«тасдиылайман»


Ўзбекистон халқи ва Қуролли Кучларининг жанговар анъаналари



Download 0,94 Mb.
bet20/67
Sana16.04.2022
Hajmi0,94 Mb.
#556504
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   67
Bog'liq
maxsus UMK tayyori

5.2. Ўзбекистон халқи ва Қуролли Кучларининг жанговар анъаналари.
Хар қандай давлатнинг таркибий бир қисмини, унинг Қуролли Кучлари ташкил этади. Маълум бир жанговар тарихга эга бўлган хар қандай армия ўзига хос бўлган анъаналарини яратади. Анъаналар қўшинлар шахсий таркиби тарбиясининг муҳим элементи бўлиб, улар ўз аксини ватанга қасамёд, низомлар, қўлланмаларда топади ва аксарият холларда жангчининг жанг майдонидаги ва тинчлик вақтидаги харакатини белгилаб беради.
Жанговар анъаналарнинг қудрати, уларнинг мафкуравий негизидадир.
Жанговар анъаналар -Ўзбекистон Қуролли Кучлари жангчиларини ўз ҳарбий бурчларини намунали бажаришга, ўзининг халқи ва ватанига виждонан ва садоқат билан хизмат қилишга ундайди.
Эслаб қолинг:
Мухим жанговар анъаналар қуйидагилар бўлиб ҳисобланади:
ватанга қасамёдга содиқлик;
она-ватанга мухаббат;
ватанимизнинг хар қандай душманлари устидан ғалаба қозонишга қаьтий ишонч;
ватан химоясига доимий шайлик, ватанга қасамёдга, ҳарбий бурчга содиқлик, оммавий қахрамонлик намуналари ўтмишдаги аждодларимизда бўлгани каби, бугунги кунда ҳам Қуролли Кучларимиз жангчилари учун харакат меъёри бўлиб қолмоқда. Сохибқирон Амур Темур, Хоразмшох Жалолиддин Мангуберди қўшинларида юзага келган бу ажойиб жанговар анъаналар, хозирги вақтда -Ўзбекистон Қуролли Кучлари жангчилари тарафидан давом эттирилмоқда ва янги мазмун, янги хусусиятлар билан бойитилмоқда.
Жанговар анъаналар ичида ватанга қасамёд алохида ўрин тутади. У ҳарбий хизматчи, ёш жангчининг Ватанига содиқлигига муқаддас қасами хисобланади. Ватанга қасамёднинг хар бир сўзи жангчига Она-юрти, халқи ва Президенти олдида мустақил Ватани, унинг суверенитети ва худудий яхлитлигини ишончли химоя қилишга маъсул эканлигини эслатиб туради. Ватанга қасамёд жангчининг қасами сифатида кўп асрлардан бўён мавжуд. Агар тарихимизга назар ташласак, ватанга қасамёднинг негизи узоқ ўтмишга бориб тақалишининг гувохи бўламиз. Масалан, буюк Сохибқирон Амур Темур қўшинида шундай удумга амал қилишган: хар бир ҳарбий бошлиқ қўшин кўриги пайтида ўз қўли остидагиларни Жахонгир хузурида саф торттириб, унга содиқ бўлишига қасам қилишган. Бундай ҳарбий қасамлар Бобур, Мангуберди қўшинларида ҳам, бошқа тарихий даврларда ҳам бўлган.
Ватанга қасамёд-жангчининг ўз мустақил Она-Ватани-Ўзбекистон Республикасига, ўз она ери ва халқига бўлган мухаббати билан уйғунлашган. Ватанга, халққа ва Президентга бўлган бу мухаббат жангчига доим ҳамрохлик қилади ва унинг сўнмас йўлчи юлдузи ҳисобланади.
Хар бир инсон хаётида умрбод ёрқин из қолдирадиган иши, катта таассурот уйғотиб, хотирада қоладиган сана, воқеа бўлади. Жангчи хаётидаги ана шундай воқеалардан бири -бу унинг ватанга қасамёд қабул қилишидир.
Ватанга қасамёд қабул қилиш-унутилмас воқеа. Жангчи Ватани олдида қасамёд қилар экан, унинг шарафини, озодлиги ва мустақиллигини химоялашга онт ичади. Аждодлар рухи олдида, у охирги томчи қони қолгунча Ватаннинг, халқининг, муқаддас ўзбек тупроғининг садоқатли ўғлони бўлишига қасамёд қилади.
Қуролли Кучларимизнинг ажойиб жанговар анъаналаридан, яна, ўз ҳарбий қисмига ва жанговар байроққа мухаббат, командирини хурмат қилиши ва жангда уни химоя этиш, жангчиларни ҳарбий махоратларини такомиллаштиришларига, ҳарбий интизомни мустахкамлашга, ижтимоий-сиёсий онглиликни оширишга бўлган интилишлари каби анъаналар хисобланади. Бу анъаналар жуда мухим, зарур бўлгани учун -Ўзбекистон Қуролли Кучларининг умумҳарбий низомлари талабларига киритилган. Бизга яхши маълумки, ҳарбий низомлар қонун кучига эга.



Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish