5.3. Аждодлар анъаналарига содиқлик -ўқувчи ёшлар ва Ўзбекистон жангчиларининг фахрли бурчидир.
Ўзбекистон Қуролли Кучлари жангчилари Она-ватанига сидқидилдан хизмат қилмоқдалар, ҳарбий иш ва хизмат сир-асрорларини ўрганмоқдалар, замонавий жанговар техника ва қуролларни ўзлаштирмоқдалар, ҳарбий билим ва махоратларини такомиллаштирмоқдалар, ҳарбий интизом ва хуқуқ тартиботни мустахкамламоқдалар. Буларнинг барчасини улар мажбуран эмас, балки юрак амри билан, онгли интилиш йўли билан бажармоқдалар. Шунинг учун ҳам жангчиларнинг хизмат ва ўқиш жараёнлари юксак даражадаги интилиш, фаоллик ва уюшқоқлик билан тахрифланади, бу жараён мусобақа хисси, оммавий ватанпарварлик рухи билан ажралиб туради.
-Ўзбекистон Қуролли Кучлари жангчилари ўзларининг жанговар тайёргарлик даражасини кун сайин ошириб бормоқдалар. Улар Она-Ватани мустақиллигини химоя қилиш йўлида мислсиз жасорат намуналарини кўрсатмоқдалар.
-Ўзбекистондаги тинчликни, унинг халқини осуда хаётини, яратувчанлик мехнатини кўра олмаган бир тўда экстремистлар, 2000 йилнинг ёзида мамлакатимизнинг Сурхондарё вилоятидаги тоғли худудларга бостириб кирдилар. Лекин бу айримачи тўдалар гурухи ўз мақсадларга ета олмадилар. Улар йўлига Қуролли Кучларимизнинг мард ўғлонлари ғов бўлишди. Ҳарбий хизматчиларимиз бу манқуртларга қарши мардонавор жанг қилишиб, уларни қириб ташладилар. Бу жангларда бизнинг аскарларимиз ўзларининг хақиқий ватанпарвар эканлигини Она-юртга, Президентимизга, ўз ҳарбий бурчларига чексиз садоқатда эканликларини яна бир бор намоён қилишди.
Ватанимиз ва халқимиз бу жангларда ўз жонларини фидо этган Бобур Ғаниев, Қахрамон Мамадалиев каби мард ўғлонларини хеч қачон унутмайди. Уларнинг хотираси халқимиз, келажак авлод қалбида мангу яшаб қолади.
Биринчи Президентимиз И.А.Каримов айтганидек, биз буюк аждодларимиз улуғ ишлари, анъаналари ва васиятларини нафақат ўқиб-ўрганишимиз, балки, улар билан қуролланмоғимиз лозим.
Бугунги кунда -Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари жангчиси учун Широқ ва Спитамен қахрамонлиги, Амур Темур аскарларининг чидамлилиги ва мардлиги, гвардиячи генерал Собир Рахимовнинг мардонаворлиги ва шиддати ва бугунги кунларимиз қахрамонлари Бобур Ғаниев, Қахрамон Мамадалиевнинг фидойиликлари муқаддас бўлиши лозим.
-Ўзбекистон жангчисининг бурчи -аждодлар анъаналарини муқаддас билиши, мустақил ватаннинг муносиб ватанпарвари бўлишдир. Бу жангчи учун нимани англатади?
-аввало мустақил Ватанимиз хавфсизлиги учун шахсий жавобгарлик хиссини сезиш, -Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари жангчиси деган номини муносиб равишда ва ифтихор билан олиб юриш;
-ватанга қасамёд ва ҳарбий низомлар талабларига риоя қилиш, командирига ҳарбий интизомни мустахкамлашда, тартиб ўрнатишда ёрдам бериш;
-машғулотларда, дала машқларида бутун куч қудрати билан харакат қилиш;
-ўз ҳарбий билими ва асосий махоратини узлуксиз такомиллаштириб бориш;
-ҳарбий-сиёсий шароитни мохирлик билан бахолаш ва хар қандай шароитда ҳам ўз ҳарбий бурчини бажаришга шай туриш.
Аждодлар анъаналарига садоқат-бу умумий ишларга, мутафаккирлик ғояларига содиқликдир. Анъаналарга садоқат, -Ўзбекистонлик жангчига ўтмиш қахрамонликларига садоқат, бугунги кун хис-туйғулари билан ёниш, келажакка ишонч билан қарашдир. Фақат шуни яхши тушунишимиз керакки, анъаналар яшайди ва улар биз билан доимий ҳамрохдир.
Улар бизни ишларимизда ва харакатларимиздадир. Улар қадимий мозийнинг ёдгорликларида, номаълум аскар қабридаги мангу оловнинг учқунларида, улуғвор хайкаллар ҳамда ёдгорлик тахталаридадир. Буларнинг ҳаммаси бизнинг маънавий бойлимиз бўлиб, улар бизни яқинлаштиради, жипслаштиради ва бизларга умумий мақсад, демократик, хуқуқий, келажаги буюк бўлган давлат қуришда йўлчи юлдуз бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |