Маърузаларга қўйиладиган талаблар:
илмий ва мафкуравий-назарий билимлар даражасининг юксаклиги;
педагогик йўналишга эга эканлиги;
дидактик талабларга жавоб бериши.
Юқорида айтиб ўтилган фикрлар, маъруза, таьлим ва тарбия беришда бажарадиган вазифаларни бошқа услублар ёрдамида тўла амалга ошириб бўлмаслигини кўрсатиб турибди.
9.2. Маърузага тайёргарлик босқичлари. Адабиётларни танлаш ва уларни ўрганиш.
Маърузалар ёзиш услубиёти бир неча босқичларни ўз ичига олади. Улардан асосийлари қуйидагилар хисобланади:
-мавзу белгилаш;
-дастлабки режани тузиш;
-материаллар йиғиш ва уларни хар томонлама таҳлил қилиш;
-саволларни сўнгги шаклга келтириш;
-тезислар ёки маърузани тўлиқ матнини ёзиш;
-кўргазмали қуроллар ва техник воситаларни танлаш.
Маърузани тайёрлашда ўрганилаётган материални мураккаблигини хисобга олиб, унинг мазмунига тегишли бўлмаган саволлар билан тўлдирмаслик муҳим аҳамиятга эга. Маърузани ёзиш учун материални тўғри танлаб олиш- китоблар билан ишлай олиш кўникмаларини талаб қилади. Бу ўқитувчини маърузалар, доклад ва рефератлар ёзишдаги мустақил ишларининг энг такомиллашган туридир. Бу ишни қуйидаги тартибда бажариш тавсия этилади. Аввал, зарур бЎлган адабиётлар ва дастлабки манбаларни ажратиб олиш зарур. Сўнгра, ўқитувчи уларни ўқиб чиқиши, кўчирмалар қилиши ва маъруза, доклад, рефератларнинг режасини тузиши керак. Кейин эса, хар бир мураккаб назарий тушунчаларни пухталик билан текшириб, маъруза ёки реферат ёзишга киришади. Фақат тезис ёки тўла матнни ёзиш -бу ўқитувчини ўзига боғлиқ. Ўз фаолиятини энди бошлаётган ўқитувчи, маъруза матнини тўла ёзиши керак. Маъруза ёзилиб бўлингандан сўнг, у тўлиқ холда ўқиб чиқилади ва керакли тузатишлар киритилади. Ўқитувчи маърузани ёзиб бўлгандан кейин кўргазмали қуроллар ва техник воситаларни тайёрлайди.
Кўргазмали қуроллардан икки хил усулда фойдаланиш мумкин:
аввал кўргазмали қурол намойиш этилади, сўнгра ўқитувчининг тушунтириши тингланади;
иккинчи усул бунинг акси бўлиб, аввал ўқитувчи тушунтиради, сўнгра кўргазмали қурол намойиш этилади.
Биринчи усул анчагина самарали бўлиб хисобланади. Кўргазмали қуроллардан бундай тартибда фойдаланиш, уларни ўқув-тарбиявий таъсирини оширишга имкон беради. Бу ҳолатда у ўқувчиларга ахборот берибгина қолмай, улардаги кузатувчанлик қобилиятларини ривожлантиради. Ўқувчилар бир мунча вақт кўргазмали қуролни ўқитувчи ёрдамисиз тушунишга харакат қилишади, ўзларини хулосаларини чиқариш имконига эга бўладилар. Бунинг учун ўқитувчи кўргазмали қуролни намойиш қилиб, бир мунча вақт танаффус қилиши керак. Бундай танаффуслар ўқув материалини баён қилиш вақтида ҳам, ўқувчилар кўргазмали қурол қисмларини яхши кўриб олишлари мақсадида қилинади. Кўргазмали қуролларни кўп бўлишига қизиқиб кетмаслик керак. Улар ўқув материалини ўқувчилар томонидан тезроқ қабул қилинишига кўмак берган вазиятлардагина қўлланилиши мумкин, шунинг учун ҳам улар энг мураккаб саволларни баён қилишда фойдаланилади.
Маълумки, муаммоли вазиятлар ўқитувчи томонидан олдиндан ишлаб чиқилиши керак, лекин, уларни шундай ўқитиш керакки, бунда ўқувчилар албатта қарама-қаршилиликларга дуч келишлари шарт. Бу бир неча босқичлардан иборат услубий тайёргарликни талаб қилади.
Биринчи машғулотгача бўлган босқичда, ўқитувчи қуйидаги вазифаларни ечиши керак:
ўқув материалидан муаммоли вазиятларни келтириб чиқарувчи саволларни ажратади;
ўқувчиларни қандай реал билимлари асосида муаммоли вазиятлар яратилишини тахлил қилади;
машғулотга қўшимча дидактик материалларни белгилайди.
Иккинчи босқичда, ўқувчилар билан ўтказилаётган машғулот жараёнида ўқитувчи қуйидаги вазифаларни ечади:
қандай сабабларга кўра қарама-қаршиликлар келиб чиққанлигини тахлил қилади, уни пайдо бўлиш йўлларини очиб беради;
муаммони изоҳлаб беради;
муаммони ечишнинг тахминий йўналишларини белгилайди.
Учинчи босқич, машғулотларда ҳам ёки дарсдан ташқари вақтларда ҳам амалга оширилиши мумкин. Бунда ўқитувчи ўқувчилар билан биргаликда муаммо ечимини тўғрилигини, оптималлигини текширади, уларни уйғунлаштириб, амалий хулосалар чиқаради.
Шундай қилиб, ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш -бу мураккаб ва кўп қиррали бўлган жараёндир. У ўқитувчидан юксак даражадаги ташкилотчилик қобилиятларини, белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажаришдек қатъиятликни, ўз ишларига ижодий тарзда ёндошишни талаб қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |