Машғулотда жисмоний юкламанинг тўлқинсимон ўзгариш принсипи
Жисмоний юклама аста-секин ошириб боришнинг уч йўли мавжуд:
1 - тўғри чизиқли;
2 - зинасимон;
3 - тўлқинсимон.
Спорт машғулоти учун спортчи организмининг имкониятларига юқори талаблар қўйилган машғулот жисмоний юкламанинг тўлқинсимон ривожланиши чарчаш ва қайта тикланиш жараёнининг ривожланиши билан белгиланади. Машғулот жараёнининг турли қисмларида қуйидагилар ажратилади:
1. Кичик тўлқинлар микротсиклларда (2-7-кунар) жисмоний юкланиш динамикаси характерланади.
2. Ўрта тўлқинлар мезотсикллар машғулот босқичларида 3-6 микро-тсиклнинг бир қанча кичик тўлқинларнинг жисмоний юкламалари оқимини ифодалайди.
3. Катта тўлқинлар макротсикллар машғулот даврларида ўрта тўлқинлар оқимини ифодалайди (яьни бир қанча ўрта тўлқинлами бирлаштиради, бу йиллик тўлқинлардир).
Тўлқинсимон ўзгариш жисмоний юкламанинг ҳажм ва шиддат дина-микасига ҳос бўлиб улар ўзаро мос келмайди. Ўрта ва катта тўлқинларда ҳажм кўрсаткичи ортади (ҳафта, ой давомида машғулот ишларининг йиғиндиси ортади), сўнгра стабиллашиб камаяди, шиддат (машғулотларнинг мотор зичлиги ҳаракатнинг тезкорлик ва куч характеристикаси) ортади.
Кичик тўлқинларда ҳажм ва шиддатнинг ўзаро нисбати қарама-қаршидир, аввал тезкор куч характеридаги (шиддатлироқ) машғулотлар, сўнгра ҳажмли машғулотлар ўтказилади.
Ҳафтали сиклда (кичик тўлқинлар) бир машғулот бошқасидан фарқ қилади, ҳар ҳафтадан кейин иш қобилияти пасаяди, дам берилади ва янги ҳафта бошланади, яьни маьлум ритм ишлаб чиқилади (ҳафтанинг охирида чидамлиликка оид ишлар олиб борилади).
Айрим ҳолларда кичик ва ўрта тўлқинлар жисмоний юклама динами-касининг бошқа «зинасимон», «тўғри чизиқли» шакллари билан алмаштириб турилади.
Спорт натижалари турли муносабатлардаги ҳажм ва шиддат билан аниқланади. Шиддатнинг ўсиши ютуқлар гарови бўлган ҳажмларни ўзлаштириш асосида спорт ютуқларини ифодалайди.
Машғулот жараёнининг сикилилиги
Бу айрим машғулот, босқич, давминг тугалланган шакли бўлиб, айрим сикллар соҳасида машғулот жараёнининг ҳамма тузилишлари учун характерлидир.
Қуйидагилар фарқ қилинади:
1 - машғулотнинг кичик сикли микротсиллар (ҳафталик).
2 - ўрта мезотсикллар (ойлик).
3 - катта макротсикллар (йиллик).
Ҳар бир навбатдаги сикл олдинги сиклнинг такрорланиши емас, балки машғулот жараёнининг ривожланиш йўналишини ифодалайди.
Катта сикл, макротсикллар - бу тайёрлов (фундаментал) мусобақавий, ўтиш давридир.
Микротсикллар бир неча кунларни, кўпроқ ҳафтани ўз ичига олади (кичик тўлқинлар).
Катта сикл, макротсикллар бу маьлум босқичлар, ярим йиллик, йиллик, кўп йиллик сикллар бўлиб, спорт формасини ривожлантириш учун олинади. Бир жисмоний машқнинг иккинчисига, бир жисмоний сифатнинг бошқасига таьсири ҳал қилувчи аҳамиятга ега (тезкорлик сифатлари чидамлилик ишлари билан чамбарчас боғлиқ). Бу машғулот жисмоний юкламанинг вариативлиги, шунингдек, иш қобилиятининг пасайиш ва тикланиш жараёни қонун-қоидалари билан характерланади.
Спорт машғулотининг тузилиши
Машғулот жараёнининг умумий тузилиш асослари. Машғулот жараёнининг тузилиши жумладан қуйидагилар билан характерланади:
1. Машғулот мазмуни елементларнинг ўзаро тартибли боғланиши (умумий ва махсус жисмоний тайёргарлик, жисмоний ва техник тайёргарлик ва шу каби компонентлар);
2. Машғулот жисмоний юклама параметрларини тартибли муносабати (иш ҳажми ва шиддатлилигининг миқдорий характеристикаси);
3. Машғулот жараёнининг фаза ёки стадиясини келтириб чиқаради-ган турли бўғинларнинг маьлум кетма-кетлиги (айрим машғулотлар ва уларнинг бўлимлари босқичлари даврлари, сикллари) пайтида баьзи қонуний ўзгаришларнинг содир бўлиши.
Машғулот жараёнида содир бўладиган вақтга боғлиқ ҳолда қуйидагилар ажратилади:
а) Микроструктура айрим машғулот машғулотлари ва микротсикл тузилиши (ҳафталик); б) Мезоструктура айрим микротсиклларнинг нисбатан тамомланган машғулот босқичларининг тузилиши (узоқлилик, масалан бир ойлик); в) Макроструктура-ярим йиллик ва кўп йиллик катта машғулот сиклининг тузилиши.
Машғулотнинг микроструктураси. Спорт машғулот тузилишининг хусусиятлари аввало мазмуни спетсификаси билан аниқланади. Лекин функсионал ўзгаришлар жисмоний юклама билан боғлиқ. Бир бутунликда спорт машғулот турлари учун юқори мотор зичлик (фаол ва ҳаракатдаги фаолият учун кетган вақтнинг машғулотни умумий вақтига нисбати) характерлидир. Шу жумладан, машғулот ишларини (узлуксиз давом етадиган иш методи бўйича айланма машғулот узлукли иш метод бўйича айланма машғулот, екстенсивлик иш методи бўйича айланма машғулот ва ҳ. к.) ташкил етишнинг самарадор усулларини аниқлайдигафи айланма машғулот деб аталадиган махсус вариантлардан кенг фойдаланишни ифодалайди. Тренировка машғулотлари тузилишининг хусусиятлари, шунингдек, спортчи суткалик ва ҳафталик режимда жисмоний юклама ва дам олишнинг зичлашган режимдан ҳам келиб чиқади. Ҳозирги замон спортига характерини кундалик машғулотлар, ҳар бир айрим машғулотлар дастлабки ва кейингилар билан келишилган ҳолда олдинги машғулотдан жисмоний юкламалар катталиги ва фойдали йўналишига боғлиқ ҳолатда кейинги машғулотларда жисмоний юклама катталиги ва йўналиши ўзгаради, бу еса ўз навбатида машғулотлар тузилишида у ёки бу деталлар ўзгаришига боғлиқ бўлади. Агар машғулотлар ҳар куни 2 марта ва ундан кўп марта ўтказилса (юқори малакали спортчи), у ҳолда машғулотларнинг ўзаро муносабати ва тузилишнинг вариативлиги ва машғулотларнинг ўзаро боғлиқлиги маьлум. Бир кундаги 2-3 машғулот худди бир неча соат давомида ўтказилган интервалларга бўлинган жисмоний юкламанинг умумий йиғиндисини ифодалайди. Ҳақиқатан ҳам, унинг умумий ишга бўлган нисбати ва шу каби 2-машғулот тузилишининг елементлари кўп жиҳатдан 1-нинг таьсири, айниқса, 3-машғулотнинг тузилиши - 1 - ва машғулотларнинг йиғиндиси сифатида қаралади.
Машғулотнинг микротсикли деб бир қанча машғулот машғулотларнинг йиғиндисига айтилади. Бу еса машғулот жараёнининг умумий тузилишининг тамомланмаган такрорланувчи фрагментларини қайта тикловчи кунлар билан ташкил етади. Кўпинча (лекин ҳар доим емас) ҳафтани ташкил етади (ҳафтали сикл).
Мисол: Машғулот тузилиши тизимида хусусиятлар ва ўрнига боғлиқ ҳолда микротсикл нинг 3 тури мавжуд. 1) Хусусий-машғулотли, 2) Келтирувчи (олдинги мусобақа бевосита боғлиқ,), 3) Мусобақавий ва тикланувчи. Ўз навбатида, хусусий - машғулотли микротсикл мазмуни йўналишга умумий тайёргарлик (машғулотнинг тайёрлов даври биринчи босқичи учун енг мос) ва махсус-тайёргарлик (тайёрлов даврининг иккинчи босқичи ва мусобақа даврининг маьлум мезотсикли учун енг мос)ларга бўлинши. У ёки бу, ўзининг шартларига, сериялардан машғулот талабларига керакли катталикларга ега. Бу муносабатда ординар ва зарбали микротсиклларни ажратиш мумкин. Биринчиси машғулот жараёнида жисмоний юкламанинг бир текис ўсиб бориши, ҳажми нисбатан бир текисдаги шиддатлик билан характерланади, иккинчиси еса, катта ҳажмда юқори шиддатли жисмоний юклама консентратсияси билан (бу махсус тайёргарлик микротсикли учун характерли) характерланади. Келтирувчи микротсикллар мусобақаларга бевосита тайёргарлик билан мос ҳолда кўрилади. Бўладиган мусобақаларнинг режим ва режалари қатор елементларни моделлаштиради (жисмоний юклама ва дам олишни мусобақада чиқиш ва улар орасидаги интерваллар тартибига мос ҳолда тақсим етиш). Шу билан бирга, микротсикллар тузилишининг конкрет мазмуни ва шакллари, олдинги машғулотдаги шартларга боғлиқ мусобақа аҳамияти ва якунлаш усулига боғлиқ равишда спортчи ҳолати билан аниқланиши мумкин (масалан, якунланишнинг баьзи усулларида сўнги мусобақадан олдинги микротсикл мусобақа микротсиклига нисбатан аниқ контраст чизиғига ега бўлиши мумкин). Мусобақавий микротсикллар мусобақанинг ўрнатилган махсус қоидалари ва аниқ, регламенти асосида чиқишлар тартиби асосида тузилади. Бу микротсикллар тузилиши шундай бўладики, олдинги чигилёзди машғулотлари ва бошқа омиллар ёрдамида мусобақа бошланиши даврига келиб спортчининг оптимал ҳолатини таьминлаш, навбатдаги фаза учун иш қобилиятини ўрнатиш ва ёрдам бериш.
- Агар улар қўшимча учрайдиган бир хил стартлардан ташкил топмаса, финал стартларда спортчининг бутун имкониятларидан тўла фойдалана олишни кафолатлайди. Тикловчи микротсикллар юқори жисмоний юклама кучли мусобақа ёки машғулотли микротсиклдан кейин учрайди. Улар машғулот талабларининг камайиши, фаол дам олишь кунларининг ортиши, мусобақа машқлари ва ташқи шароитлари таркибининг навбатма-навбат алмашиниб туриши билан характерланадики, буларнинг тўплами тикловчи жараёнларни оптималлаштиришга йўналтирилади. Бу микротсикл учун жисмоний юкламанинг нисбатан кичик бўлиши мос бўлгани учун, уни яна юкламали микротсикл деб айтилади. Юқорида айтилган микротсикл-лар типларидан кўриниб турибдики, спорт машғулотида улар етарлича турлидир. Мезотсикл машғулотида қўлланиладиган турлари варианти яна турлича бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |