтиш жойи бўийча навбатчи ва унинг ёрдамчиси;
ошхна бўйича навбатчи ва ишчилар;
штаб бўйча навбатчи;
навбатчи сигналчи;
чопарлар.
Взвод суткалик нарядига: взвод бўйча навбатчи ва соқчилар киради. Офицер томонидан тайинланган навбатчилар тўппонча ва 2 та ўқланган магазин билан қуролланади. Қолганлар (қоровулдан ташқари) қинидаги ханжар билан қуролланади.
Суткалик нарядни тарқатиш янги тайинланган қисм бўйича навбатчи томонидан бажарилади.
Суткалик наряд сутка давомида (24 соат) хизмат ўтайди. Бунда уйқу учун кўпи билан 4 соат ажратилади. Суткалик наряддаги шахс дам олиш пайтида кийим ва пойафзалини ечишига рухсат берилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |