Машғулотнинг мезоструктураси Микротсиклларни машғулотнинг ўрта (мезо) сиклларидан тузилган блоклар деб қараш мумкин. Ҳар бир мезотсикл машғулот жараёнининг якунловчи стадиясига нисбатан ҳосил бўладиган бир ёки бир неча типлардан яратилган 3-дан 6 гача бўлган микротсиклни ўз ичига олади. Мезотсиклнинг асосан қуйидаги 3 тури ажратилади.
«Тортувчи» мезотсикллар. Ҳажми етарлича катта оладиган жисмоний юкламалар, интенсивлигининг текис ортиб бориши билан характерланади (айниқса спортнинг узоқ масофали турларида), бунда машғулот мазмуни йўналтирувчи йўналишда бўлади. Мезотсиклнинг бу туридан одатда машғулотнинг тайёрлов даври бошланади. Баьзи ҳолларда бу мезотсикл такрорланиши мумкин (жисмоний юкламанинг умумий қийматининг ортиб бориши билан), бу еса спортчининг адаптатсион имкониятларига, спорт турининг хусусиятларига, олдинги ўтказилган машғулот характерига ва бошқа (машғулотларда танаффуслар бўлганми ёки йўқми шу каби) ҳолларга богииқдир.
Базали мезотсикллар.Тренировка тайёрлаш даврининг енг муҳим мезотсикллардандир. Шу турда организмнинг функсионал имкониятларини орттириб берувчи асосий машғулот жисмоний юкламалари мавжуд бўлади, янги фаолиятини ўзлаштириш ёки олдинги фаолият ўзлаштирилган форма-ларини такомиллаштириш қўлланилади. У мезотсикллар турличадир.
Масалан: тайёргарликнинг дастлабки мазмунига кўра умумий тайёргарлик ва махсус тайёргарлик мезотсикллари, қўйиладиган машғулот талабларининг йўналиши бўйича ривожлантирувчи ва турғунлантирувчи мезотсиклларга бўлинади. Бу типдаги мезотсикллар сони спортчининг масьулияти, мусобақаларга тайёрланиши учун керак бўлган вақтга боғлиқ бўлади.
Тайёрланувчи - назорат мезотсикллар.Мезотсиклнинг бу типи худ-ди база ва мусобақали мезотсикллар орасидаги шакли сифатида характерланади. Хусусий машғулот фаолияти асосан машғулотнинг назорат характерига ега ва шу йўл билан асосий мусобақаларга тайёрланиш вазифалари бўй-сунадиган мусобақалар сериясидаги учрашувлар билан мослаштирилади.
Шлифовкали мезотсикллар.Улар маьлум камчиликларни йўқотиш ва спортчининг тайёргарлигининг у ёки бу томонларининг такомиллаштириш зарурияти вужудга келганда назорат тайёрлов мезотсиклдан кейин келади. Машғулот ривожланиш билан боғлиқ ҳолатда шлифовкали мезотсикллар ёки махсус тайёргарлик машқини интенсификатсияси (махсус тайёргарликни ривожлантиришнинг қўшимча ўзгариши зарур бўлса), ёки жисмоний юклама умумий хатосини стабиллашуви ёки камайиши (чарчаш симп-томлари кузатилганда) билан характерланади. У ёки бу ҳолатда ҳам бу мезотсиклларнинг асоси, айниқса, юқори малакали спортчиларда спорт техника ва тактик кўникма - малакаларнинг деталлаштирган шлифовкасидир.
Мусобақадан олдинги мезотсикллар. Бу типдаги мезотсикллар юқори-даги айтилган мезотсиклар билан маьлум ўхшашликларга ега бўлиши билан бирга фарқлари ҳам мавжуд. Асосий фарқ шундаки, бу мезотсиклда бўладиган мусобақаларнинг дастури ва тартиби тўлиқ шакли бўлиши керак ва ҳал қилинувчи моментларда спортчи оптимал ҳолатда тайёрлашга кафолат беради.