«тасдиылайман»


Саёхат йўналишини танлаш, сарф-харажатлар ва саёхат гуруҳи аъзоларининг вазифалари



Download 0,94 Mb.
bet25/67
Sana16.04.2022
Hajmi0,94 Mb.
#556504
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   67
Bog'liq
maxsus UMK tayyori

Саёхат йўналишини танлаш, сарф-харажатлар ва саёхат гуруҳи аъзоларининг вазифалари.

Халқимизнинг жанговар ва мехнат шухрати жойларига саёхатлар уюштириш бўйича ўқув юртидаги барча тайёргарлик ишларига амалий рахбарликни, ўқув юрти қошида тузилган штаб амалга оширади. Унинг таркибига ЧҚБТ рахбари, синф ва мактабдан ташқари ишлар ташкилотчиси, ёшлар иттифоқлари, “Ватанпарвар” ташкилоти вакиллари, жисмоний тарбия, география, тарих ўқитувчилари, уруш ва мехнат фахрийлари киради. Штаб саёхат режаси ва йўналиштни ишлаб чиқади. Бу режада саёхат гурухи ўз олдига қўйган вазифалар, шунингдек, саёхатнинг мавзуси ҳам белгиланади. Саёхат мавзуси одатда мамлакатимизда бўлиб ўтган тарихий воқеалар, миллий озодлик харакатлари, тарих ва маданиятимизда ўчмас из қолдирган буюк қурилишларни ўз ичига олади.


Йўналишни танлаш ва уни ишлаб чиқиш, саёхатнинг мавзуси ва мақсадларига боғлиқ бўлади. Саёхат йўналиши аниқлангандан сўнг, уни ўтказиш режаси ишлаб чиқилади. Режа мазмунига йўналиш жадвали, харакат жадвали, сарф-харажат рўйхати, харакат манзиллари, уруш ва мехнат фахрийлари билан учрашувлар ўтказиш учун тўхтов жойлари, тарихий воқеалар ва жойлар билан танишиш, қахрамонларнинг қабрларини зиёрат қилиш ва бошқалар киради.


Саёхат режасининг график шакли.



Сана

Йўналиш манзиллари, км

Харакат воситаси

Экскурсия манзили, ўлкашунослик ва фойдали жамоат ишлари

1кун 27.06.

Фарғона -Тошкент 500 км.

Темир йўл




2 кун
28.06.

Тошкент -Самарқанд 300 км.

Автобус

Тарихий обидаларни томоша қилиш, саёхат топшириқларини бажариш.

3 кун
29.06

Самарқанд

Пиёда




4 кун
30.06.

Самарқанд–Шахрисабз 25км.

Автобус




Саёхатларнинг давомийлиги 8-9 синф ўқувчилари учун 20 кунгача, 1 кунлик пиёда юришлар эса 14-16 км., 10-11 синф ўқувчилари учун эса -30 кунгача, 1 кунлик пиёда юришлар 17-18 км. бўлса мақсадга мувофиқ бЎлади.


Хар 3-4 кунлик фаол харакатдан сўнг ўқувчиларга 1 кунлик дам берилади.
Саёхатни молиявий жихатдан таъминлашнинг сарф-харажат рўйхати, йўналиш ва унинг режа жадвали ишлаб чиқилгандан сўнг тузилади. Сарф харажат рўйхати тузилиши олдидан, саёхат рахбари ўқув юрти хисобхонасида керакли бўлган маслахатларни олиши керак. Сарф-харажат рўйхати икки, кирим ва чиқим қисмларидан иборат бўлади.
Чиқим қисмида қуйидагилар кўрсатилади:
-яшаш жойидан саёхат худудигача ва орқага қайтиш учун йўл хақи. Ўқувчилар хар йили 1 октябрдан 15 майгача бўлган вақт ичида темир йўлда юриш учун 5% имтиёзлардан фойдаланишади. Агар гурух 15 кишидан ортиқ бўлса у холда саёхат рахбари ҳам имтиёз бўйича юради. Ёзда эса ўқувчилар 5%ли имтиёзлардан фақат шахар атрофидаги поездлардан фойдаланиши мумкин;
-ички транспорт чиқимлари (шахар транспортида, йўналиш бўйича автобусларда юриш);
-маданий хўжалик сарф-харажатлари (экскурсиялар хақини тўлаш, театрларга ташриф буюриш, саёхат дори қутиси учун дорилар гурух учун етишмаётган асбоб-анжомлар олиш);
-саёхат қатнашчиларининг бир кунлик овқатланиш қиймати; овқатланиш қиймати худудлар ва улардаги нархларга қараб белгиланади.
Сарф-харажат рўйхатининг кирим қисмида эса, саёхатга тушадиган маблағ манбалари кўрсатилади. Уларнинг энг асосийси ота-оналар тўлови бўлиб, у асосан барча транспорт харажатлари, қисман овқатланиш учун сарфланади. Ўқувчиларнинг саёхатларига ажратиладиган маблағ миқдори овқатланиш ва маданий хўжалик харажатларининг тахминан 5 %ни ташкил этади.



Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish