«тасдиылайман»



Download 0,94 Mb.
bet19/67
Sana16.04.2022
Hajmi0,94 Mb.
#556504
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   67
Bog'liq
maxsus UMK tayyori

Унутманг !
Анъаналар дейилганда, тарихан вужудга келган одатлар, дунёқарашлар ва инсонларнинг юриш-туриш қоидаларини тушуниш қабул қилинган. Анъаналар асосини қайта-қайта такрорланувчи омиллар ташкил қилади.

Асрлар давомида улар тўпланиб ва ривожланиб бориб, авлоддан-авлодга ўтиб келган ва маълум бир жамоат гурухлари, синфлар, халқларнинг мақсадларида, юриш-туриш намуналари, ахлоқий қоидалар сифатида шаклланган.


Табиийки, тарихий ривожланишнинг хар бир даврида турли анъаналар вужудга келган, ва улар ўз замонасининг талаблари ва шароитларига тўла-тўкис мос келган.
Баъзи бир манбаларда анъаналарга бошқачароқ таъриф берилган, лекин бу билан унинг умумий мазмуни ва мохияти ўзгармаган. Масалан, анъана (лот.-бериш) авлоддан авлодга ўтиб келган маълум бир вазиятларда сақланиб қолувчи ижтимоий ва маданий мерос элементларидир. Бу ерда анъаналар бўлиб юриш-туриш қоидалари, қадриятлар, эътиқодлар, одатлар ва бошқалар келади. У ёки бу анъаналар хар қандай жамиятда ҳам бўлиб, улар ижтимоий хаётнинг барча кўринишларида учраб туради. Анъаналар, айниқса динда кенг тарқалган. Диний анъаналар одатда, маданий ва маърифий мазмунда бўлиб, улар одамларни инсоний ва диний қадриятларини, халқ урф-одатларини, удумларини хурматлашга ва эъзозлашга ёши улуғларга ва аждодларимиз хотирасига хурмат юзасидан ёндашишга ўргатади. Лекин, яна экстремистик диний анъаналар ҳам мавжудки, уларнинг мазмун ва мохияти биз учун, бизнинг жамият учун умуман ётдир. Жангари кайфиятда бўлган бундай диний оқимлар учун инсоний қадриятларни ўзи йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас.
Юқорида айтиб ўтилган анъаналардан ташқари, халқимизнинг жанговар ва мехнат анъаналари ҳам борки, улар жамоатчилик ва маданий муносабатларни ривожлантиришга, ёш авлодни бу шонли анъаналарга садоқат рухида тарбиялашга имкон яратади.
Анъаналар ўзгарувчан бўлиб, улар хеч қачон абадий бўлмайди. Улар маълум бир тарихий шароитларда вужудга келиб, ривожланиб борадилар. Бу шароитларни ўзгариши ёки йўқолиши ўз навбатида анъаналарни ҳам ўзгаришига ёки йўқолиб кетишига олиб келади. Бундай вазиятда улар ўрнига бошқа, баъзан мазмун жихатдан умуман қарама-қарши бўлган анъаналар келиши мумкин.
Анъаналарнинг шаклланиши турли халқларда хар хил кечиши мумкин. Бу хар бир халқ бошқаларга фарқли ўлароқ, фақат ўзига хос бўлган тарихий ривожланиш йўлига, ўз урф-одатлари ва турмуш тарзига эга эканлиги билан тушунтирилади. Бироқ, анъаналарнинг хусусияти ва уларнинг йўналиши хар доим ижтимоий-сиёсий тузумга боғлиқ бўлади.
Бизнинг мамлакатимизнинг бутун тарихи ўзбек халқини ўз озодлиги ва мустақиллиги учун курашлардан иборатдир. Агар тарих сахифаларини варақласак, биз халқимизнинг ажнабий босқинчилар, араблар, мўғул-татарлар, Чор Россияси истилосига қарши олиб борган қахрамонона кураши гувохи бўламиз. Бу кураш шўролар хокимияти даврида ҳам асло тўхтамаган. Халқимизнинг етук, маърифатпарвар зиёлилари, асл ватанпарвар ўғлонлари ҳамиша мустақиллик учун, халқимизнинг асрий орзуларини рўёбга чиқариш учун курашиб келганлар. Халқимизнинг бу ажойиб сифати унинг миллий ўзига хос фазилати бўлиб, унинг гўзал анъаналаридан бўлиб хисобланади.



Download 0,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish