Жисмоний тарбия дастури
Умумтаьлим мактабларида жисмоний тарбия бўйича тузилган дарс турлари шу давргача бир неча марта ўзгариб келган ва давр, замон талабига биноан ҳар 3-5 йилда ўзгариб туради. Шу жумладан, 1984-йили янги оригинал мажмуа дастури ишлаб чиқилди.
Албатта ҳамма янги ишлаб чиқилган дастурлар қандайдир олдинга силжишга олиб келади. Бизнинг жумҳуриятимизда ҳам бундай силжишлар рўй бертҳ* (услублар ўзгариши, дарс сифатини ўзгариши ва ҳ.к) лекин ўқувчиламинг жисмоний тайёргарлиги пастлигича қолаверади. Демак, бу оригинал дастур ҳам ўзини оқламади, яьни республикамизга мос келмади.
Бошқача айтганда, Ўзбекистон иқлим шароити, иқтисод ва ижтимоий хусусиятлари, урф-одатлари, аньанавий бўлиб қолган ўйинлар, мусобақалар, бошқа машқлар ҳисобга олинмаган.
Жисмоний тарбия бўйича назарий маьлумотлами ўқувчилар онгига етказиш, шакллантириш учун кам еьтибор берилган.
Шунинг учун ҳам, мактаб ўқувчилари ўз устида мустақил ишлай олмайдилар.
Шу дастурларни таҳлил қилиш асосида 1993-1994-ўқув йилида мустақил Ўзбекистонда умумтаьлим мактаблари учун жисмоний тарбия бўйича биринчи марта ўзининг дастурини ишлаб чиқдилар.
Бу дастур олдингиларига қараганда бутунлай ўзгарган (мазмуни бўйича, меьёрлар ва талаблар, янги бўлимлар, соатлар сеткаси, ҳажми ва тўлалиги ва ҳ.к). Ишончимиз комилки, болалар жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги ошиб боради.
Дастурнинг уқтириш хатида ёшига, жинсига қараб қандай вазифаларни ечиш, ҳар бир дастур бўлимларига тушунча бериш, шароити бор ёки йўқ бўлса, қайси дастур бўлими ўтиш ва алмашиш (сузиш: гимнастика, баскетбол ёки қўл тўпи), қандай ўқувчиларнинг жисмоний ривожланиши устидан назорат олиб бориш, дастур талабларига меьёрларга қандай жавоб бериш учун тайёрлаш ва ҳ.к берилган.
Бу дастурни ишлаб чиқишда кўп олимлар, назариячилар, ўқитувчи амалиётчилар ва бошқалар қатнашди.
Ушбу дастурни ишлаб чиқиш Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институтининг илмий проректори профессор Ф.Н. Насриддинов раҳбарлигида олиб борилди. Бу ишлаб чиқилган дастур бир ўқув йилида синовдан ўтди ва муҳокама асосида кўрсатилган таклифлар бўйича ўзгаришлар киритилди ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиб, мустақил дастур сифатида кучга кирди. Дастурда 1-4, 5-9: 10-11 синфлар учун ҳар бир бўлимларига белгиланган вақтлар ҳам кўрсатилган.
Ушбу дастур 1999-2000 ўқув йилигача татбиқ етилади. -
2000-йилдан бир қанча академик литсей ва касб-ҳунар коллежлари очилди ва ишга тушди. Умумтаьлим мактаблари босқичма-босқич 9 йиллик таьлим мактабларига айланди.
Шу боис ҳамда ишлаб чиқилган таьлим стандард асосида 1999-йилда академик литсей ва касб-ҳунар коллежи ўқувчилари учун жисмоний тарбия бўйича янги дастур ишлаб чиқилди.
2000-йилда бошқа муаллифлар томонидан яна бир янги дастур ишлаб чиқилди. Улар синовдан ўтгач, вақт ва ўқув иш тажрибалари асосида оптимал вариант олинади. Жисмоний тарбия дастури бу қонун, яьни унда кўрсатилган бўлимлар ва материаллар ўтилиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |