Тақризчилар: Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия Институтининг пфд, профессор Ф. А. Керимов; твпктмои амалий фанлар кафедрасининг мудири профессор. Ф. Хўжаев Масьул



Download 2,03 Mb.
bet53/90
Sana22.06.2022
Hajmi2,03 Mb.
#693392
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   90
Bog'liq
Жисмоний мад.назар 2

Дарсда бўлган талаблар.
Жисмоний тарбия дарси 3 қисмдан иборат (тайёргарлик, асосий ва якуний қисмлар) бўлиб, дарсга қуйидаги талаблар қўйилади:
а) дарс аниқ вазифаларга ега бўлиши керак;
б) методик тузилиши бўйича тўғри бўлиши лозим;
в) ўқув материаллари, олдинги дарс кейингилари билан боғлиқ бўлиши мақсадга мувофиқ; ;
г) дарс мазмуни бўйича ўқувчиларнинг ёшига, жинсига, жисмоний тайёргарлигига, саломатлигига мос бўлиши зарур;
д) дарслар қизиқарли ва ўқувчиларнинг фаоллигини оширишга қаратилган бўлиши керак;
е) дарс мазмуни ўқувчилар саломатликларини, қадди-қоматини тўғри сақлаш ва ҳар томонлама жисмоний ривожлантиришга йўналтирилган бўлиши керак.
ж) бошқа дарслар билан жадвалда тўғри тузилган бўлиши лозим; з) тарбиявий характерда бо ьлиши шарт.
Жисмоний тарбия дарсларининг вазифалари
Жисмоний тарбия дарсларида таьлим, тарбия ва соғломлаштириш вазифалари ҳал етилади.
Таьлимий деганда биз жисмоний тарбия ва спорт бўйича асосий тушунчалами, уларнинг моҳиятини ва қийматини ҳамда дастурда мавжуд бўлган жисмоний тарбия жараёнида машқларни ўқувчиларга ўргатишни тушунамиз. „
Таьлимий вазифаларни ҳал қилиш учун қўшимча вақт талаб қилинади. Масалан: арқонга тирмашиб чиқишни бир дарсда ўргатиш мумкин емас. Таьлимий вазифаларга, шунингдек, жисмоний тарбия ва спортга, саломатликни сақлаш, кундалик режим, тўғри нафас олиш, чиниқтириш, машқларни тўғри бажаришлари тўғрисидаги билимлар киради. Таьлимий вазифаларни ҳал етиш тарбиявий ва соғломлаштириш вазифалари билан боғлиқ бўлиши керак.
Дарсда диққат, еьтибор, интизом, ҳаракат сифатлари, ўртоқлилик, дўстлик хислатлари, мақсад сари интилиш, қийинчиликлами енгиш каби сифатлар тарбияланади. Таьлимий вазифани амалга оширишда жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида назарий билимларни шакллантиришга катта еьтибор берилади.
Соғломлаштириш вазифалари - ўсаётган организмламинг гармонини ривожланишга, соғлиқни мустаҳкамлашга, ҳар томонлама жисмоний тарбия­лашга қаратилган вазифалар. Ёш хусусиятларга қараб қуйидаги вазифалар амалга оширилади: а) организмни чиниқтириш, жумладан, жисмоний чарчаш бошқа муҳитнинг таьсири қуёш радиатсияси каби омилларга қарши кура-шишни ошириш; б) жисмомй қобилиятларни тарбиялаш, жумладан:
- кичик мактаб ёшидаги жисмоний сифатларни ҳар томонлама ривож-ланишини таьминлаш. Унда кўпроқ координатсиялаш ва тезкорлик хусу-сиядами фаьминлаш;
- ўрта мактаб ёшидаги айрим тезкорлик куч қобилиятларига аеробли характер чидамлиликка ёрдам берувчи таьсирларни дастур талабларига биноан кенгайтириш. "Алпомиш ва Барчиной" меьёр - талаблар мажмуасини бажариш.
- катта мактаб ёшидаги жисмоний қобилиятларни (координатсиялаш, тезкорлик, тезкор-куч, чидамлиликка) юқори даражасини таьминлаш, шу­нингдек, қизиқишга боғлиқ ҳолда спортнинг бирор бир тури бўйича мотиV-ларни таьминлаш ва умумий иш қобилиятларининг ривожланиши.
- зарур бўлганда: ҳаракат фаолиятларининг турли шартларида ратсионал қадди-қоматаи шакллантириш ва мустаҳкамлаш.
Тарбиявий вазифалари:
- жисм, ахлоқий, ақлий, естетик ва меҳнат тарбиясининг ўзаро боғлиқлигидан келиб чиққан вазифалар. Бундай вазифаларнинг бирқанча жисмоний тарбия жараёнида ҳал етилади. Уларга, жумладан, жисмоний тарбия ва спорт фаолиятининг кераклича таьминлаш, етик асослар бўйича шакллантириш, иродавийлик сифатида тарбиялаш, жисмоний тарбия ташкилот-чиси, инстрактор ва спорт ҳаками сифатида умумий фаолиятга тайёрлаш бўйича ошириладиган вазифалар киради.
Юқорида қайд етилган вазифалар ақлий, естетик ва меҳнат тарбиялари билан биргаликда ҳал етилади.

Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish