Анъанавий методлар. Бу методларнинг ибтидосини илк фалсафий ва педагогик тизимлар ташкил этади. Ҳозирги даврда улардан бештаси инобатга олинади: амалий, кўргазмали, ифодали, китоб билан ишлаш, видео методлар.
Мақсадига кўра методлар таснифи: (М.А. Данилов, Б.П. Есинов)
билимларни эгаллаш;
малака ва кўникмаларни шакллантириш;
билимларни қўллаш;
ижодий фаолият;
мустаҳкамлаш методлари;
билим, малака ва кўникмаларни текшириш методлари.
Идрок этиш-билиш фаолияти характерига кўра методлар таснифи:
тушунтириш – иллюстратив (ахборот – рецептив). Уларнинг характерли хусусиятлари; билимлар “тайёр ҳолда” тавсия этилади; бу билимларни идрок қилиш ташкил этилади; билимлар идрок (рецепция) қилинади ва тушуниб олинади, хотирага жойлаштирилади;
репродуктив метод: билимлар тайёр ҳолда тавсия этилади, билим нафақат баён қилинади, балки тушунтирилади; билимлар онгли ўзлаштирилади, уларнинг тушунилиши ва эслаб қолинишига эришилади, билимларнинг мустаҳкамлиги тез-тез такрорлаш йўли билан таъминланади.
муаммоли баён қилиш методи;
қисман ижодий (эвристик) метод. Билим тайёр ҳолда тавсия этилмайди, балки у мустақил равишда эгалланади; янги билимларни қидириш, излаш ташкил этилади; билиш вазифалари бўйича мустақил фикр юритилади, муаммоли вазиятлар яратилади ва ҳал қилинади;
тадқиқий метод. Бунда муаммо белгилаб олинади, муаммонинг тадқиқоти жараёнида билим эгалланади.
Дидактик мақсади бўйича (Т.И. Щукина, И.Т. Огородников ва бошқа) қуйидагилар фарқланади:
илк бор билимларни ўзлаштириш методлари;
эгалланган билимларни мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш методлари.
Ўқитиш методларининг бинар (қўш) ва полинар (кўпқиррали) таснифи. М.И. Маҳмутовнинг бинар тизими дарс бериш методи ва ўргатиш методи мажмуидан иборат:
-
Дарс бериш методи
|
Ўрганиш методи
|
Ахборот бериш – баён қилиш
Тушунтириш
Кўрсатма бериш – амалий
Тушунтириш – ишонтириш
Ишонтириш
|
Ижро этиш
Репродуктив
Продуктив – амалий
Қисман ижодий
Ижодий
|
Ўқитишнинг полинар таснифи В.Ф. Паламарчук ва В.И. Паламарчук томонидан ишлаб чиқилган. Бу тасниф билимлар манбаи, билиш фаоллиги даражаси, ўқув билимларининг мантиқий йўллари йиғиндисидан таркиб топади. Дидактика бўйича немис мутахассиси Л. Клинберг таснифида методларни ўқитишдаги ҳамкорлик шакллари билан бирга олиб қарайди:
-
Монологик методлар
|
Ҳамкорлик шакллари
|
Диалогик методлар
|
Лекция
Ҳикоя
намойиш қилиш
|
Индивидуал
Гуруҳ
Фронтал
Коллектив
|
Суҳбат
|
Академик Ю.К. Бабанский ўқитиш методларининг уч гуруҳини белгилайди:
ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш методлари:
-
Ифодали
Кўргазмали
Амалий
|
Индуктив ва дедуктив
|
Репродуктив ва муаммоли – ижодий
|
Ўқитувчи раҳбарлигида мустақил иш методлари
|
Манбалари
|
Мантиқ
|
Тафаккур
|
Бошқарув
|
ўқув-билиш фаолиятини мотивациялаш ва стимуллаш методлари:
-
Ўрганишга қизиқиш уйғотишни стимуллаш ва мотивациялаш методлари
|
Ўрганишда бурч ва масъулиятни стимуллаш ва мотивациялаш методлари
|
ўқув-билиш фаолиятининг самарадорлигини назорат қилиш ва ўз-ўзини назорат қилиш:
-
Оғзаки назорат қилиш ва ўз-ўзини назорат қилиш методлари
|
Ёзма назорат қилиш ва ўз-ўзини назорат қилиш
|
Ўз-ўзини назорат қилишнинг лаборатория-амалий методлари
|
Дидактикада ишлаб чиқилган функционал ёндашув методлар тизимини яратиш учун асос бўлган бўлиб, унда методлар дидактик мақсадларга эришишнинг нисбатан алоҳида йўллари ва усуллари сифатида намоён бўлади.
Шундай қилиб, тарихий мерос, педагогик ҳаёт, чет эл ва ўз тадқиқотчиларимизнинг илмий маҳсулотлари ўқитишнинг қуйидаги методларини белгилаш мумкинлигини кўрсатади: Олий мактабдаги ўқитиш методлари муаммоси кўп сонли тадқиқотларининг мавжудлигига қарамасдан ҳали тўла ҳал этилганича йўқ. Бу ўқитиш методларининг диалектиклиги, олий мактабдаги таълим мазмунининг такомиллашуви, илмий-техник тараққиётнинг ўсиб бориши билан изоҳланади.
Олий мактабдаги ўқитиш методлари муаммосини ҳал қилишдан аввал олий мактабдаги ўқитиш методларининг ўзига хослигини асослаш ўринли бўлади. И.Т. Огородников ўз тадқиқотларида олий мактабдаги ўқитиш методларининг ўзига хослиги деганда, унинг илм ўрганиш методлари билан яқинлашувидадир деб билади. С.И. Архангельскийнинг фикрича, олий мактабдаги ўқитиш методлари нафақат дарс бериш усуллари ва услубларини бирлаштиради, балки билишнинг ўқув ва илмий фаолиятга йўналтирилган тизими эканлигини қайд қилади. Шундай қилиб, олий мактабдаги ўқитиш методлари ўзига хос хусусиятларга эга. Энди шундай савол туғилади: Олий мактаб методлари мактаб методларидан қай жиҳатлари билан фарқланади?
Мактабда, академик лицей ва касб хунар коллежларда фан асослари ўрганилади, умумий таълим берилади. Олий мактабда талаба замонавий фанни ўрганади ва ихтисослик бўйича таълим олади. Шунинг учун ҳам олий мактаб методлари билимларни етказиш ва англашнинг усулларигина эмас, балки фан тараққиёти жараёнига тобора кириб бориш, унинг методологик ва ғоявий асосини очиш методи ҳамдир.
Ўрта махсус таълим тизиаида ўқитиш методларини асослашда дидактика билан шуғулланувчи олимлар ўқув жараёнининг хусусиятлари ва талабаларнинг билиш фаолиятини қамраб оладилар, талабаларнинг касбий ва шахсий тайёргарлиги масалаларига катта аҳамият берадилар. Талабаларнинг фаол ижодий билиш фаолияти, уларнинг мустақил ишларидан ибор жараёни икки гуруҳ ўқитиш методларининг фарқланишини тақозо қилади: ўқитиш методлари ва ўрганиш методлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |