Егилувчанлик - ҳаракатларни катта амплитудада бажара олишдир. Егилувчанликнинг ўлчамлари катта амплитудада ҳаракат қила олишдир. Илмий текшириш ишларида егилувчанлик бурчак ўлчовларида (бурчакли ёки чизиқли ўлчовларда) ифодаланади (20-жадвал). Егилувчанлик мускул ва тўқималаминг еластиклигига боғлиқ. Мускулларнинг еластиклик хусусиятлари кўп даражада марказий нерв системасининг таьсирида ўзгариши мумкин. Масалан: мусобақалар пайтида ҳиссиёт орқали егилувчанлик ортади. Егилувчанлик ташқи ҳаво билан боғлиқ бўлиши мумкин. т - нинг (ҳарорат) ортиши билан егилувчанлик ҳам ортиб боради.
Болаларда катталарга нисбатан егилувчанлик яхши. Лекин ҳар доим ҳам шундай емас. Шунинг учун айрим пайтларда еҳтиёткорликларга еьтибор бериш керак.
Фаол егилувчанлик бевосита мускул кучи билан боғлиқ. Бироқ куч-лиликни оширадиган машқлар билан шуғулланиш бўғинларидаги ҳаракат-чанликни чегаралаб қўйиши мумкин. Лекин бу салбий таьсими енгиш мумкин. Егилувчанликни ва кучлиликни оширадиган машқларни мақсадга мувофиқ равишда қўшиб олиб бориш йўли билан ҳар иккала фазилатнинг юксак даражада ривожланишига еришиш мумкин.
Жисмоний тарбия жараёнида егилувчанликнинг мумкин қадар кўпроқ риёжлантирилишига еришмаслик керак.
Егилувчанлик деб - таянч ҳаракат аппаратининг морфофунксионал хусусиятлари тушунилиб, бу хусусиятлар шу аппарат бўғинларининг ҳара-катчанлигини белгилашга айтилади. 11-14 ёшда уни керакли ҳаракатларни еркин бажарилишини таьминлайдиган даражадагина ривожлантириш зарур. Бундан егилувчанликнинг миқдори ҳаракат бажариладиган максимал ьамплитудадан ортиқ бўлиши керак.
Егилувчанликни тарбиялаш учун катта амплитуда билан бажариладиган машқлар (чўзилувчанликни оширадиган) қўлланади. Улар 2 гуруҳга - фаол ва пассив ҳаракатларга бўлинади.
Фаол машқлар - у ёки бу бўлимларда мускулларнинг ҳисобга кўра ҳаракатларни амалга оширади (21-жадвал).
Пассив машқлар еса ташқи қаршилик билан бажариладиган машқлардир.
Фаол ҳаракатларда ҳаракатчанликни ошириш ҳаракат содир бўладиган бўғин орқали ўтадиган мушакларнинг қисқариши натижасида амалга оширилади. Пассив ҳаракатда еса ташқи кучлардан фойдаланилажли.
Фаол машқлар бажарилиш характери бўйича бир фазали ва пружинали (иккиланган ва учланган егилишлар): тебранишли ва фиксатсияланган: оғирлаштирилган ва оғирлаштирилмаган машқлар киради. Бундан ташқари бу гураҳларга статик машқлар кириб, унда максимал амплитуда ҳолатида тананинг ҳаракатсиз ҳолатини сақлаш вазифаси берилади.
Пассив статик машқларда ҳолат ташқи кучлар ҳисобига сақланиб, фаол егилувчанликни сақлаш учун кам еффектли бўлиб, пассив егилувчанлик-нинг юқори натижага еришишига имкон беради.
23-жадвал