Тарихий манбашунослик


“Номайи оламоройи Нодирий”



Download 387,96 Kb.
bet104/171
Sana15.06.2022
Hajmi387,96 Kb.
#672595
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   171
Bog'liq
Тарихий манбашунослик

11.2.19. “Номайи оламоройи Нодирий”
“Номайи оламоройи Нодирий” (“Нодиршоҳнинг оламга безак бўлувчи тарихи”) асарининг муаллифи ХVIII асрда ўтган марвлик машҳур тарихчи олим Муҳаммад Козимдир. У 1721 йили Марвда туғилган. Отаси, 1737 йили вафот этган. У машҳур фотиҳ Нодиршоҳ(1736-1747 йй.)нинг яқин кишиларидан бўлиб, унинг дастлабки ҳарбий юришларида қатнашган ва муҳим дипломатик топшириқларини бажарган. Кейинча у Нодиршоҳнинг иниси Иброҳимхон, дастлаб Хуросон, сўнгра, 1736 йилдан, Озарбайжон ҳокими саройида хизмат қилган.
Муҳаммад Козим бошланғич маълумотни Марвда олди, сўнг 1731 йили отаси уни Машҳадга олиб келди ва бу ердаги мадрасалардан бирига ўқишга берди. Муҳаммад Козим бу ерда сайид Мир Шамсуддин Али Мозандаронийдан таълим олди. 1736 йили у Дарбандга, Иброҳимхон ҳузурига чақиртириб олинди ва 1739 йилгача хоннинг ясовули лавозимида хизмат қилди. 1739 йили Муҳаммад Козим Нодиршоҳнинг ўғли Ризоқули мирзо хизматига қабул қилинди ва 1741 ймлгача лашкарнавис, ҳарбий котиб вазифасида хизмат қилди. 1744 йилдан у Нодиршоҳ ҳузурида хизмат қила бошлади, 174401747 йиллари молия маҳкамасида котиб ва 1747 йилдан подшоҳ қурол-яроғ омборининг мутасаддиси, вазир бўлиб ишлади. Муҳаммад Козим тахминан 1752 йили вафот этди.
Муҳаммад Козим ўзининг тарихий асари “Номайи оламоройи Нодирий”ни 1750-1753 йиллари ёзган. Асар уч жилддан иборат.
Биринчи жилди Эроннинг 1688-1736 йиллар орасидаги ижтимоийсиёсий тарихини ўз ичига олади.
Иккинчи жилдда 1736-1743 йиллари Эронда, шунингдек, Ўрта Осиё ва Кавказ орти мамлакатларида бўлиб ўтган воқеалар баён этилган.
Асарнинг учинчи жилди Эрон ва қисман, Ўрта Осиё, Ҳиндистон, Туркия ва Кавказ орти мамлакатларининг 1743-1747 йиллар орасидаги ижтимоий-сиёсий тарихига бағишланади.
Ўзбекистоннинг ХVIII асрдаги тарихини ўрганишда “Номайи оламоройи Нодирий”нинг II ва III жилдлари асосий манбалардан бири ўрнини ўтайди. Айниқса, асарда Эрон қўшинининг 1737 йили Ўзбекистон ҳудудига бостириб кириши ва Ғузор, Қарши, Шуллуқ ва бошқа шаҳар ва туманларнинг талон-тарож қилиниши, 1740 йили Бухоро хонлигининг Нодиршоҳ тарафидан бўйсундирилиши, 1746 йилдаги Хоразмнинг оғир аҳволи, 1747 йили Эрон аскарларининг Ўрта Осиё шаҳар ва қишлоқларига яна бостириб кириши ва оқибатда меҳнаткаш халқнинг аянчли аҳволга тушиб қолиши, 1741-1742 йилларда Кўлоб, Хисори шодмон, Бадахшон, Балх ва бошқа вилоятлар халқининг катта ер эгаларининг зулм ва чет эл босқинчиларига қарши қўзғолонлари ҳақидаги маълумотлар зўр илмий қимматга эга.
“Номайи оламоройи Нодирий”нинг қўлёзма нусхалари кам. Шу пайтгача асар тўла равишда бирон тилга таржима қилинмаган. Ундан айрим парчалар баъзи илмий тўплам ва журналларда чоп этилган. II жилднинг бир қисми, яъни Нодиршоҳнинг Ҳиндистонга юришини баён этувчи қисми П.И.Петров томонидан рус тилида нашр этилган. 1960, 1965 ва 1966 йиллари “Номайи оламоройи Нодирий”нинг матни фотофаксимил нашри Москвада Н.Д.Миклухо-Маклай томонидан чоп этилган.

Download 387,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish