Асосий тушунчалар
Ўқитиш методлари — ўқитувчиларнинг актив фикрлаш асосида ўқувчиларни ўқитишга, ўқитувчи раҳбарлигида ўқувчиларнинг илмий билимларни ўзлаштириши ва амалда қўллай билишларига, дунёқараш ва эътиқод ҳосил қилишларига, ақлий ва жисмоний меҳнат, кўникма ва малакаларини эгаллашларига, билиш ва ижодий қобилиятлари ўсишига ёрдам беришни таъминловчи усуллар.
Ўрганиш методлари билим, малака ва кўникмаларни ижодий эгаллашга ҳамда методик ва ғоявий-сиёсий эътиқодларни ишлаб чиқишга қаратилган талабаларнинг илмий билиш фаолияти усули сифатида белгиланади
Такрорлаш учун саволлар
1. Таълим методлари ва усуллари.
2 Таълимни ташкил этиш шакиллари,
3. Таълим методларини танлаш нимага боғлиқ.
4. Тарих ўқитиш методлар классификацияси.
7-мавзу. Тарих дарсларида таълим воситаларидан фойдаланиш
Режа:
1. Таълим воситалари – тарих билимлари манбаи.
2. Ўқув методик комплекслар мазмуни.
3. Таълимнинг техник воситалари.
Ўрта таълим ва ўрта махсус таълим тизимида тарих ўқитишда қўлланиладиган матнларга — дарслик матни, тарихий ҳужжатлар, асарлари, илмий-оммабоп ва бадиий, тарихий адабиётлар ва бошқалар киради. Босма матнлар ўқувчилар тарихий билимларининг асосий манбаи бўлгани каби ўқитувчининг билим манбаини, баёнининг асосини ташкил этади. Табиийдирки, ўқитувчи шу манбалардан тўғри ва унумли фойдаланган тақдирдагина, унинг баёни дидактика талабларига, умуман ўрта таълим ва ўрта махсус таълим тизимида тарих таълимининг юксак талабларига жавоб бериши, ўқитувчи баёнининг ўқувчиларга тушунарли, мазмундор, мароқли, ғоявий ва илмий жиҳатдан ишонарли, образли ва таъсирчан бўлиши мумкин. Шунингдек матнлар устида ишлаш ўқувчилар билимини кенгайтиради, тарихий факт ва ҳодисаларнинг моҳиятини, уларнинг қонуниятларини чуқурроқ тушуниб олишларига ёрдам беради, илмий дунёқарашини шаклланади. Ўрта таълим ва ўрта махсус таълим тизимида ўқувчилар ҳар хил матнлар устида ишлаб мустақил иш олиб бориш малакасини ҳосил қиладилар ва тарихий тадқиқот ишларининг дастлабки методлари билан амалий равишда танишадилар.
Ўқитувчи ўзининг баёнини бошқа матнлар асосида янада аниқлаштиради ва бойитади. Дарслик матни ўқувчиларнинг дарсда ва дарсдан ташқари тарихни ўрганиш, ўзлаштириш ва уни эсда сақлаб қолишининг, билиш фаолиятининг, ижодий изланиш ишларини олиб боришнинг муҳим манбаидир. Матн ва улардаги саволлар, топшириқлар тарих курсининг мазмунини ижодий ўзлаштиришга ва олинган билимларни ҳаётда қўллашга ўргатади.
Дарслик матни устидаги ишлар ўқув материалини ўзлаштириш ва уни эсда сақлаб қолиш ўқув матнини таҳлил қилиш ва ундан тарихий воқеа, ҳодисаларнинг муҳим белгиларини топиш, фактик материалларни ва тарихий фактларнинг муҳим белгиларини бир-бирига таққослаш, аниқлаштириш ва умумлаштириш каби турли хил мақсадларда олиб борилади. Шунингдек, матн устида ишлашда хронологияни, тайёр тарихий тушунчалар таърифини ўзлаштириш ва уларни мустақил аниқлаш, дарсликда баён қилинган воқеа ва ҳодисаларнинг ривожланишини кузатиб бориш, аниқ тарихий фактлар ва статистик маълумотлар асосида ижтимоий ривожланиш анъаналарини билиб олиш, маҳаллий, вақтли, сабаб-натижали ва тарихий алоқаларнинг қонуниятларини ўзлаштириш ва аниқлаштириш, луғат ишларини мазмунли ва суратли режалар, жадваллар тузиш ва бошқа шу каби унча мураккаб бўлмаган ёзув ва графика ишларини олиб бориш, матн устида программалашган таълим элементларини амалга ошириш каби вазифалар ҳам кўзда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |