Тарихий манбашунослик



Download 387,96 Kb.
bet103/171
Sana15.06.2022
Hajmi387,96 Kb.
#672595
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   171
Bog'liq
Тарихий манбашунослик

11.2.17. “Тарихи Абулфайзхон”
“Тарихи Абулфайзхон” асарини Убайдаллахон ва Абулфайзхон (17111747 йй.) саройида хизмат қилган мунажжим, шоир ва тарихчи олим Абдураҳмон Давлат ёзган. Муаллиф кўпроқ Абдураҳмон Толе номи билан машҳур.
Мазкур асар ҳажм жиҳатдан кичик, 161 варақ бўлиб,
“Убайдулланома”нинг давоми ҳисобланади ва Бухоро хонлигининг 17111723 йиллар орасидаги ижтимоий-сиёсий тарихини ўз ичига олади. Маълумки, ХVIII асрнинг биринчи чорагида Бухоро хонлигининг иқтисодий ва сиёсий аҳволи заифлашади, улус бошлиқларининг, яъни маҳаллий ҳукмдорларнинг мустақиллик учун олибборган ҳаракати кучайди, уларнинг айримлари, масалан, Балх ва Самарқанд марказий ҳукуматга бўйсунмай қўйдилар, Фарғона ХVIII аср бошларида, 1709 йили Аштархонийлар давлатидан ажралиб чиқди ва ўлкада мустақил Қўқон хонлиги ташкил топди, 1722 йили Самарқанд ҳам мустақиллик эълон қилди ва Ражабхон исмли кимсани хон қилиб кўтардилар (1722-1728 йй.), ўзаро урушлар бошланиб кетди.
“Тарихи Абулфайзхон” асарида мана шу масалалар кенг ёритиб берилди. Бундан ташқари, асарда Бухоро хонлигининг маъмурий тузулиши ва ўзбек халқининг ўша йиллардаги этник таркиби ҳақида ҳам айрим, диққатга сазовор далил ва маълумотлар бор.
“Тарихи Абулфайзхон”нинг тўла русча таржимаси, зарур изоҳлар билан 1959 йили А.А.семенов тарафиданг Тошкентда нашр қилинган.
11.2.18. “Cилсилат ус-салотин”
“Cилсилат ус-салотин” Хожи Мир Муҳаммад Салимнинг асаридир. Унинг қўлёзма нусхалари жуда камёб бўлиб, бир нусхаси Англиянинг Оксфорд шаҳридаги Бодли кутубхонасида (рақами № 269) сақланмоқда.
Хожи Мир Муҳаммад Салим ҳеч бўлмаганда бирон кичик вилоятга ҳоким бўлиш шарафига муяссар бўлолмаган ва бошидан кўп оғир кунларни кечирган Аштархонийлар жумласидандир. Унинг бобоси Турсун Муҳаммад султон 1578-1598 йиллари Самарқанд ҳокими бўлган. Унинг тўнғич ўғли Поянда Муҳаммад Султон Балх хони Надр Муҳаммадхонга яқин бўлган, хоннинг синглиси Зубайда бонуга уйланган ва 1611-1642 йиллари Қундуз вилоятига ҳокимлик қилган. Ана шу Поянда Муҳаммад султон билан Зубайда бонйдан туғилган Муҳаммадёр султон Хожи Мир Муҳаммад Салимнинг бобосидир. У 1645 йилгача Шаҳрисабз вилоятига ҳоким бўлган ва Надр Муҳаммадхон Бухоро тахтини ўғли Абдулазизхонга қолдириб кетгандан кейин у билан бирга Балхга қочиб борган. Орадан бир йил ўтгач, 1646 йили, Балх Бобурийлардан Шоҳи жаҳон қўшинлари томонидан ишғол этилганлан сўнг, хоннинг онаси Шаҳрибону ҳамда Надр Муҳаммадхоннинг бошқа оила аъзоларини олиб Бухорога қочиб келди, Абдулазизихоннинг қаомоқлар, қорақалпоқ ва қозоқ султонларига қарши ҳарбий юришларида иштирок этди, тожу тахт олдида кўрсатган катта хизматлари учун Шаҳрисабзга ҳоким қилиб тайинланди. Муҳаммадёр султон 1647 йилнинг 14 июнида Аврангзеб қўшини билан Балх қишлоғи-Темурободда бўлган жангда ҳалок бўлган. Хожи Мир Муҳаммад Салимнинг отаси Муҳаммад Рустам султон 1645 йили ҳали ёш бўлган ва Абдулазизихон унга иқтоъ42 тарзида Самарқандга қарашли Сарипул туманини инъом қилган, унга оталиқ43 қилиб эса Мир Шоҳхожа Шавдарийни тайинлаган. Лекин 1671 йили Абдулазиз ундан хавфсираб кўзига мил торттириб кўр қилган. Муҳаммад Раҳим султон орада кўп вақт ўтмай, амир Муҳаммадёр лтадиқнинг воситачилиги билан, хондан рухсат олиб Ҳажга жўнаган. Лекин, Декан вилоятида давом этиб турган уруш ҳаракатлари сабабли, бандаргоҳ шаҳарларидан биронтасига ўтолмай, Шоҳижаҳонободга қайтиб келган ва орадан икки йил ўтгач, ўша ерда вафот этган.
Мир Муҳаммад Салимнинг ўзига келсак, у, асарда баён этилган воқеаларга қараганда, отасидан кейин Бухорода қолган. 1711 йили Убайдуллахон ўлдирилгандан кейин, ҳаж қилиш баҳонаси билан Арабистонга жўнаган. Бир йилча Исфаҳонда истиқомат қилиб, 1712 йили
Туркияга борган. Султон Аҳмад 111 (1703-1730 йй.) уни эҳтиром билан кутиб олган. Тўрт йилча Туркияда туриб, мазкур султоннинг ҳарбий юришларида қатнашган. Мир Муҳаммад Салим 1716 йили Маккага борган ва ҳаж маросимини адо этгандан кейин, денгиз орқали Ҳиндистонга келган ва Бобурий Носируддин Муҳаммадшоҳ (1719-1748 йй.)нинг хизматига кирган. “Cилсилат ус-салотин” асарини Носируддин Муҳаммадшоҳнинг топшириғи билан ёзган. Хожи Мир Муҳаммад Салимнинг қачон ва қаерда вафот этганлиги аниқланмаган.
“Cилсилат ус-салотин” 1731 йилда ёзилган бўлиб, муқаддима ва тўрт қисмдан иборат.
Муқаддимада асарнинг ёзилиши ҳақида сўз боради ва муаллифнинг 1711 йилдан кейинги ҳаёти ҳақида айрим, диққатга сазовор маълумотлар келтирилади.
Биринчи қисмда исломиятдан аввал ўтган пайғамбарлар, қадимги турклар ва мўғуллар, хусусан барлослар ва Амир Темурнинг ота-боболари,
Амир Темур ва Темурийлар, шунингдек, ҳазрат соҳибқироннинг Ҳиндистонда ҳукмронлик қилган авлоди тарихи қисқача баён этилади.
Асарнинг иккинчи қисми Мўғулистоннинг Туғлуқ Темурхон(1348-1363 йй.)дан то Суюрғатмишхонгача (1370-1388 йй.) ўтган даврдаги тарихини ўз ичига олади.
Муқаддима ва I-II қисмларни ёзишда муаллиф ўзидан аввал ёзилган асарлардан, масалан, Жувайнийнинг “Тарихи жаҳонкушой”, Рашидуддиннинг “Жомеъ ут-таворих”, Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома”, Мирзо Улуғбекнинг “Тарихи арбаъ улус”, Хондамирнинг “Хулосат ул-ахбор”, “Ҳабиб ус-сияр” ва “Маосир ул-мулук” асарлари, Абулфазл Алломийнинг “Акбарнома”, Ҳофиз Дўстмаҳаммад ибн Ёдгорнинг “Мажмаъ ул-ажойиб” (1606 йили ёзилган) ва бошқа 20 га яқин китоблардан фойдаланган.
“Cилсилат ус-салотин”нинг III-IV қисмлари фавқулодда аҳамиятга эга бўлиб, Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистоннинг ХVI-ХVIII асрнинг биринчи чорагидаги ижтимоий-сиёсий тарихини баён қилади.
Асарда Бухоро хонлигининг Эрон, Ҳиндистон ва Кошғар билан бўлган алоқалари, Бухоро хонлигида ҳокимиятнинг Шайбонийлардан Аштархонийлар қўлига ўтишининг аниқ тафсилоти, ХVII асрда Балх ва Бадахшон, шунингдек, Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаёти, Шоҳижаҳоннинг Балх ва Бухоро хонлиги ички ишларига қуролли аралашуви ва Бобурийлар қўшинининг Балх ва унга тобе бўлган ерларни босиб олиши, Хорахмнинг ХVI-ХVII асрлардаги сиёсий аҳволи хусусида бошқа манбаларда учрамайдиган қимматли далил ва маълумотлар келтирилади. Асарда улус тизими, тиул ва солона каби солиқлар, Ўзбекистон шаҳарлари, уларнинг аҳолиси ва турмуш тарзи ҳақида келтирилган маълумотлар ҳам алоҳида қимматга эгадир.
Хожи Мир Муҳаммад Салим Бухоро хонлари, Абдуллахон II, Абдулмўминхон, Динмуҳаммадхон, Имомқулихон, Абдулазизхон, Субзонқулихоннинг Ҳиндистон, Эрон ва Туркия ҳукмдорлари билан ёзишмаларининг 20 нафар мактуби нусхаларини ҳам келтирган. Бу мактублар, шубҳасиз, Бухоро хонлиги билан мазкур мамлаватлар ўртасидаги муносабатлартарихини ўрганишда муҳим маъно касб этади.

Download 387,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish