Тарихий манбашунослик



Download 387,96 Kb.
bet106/171
Sana15.06.2022
Hajmi387,96 Kb.
#672595
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   171
Bog'liq
Тарихий манбашунослик

11.2.21. “Тарихи Амир Ҳайдар”
“Тарихи Амир Ҳайдар” ХVIII асрнинг иккинчи ярми ва ХIХ асрнинг биринчи ярмида ўтган бухоролик олимлари асаридир. Китобнинг номаълум муҳаррир томонидан қисқартирилган нусхаси етиб келган бўлиб, қўлёзма ЎзРФА Шарқшунослик институтида 1836 рақами остида сақланмоқда.
“Тарихи Амир Ҳайдар” кичик ҳажмдаги асар, жами 96 варақдан иборат, муҳим тарихий манбалар асосида ёзилган, Бухоро хонлигининг Аштархонийлар, шунингдек, асосан, Манғитлар сулоласидан бўлган амир Ҳайдар ҳукмронлиги (1800-1826 йй.) давридаги ижтимоий-сиёсий тарихини ўз ичига олади.
Асар 81 боб, ёки достондан иборат. 1-2- боблари Бухоро шаҳри тарихига бағишланган, 3-6- бобларда Аштархонийлар тарихи қисқача баён этилган, 7-81- бобларида эса Бухоро амирлиги амирзода Ҳайдарнинг туғилишидан то унинг 1826 йил 6 октябридаги вафотигача бўлган тарихи ҳикоя қилинади.
Китоб 50- йилларда А.А.Семенов томонидан рус тилига таржима қилинган, лекин нима сабабдандир қўлёзма нашр этилмай қолган. Таржима қўлёзмаси ЎзР ФА ШИ кутубхонасида сақланмоқда.
11.2.22. “Фатҳномайи султоний”
“Фатҳномайи султоний” (“Султон фатҳномаси”) асари муаллифи Мир Олим Бухорий бўлиб, китобини Амир Насруллоҳ даври (1826/27 – 1869/79 йй.)да Ғузор ҳокими бўлган Муҳаммад Олимбекнинг хизматида бўлган ва унинг топшириғи билан ёзган.
“Фатҳномайи султоний” амир Шоҳмурод (1785/86-1800 йй.) давридан то Насруллоҳ ҳукмронлигининг дастлабки йилларигача Бухоро амирлигида бўлиб ўтган воқеаларни ўз ичига олади, лекин Шоҳмурод ва амир Ҳайдар даврлари қисқача (ЎзР ФА ШИ қўлёзмаси, инв. № 1838, вв.7б-55б), Насруллоҳ даври эса батафсил ёритилган.
Мазкур қўлёзма асарнинг биринчи жилди бўлиб, иккинчиси бизга маълум бўлмаган сабаларга кўра ёзилмай қолган.
“Фатҳномайи султоний”нинг биринчи қисми марҳум О.Д.Чехович тарафидан рус тилигатаржима қилинган. Таржима қўлёзмаси ЎзР ФА Шарқшунослик институти кутубхонасида сақланмоқда.
11.2.23. “Мунтахаб ут-таворих”
“Мунтахаб ут-таворих” (“Сайланма тарих”) асарининг муаллифи қўқонлик йирик тарихчи олим Ҳакимхон тўрадир (тахм.1802-вафот этган йили махлум эмас). Ота тарафидан нақшбандия тариқатининг йирик намоёндаларидан бири, йирик илоҳиёт олими Маҳдуми Аъзам Косоний (1461/62-1542/43 йй.)нинг авлоди, она тарафидан Қўқон хони Норбўтахон (1770-1800 йй.)нинг набирасидир.
Отаси саййид Маъсумхон тўра Умархон даври (1809-1822 йй.)да ва Муҳаммад Алихон ҳукмронлиги (1822-1842 йй.)нинг дастлабки йилларида хонликнинг шайхулисломи лавозимини эгаллаб турган. Ҳакимхон тўра Муҳаммад Алихон ҳукмронлигиаввалида Наманган, Тўрақўрғон ва Косонсойда ҳоким бўлган. Лекин кўп ўтмай отаси ҳам, ўзи ҳам хоннинг ғазабига дучор бўлиб, эгаллаб турган лавозимларидан бўшатилганлар ва ҳаж маросимини адо этиш учун Арабистонга жўнатиб юборилган. Отаси йўлда, Мозори шарифда 1834 йили вафот этган. Ҳакимхон тўра эса кўп машаққатлар чекиб, етти йилдан кейин Россия, Туркия, Ироқ, Сурия ва Фаластин орқали Мккага етиб борди. Ўшанда 1834 йили у Оренбургда подшоҳ Александр 1 билан учрашиш шарафига муяссар бўлган. Ҳакимхон тўра Макка ва Мадина зиёратидан қайтгач, 1828 йили, Муҳаммад Алихондан чўчиб Қўқонга бормади ва қолган умрини Китобда кечирди. Ўзининг ёзишича, Китобда унинг қариндошлари ва озми-кўпми ер-суви бўлган.
Ҳакимхон тўра йирик тарихнавис олим бўлиб, ўзининг “Мунтахаб уттаворих” асарини 1843 йилнинг 29 май куни ёзиб тамомланган.
“Мунтахаб ут-таворих”да қадимий замонлар, исломиятдан аввал ўтган пайғамбарлар, қадимги Эрон подшоҳлари, Хитой ва Европанинг қадимий подшоҳлари, халифайи Рошидиндан то Мовароуннаҳрнинг Манғит ва Минг сулоласидан чиққан олий ҳукмдорлар замонигача кечган тарихи баён этилади.
Асарда Қўқон хонлигининг хонлик асосчиси Шоҳруҳхон(1709-1721 йй.)нинг ўғли ва тож-тахт вориси Абдураҳимхон (1721-1724 йй.) замонидан то Норбўтахон, Олимхон ва Умархон даври тарихи яхши ёритилган. Айниқса, Норбўтахон, Олимхон ва Умархон даври яхши ёритилган. Асарда муаллифнинг Россия, Туркия, Ироқ, Шом (Сурия) ва бошқа мамлакатларга қилган саёҳати чоғида олган таассуротлари ва ўша мамлакат халқларининг ижтимоий-сиёсий ҳаёти, тарихи ва ҳаёт тарзи ҳақида келтирган махлумотлари ҳам диққатга сазовордир.
“Мунтахаб ут-таворих”нинг қўлёзма нусхалари кам. Унинг Душанбеда, Тожикистонда А.А.Семеновнинг уй музейида сақланаётган форсча фотонусхасини Аҳрор Мухторов 1983 йили икки китоб ҳолида чоп этди. Асарнинг ўзбекча нусхаси ҳам бўлиб, ҳозирда ЎзР ФА Шарқшунослик институти хазинасида (рақами № 594) сақланмоқда.

Download 387,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   171




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish