Тақризчилар: Ўзбекистон Давлат Жисмоний тарбия Институтининг пфд, профессор Ф. А. Керимов; твпктмои амалий фанлар кафедрасининг мудири профессор. Ф. Хўжаев Масьул



Download 2,03 Mb.
bet82/90
Sana22.06.2022
Hajmi2,03 Mb.
#693392
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   90
Bog'liq
Жисмоний мад.назар 2

Техника маҳоратнинг принсиплари:
1. Бошқарилган ўзаро таьсир - ўзаро таьсирнинг икки шакли:
а) ижобий (техниканинг бир елементи иккинчи елементини егаллашга ёрдам беради. масалан, куч чидамликка ёрдам).
б) салбий (бир сифат иккинчи сифатга ҳалақит беради. Масалан, чидам­лилик тезкорликка, куч егилувчанликка).
Ҳаракат техникасини егаллашга ҳалақит берувчи ҳаётий малакалар кам салбий таьсир кўрсатади.
2. Мослик принсипи ҳаракат малака ва сифатларини ривожланиши боииб, улар мос ҳолда ривожланиши зарур, яьни жисмоний тайёргарлик IXтисослигига жисмоний юклама функсионал имкониятлари мос келиши лозим.
3. Компенсатсия принсипи - бири иккинчисини тўлдиради, яьни бир сифатнинг етишмовчилиги иккинчиси билан тўлдирилади (егилувчанлик бўлмаса чаққонлик тўлдиради ва ҳ.к.).
1. Асосий омиллар ва ритмлар принсипи. Ҳаракат егаллаш жараёнида асосий омил бўлиб, ҳаракат ритмини тузиш учун характерли бўлган ҳаракат фаоллигини аксенти билан кучайтирилади.
2. Йўналтирилган боғланишлар принсипи. Боғланиш тўплам, яьни жисмоний тайёргарлик ҳаракат техникасини егаллашда спортчи учун муҳимдир, тайёргарликни қолган турлари ёрдам беради. Буларнинг ҳаммасини биргаликда олиб бориш зарур. Ҳаракат техникаси устида ишлашда жисмоний сифат такомиллаштирилади.
Тактик тайёргарлик
Техник тайёргарлик билан чамбарчас ҳолда спортчиларнинг тайёргарлиги ҳам ўтказилади. Техник тайёргарликда кураш олиб бориш воситалари билан қуроллантирса тактик тайёргарлик еса улардан, моҳирона -қўлланишни таьминлайди. Тактик тайёргарлик спорт курашини олиб боришнинг усуллари ва шакллари билан қуроллантирилади.
Тактика мазмуни
1. Келгуси ишларни шакллантириш.
2. Мумкин бўлган, маьлум ёки тўсатдан содир бўладиган қийин-чиликларни енгиш.
Тактика вазифалари ғалабага еришиш учун куч имкониятларидан мақсадга мувофиқ равишда фойдаланишдир. Бунинг учун:
1. Спорт тактикасининг назарий асосларини ўзлаштириш;
2. Рақибнинг хусусиятларини ва мусобақа конкрет шароитларини ўрга­тиш;
3. Спорт тактик кўникмалар ва малака егаллаш учун имкониятлами тўлароқ очиб берувчи курашнинг восита ва усулларидан, тактик комбинатсиялардан, уларнинг турларидан фойдаланиш;
4. Тактик - фикрлаш ва бошқа хусусиятларни тарбиялаш зарурдир.
5. Бу вазифалардан мақсадга мувофиқроғи тактик фикрлашни тарбия-лашдир. Спорт ўйинларида ва якка курашишда тактика кенгроқ қўлла­нилади ва натижаларга таьсири каттадир, лекин ҳамма ҳолларда ҳам бир хил шароитларда тактика ғалабанинг ҳал етувч омилидир. Масалан: машҳур спортчи Запотек «Спортдаги ғалаба учун нима кегак?» деган саволга «Енг асосий интеллект» деб жавоб берган.
6. Шунинг учун тактик тайёрликда асосий вазифа тактик фикрлаш бўлиб ўз ичига қуйидагиларни олади:
- рақибнинг тайёрланиш фаолияти, муҳитни диққат билан кузатиш;
- спорт кураши вазиятини тезда қабул қилиш ва баҳолаш;
- рақиб фаолиятини олдиндан билиш ва ижодий тасаwур ета олиш ҳам тўғри, ўз вақтида ҳал ета олиш;
Тактик фаолият тактик билимлар асосида кўрилиб, улар қуйидагиларга боғлиқ ҳолда акслантирилади;
- назарий билимларни ўрганиш;
- ҳаракат кўникма ва малакаларнинг захираси; - бойлиги
- техник маҳорат савияси;
-жисмоний сифатлар ва қобилиятлар ривожлантириш савияси;
- иродавий сифатлар; . Тактик фаолиятнинг 3 фазаси мавжуд;
а) мусобақа шароитида қабул етиш ва таҳлил;
б) махсус тактик вазифаларни фикран ҳал етиш, в) тактик вазифаларни ҳаракатли ҳал етиш.
Функсионал тайёргарлик
Функсионал тайёргарликнинг моҳияти организм функсионал тизимини муҳитнинг мураккаб шароитларида ва юқори жисмоний юкламаларда мақ­садга мувофиқ ҳолда ривожлантиришда акс еттирилади, бунда юқори мушак кучланишларни, функсионал ва псIXологик таьсирларни енга олиш зарур.
Анатомия, физиология, биохимия ва бошқа фанлар ҳозирги пайтда юқори малакали спортчилар оладиган жуда катта жисмоний юкламани ёнга оладиган функсионал жараён тўғри шакллантиришга ёрдам беради. Функсионал тайёргарликка махсус тайёргарлик машқлари киритилиб, улар:
а) ҳамма функсиялар бош мия томирлари, нафас олиш ва чиқариш тизимларининг вегетатив таьминланишига;
б) юқори жисмоний юкланишларга чидаш ва жисмоний сифатларни тарбиялаш учун марказий асаб тизими функсиясини "такомиллаштиришга таьсир етсин. "
Функсионал тайёргарлик шакллари:
1. Функсионал тайёргарликни фрагментларини бутун машғулотларга киритиш.
2. Бутун машғулотни функсионал тайёргарлик режада ўтказиш;
3. Соғломлаштириш тадбирлари (ерталабки гимнастика, сайрлар ва бош­қалар) дан кенг фойдаланиш.
Функсионал тайёргарлик воситалари:
1. Тинчлантирувчи воситалар;
2. Мия қон айланишини бошқарувчи машқ (қўлда, тик туриш бош-да тик туриш)лар.
3. Вестибуляр анализаторнинг мушак сезишини нафас олиши бошқа ти-зимларини ривожлантирувчи машқлар.
Спорт машғулоти воситалари:
Спорт машғулотининг асосий, воситалари жисмоний машқлар ва фаол ҳаракат фаолияти бўлиб, ўз ичига қуйидагиларни олади;
1. Танланган (асосий) ёки мусобақавий машқлар;
2. Махсус тайёрловчи машқлар;
3. Умумий тайёрловчи машқлар.
Мусобақавий машқларда бутун ҳаракат фаолияти бу спортнинг танланган тури талаблари билан мос ҳолда бажарилади (енгил атлетика – 100 метр югуради, гимнастик елементлар брусда бажарилади, яьни мусобақада бажарилувчи машқлар) спорт классификатсиясига киради. Махсус тайёрловчи ўз ичига мусобақавий фаолиятлар елементини, шунингдек, шакли ва характери бўйича уларга ўхшаш ҳаракатларни олади. Махсус тайёрловчи машқлар қуйидагиларга бўлинади.
а) Техника шаклини ўзлаштиришга йўналтирувчи ёндаштирувчи машқлар;
б) Функсионал имкониятларни (куч, тезкорлик, чидамлилик ҳ.к.) яьни ҳаракат техника мазмуни ривожлантиришга йўналтирувчи-ривожлантирувчи машқлар. Ёндаштирувчи машқлар ўз шакли билан ривожлантирувчи машқларга нисбатан танланган спорт турига яқиндир ҳамда уларнинг машғулот жисмоний юкламаси ҳамдир. Умумий тайёрловчи машқлар спортчининг умумий жисмоний тайёргарлилик воситалари бўлиб хизмат қилади. Умумий тайёргарлик машқлари:
1. Ҳамма асосий жисмоний сифатлари ривожлантиришга таьсирларини (куч, чаққонлик, чидамлилик) ва турли ҳаракат кўникма ва малакаларини ривожлантиришига таьсирларини ҳисобга олиш;
- булар гимнастик машқлар, спорт ўйинлари, ҳаракатли ўйинлари ва спортнинг бошқа турлари;
- чидамлилик - (узоқ масофаларга бир текисда ва ўзгарувчан, чанғи кросслари ва ҳ.к.).
- куч, оғирлик ва қаршиликка оид гимнастик машқлар;
- тезкорлик - яқин масофага югуриш машқлари ва спорт (волейбол). «Алпомиш» ва «ВагсЫпоу» мажмуаси меьёрларига кирадиган машқлар­дан фойдаланиш зарур. Умумий тайёргарлик машқлари IXтисослаштирилган хусусиятларини ифодалаб бериши, танлашда жисмоний сифат малакаларини «ижобий кўчишини» ҳисобга олиш зарур. Умумий жисмоний тайёргарлик спортнинг ҳамма турлари учун ҳар хилдир.
Спорт машғулоти методлари:
1. Сўз методи.
2. Кўргазмали метод.
3. Машқ методлари.
Машқ методлари спорт машғулотининг асосий методлари ҳисобланади. Қатьий тартиблаштирилган машқ методлари, ўйин ва мусобақа методлари биринчи даражали аҳамиятга ега.
Қатьий тартиблаштирилган машқ методи чуқурроқ такомиллаштирилган ва спортнинг танланган турининг талабларига жавоб берувчи жисмоний қобилиятларини ривожлантиришига йўналтирилган. Спорт машғулотида спорт турлари хусусиятлари, машғулот босқичлари ва бошқа ҳолатларни ҳисоб олган ҳолда методларни оптимал йиғиндисидан фойдаланади, шунингдек, спорт такомиллашувнинг максимал натижаларига еришиш мумкин.
Спорт машғулотининг принсиплари
Жисмоний тарбия инсон жамияти тарIXининг барча босқичларида халқ маданиятининг таркибий ва муҳим қисми бўлиб келган. Хусусан, унга Ўзбекистон ҳудудида яшаётган халқлар маьнавий ва жисмоний барка-моллик мезони сифатида қарашган. Жисмоний тарбия ва ҳарбий саньат ХИV-ХВ асрда ҳам анча ривож топган. Амир Темур олиб борган сиёсат жами-ятнинг ҳамма соҳаларида бўлгани каби жисмоний тарбиянинг моҳиятини юқори босқичга кўтарган. Темурийлар даврида ҳарбийларни жисмоний тарбиялашга алоҳида еьтибор берилган. Кураш, камондан отиш, от спорти, қиличвозлик ўйинлари бўйича кўпгина мусобақалар ўтказилган.
Демак жисмоний тарбия ва спортни Ўзбекистонда ривожланиши қадим замонга тўғри келади. Спортнинг кескин ривожланиши мустақил Ўзбекистон Республикаси даврига тўғри келади. Қайси спорт тури бўИмасин, бизнинг спортчиларимиз олтин, кумуш, бронза медалларига ега бўлишга сазовор-дир. Агарда собиқ Совет даврида ягона спортчилар исмини дунё ғолиби тарзда тилга олсак, мустақиллик даврида еса ўнлаб исмларни айтсак ҳам бўлади: Муҳаммадқодир Абдуллаев, Лазиз Зокиров, Артур Григорян, Тимур Туляков, Шуҳрат Хўжаев (самбо), Руслан Чагаев, Лина Черязова - фристайлчи аёл, Олмос Юсуфов - кик-бокс ва шу кабилар. Жисмоний тарбия ва спорт ривож ланишининг самарадорлигини оширишда жисмоний тарбия воситалари ва рнетодик принсиплари: онглилик ва фаоллик, кўргазмалик, мунтазамлик, осон тушунарли ва индивидуаллаштириш ҳамда талабларни тобора ошириб бориш кабилар.
Принсип ўзи нима? Бу талаб, машғулот жараёнининг қонун-қоидала-ридир. Спорт машғулотида юқорида кўрилган онглилик ва фаоллик, кўргаз­малик ва шу каби рнетодик принсиплар қўлланилади.



Download 2,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish