7.2. Уруш ва мехнат фахрийлари билан учрашувлар ташкиллаш ва ўтказиш услубиёти.
Ўқувчи ёшларнинг харбий-ватанпарварлик тарбиясида мухим аҳамиятга эга бўлган тарбиявий шакллардан бири, бу уруш ва мехнат фахрийлари билан учрашувлар ўтказишдир. Уруш ва мехнат фахрийлари бой жанговар, мехнат ва хаётий тажрибаларга эга бўлиб, уларнинг билимлари ёш авлодни ватанпарварлик рухида тарбиялашда жуда ҳам катта аҳамиятга эгадир. Фахрийлар давлатимизнинг, халқимизнинг шонли жанговар ва мехнат анханаларини куйинчак ташвиқотчиларидир. Улар халқимизнинг жасорати тўғрисидаги хотираларни ўчиб, унут бўлиб кетмаслиги учун барча нарсаларга тайёрдирлар. Фахрийлар билан бўлган учрашувлар чуқур ватанпарварлик мазмунига тўлган унутилмас воқеаларга айланиб кетади.
Ёшларга халқимизнинг қахрамонона ўтмиши, мустақиллигимизнинг тарихий аҳамияти хақида тўла тассавурга эга бўлишга ёрдам бериш, бу фахрийларимизнинг фахрли бурчларидир. Ўқувчилар билан учрашувлар жараёнида, фахрийлар нафақат жасорат хақида, балки, инсон ўзини фуқаролик бурчини бажаришга қандай тайёрлаш кераклиги, ўз харакатлари ва Ватан тақдири учун масъулият хиссини тарбиялаш тўғрисида ҳам сўзлаб берадилар.
Фахрийлар, тарбиявий йўналишга эга бўлган тадбирларни ташкиллаш ва ўтказишда фаол иштирок этадилар. Улар ёшлар билан биргаликда тематик кечалар, конференциялар, доклад ва сухбатлар, фотокўргазмалар, шунингдек, тарихий саналарга бағишланган диспутлар, жасорат дарслари, 3 авлод учрашувлари ва бошқа тадбирларни ташкиллайдилар ва ўтказадилар. Улардан баъзиларини мавзуларини келтириб ўтамиз:
“Мардлар қўриқлайди Ватанни”, “Хеч кимга бермаймиз сени -Ўзбекистон ”, “Мустақиллик -менинг тақдиримда” ва бошқалар.
Лекин, фахрийлар билан учрашувлар ташкиллаш ва ўтказишда хали кўпгина ўз ечимини топмаган муаммолар бор. Баъзан, “Жанговар ва мехнат шухрати” тўғрисидаги кеча ва учрашувлар шунчаки юзаки, расмиятчилик билан, зерикарли тарзда ўтказилаётганлигининг гувохи бўламиз. Бундай юзаки ташкилланган тадбирлар албатта ёшларда қизиқиш уйғотмайди, уларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига кўзланган таассуротларни ўтказа олмайди. Бундай салбий холатларнинг сабабларидан бири, бу тадбирларнинг яхши тайёрланмаганлигидир, чунки, бундай тадбирларни ўтказишда, унда иштирок этишда бирор бир инсонни жанговар ва мехнат хизматлари етарлича бўлмайди. Бу инсон яна жасорат, мардлик, маъсулият хақида хаяжонли, ишончли сўзлай олиши, ўқувчиларни ўз хикоясига ёки сухбатига жалб қила олиши, уларда кучли қизиқиш уйғота олиши керак. Шунинг учун ҳам таклиф қилинган фахрийлар билан олдиндан сухбатлашиб олиш, уларга кечада қатнашувчи ўқувчиларнинг хусусиятлари тўғрисида гапириб бериш, уларнинг эьтиборини қандай жалб қилиш усуллари хақида маслахат ва кўргазмалар бериш мақсадга мувофиқдир. Бундай учрашувларга ўз навбатида ўқувчиларни ҳам тайёрлаш керак. Уларга фахрий хақидаги маълумотларни сўзлаб, унинг ички маънавий дунёсини ўқувчиларга очиб бериш йўли билан, унга бўлган қизиқишни ошириш мумкин. Бу ерда ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини, уларнинг эхтиёж ва қизиқишларини хисобга олиш жуда мухимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |