Тарих ўқитиш методикасинининг предмети, мақсад ва вазифалар



Download 0,86 Mb.
bet3/43
Sana28.04.2023
Hajmi0,86 Mb.
#932822
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
To\'mdan ma\'ruza

Асосий тушунчалар
Тарих ўқитиш деганда - тарихий материал воситасида ўқувчиларга билим бериш, уларни миллий истиқлол руҳида тарбиялаш ва камол топтириш вазифаларини амалга ошириш зарур бўлган жараён, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ақлий (ички) ҳамда ўқув ҳаракатлари (ташқи) жараёни тушунилади.
Тарих курсининг мазмуни - тарих дастурида белгиланган тарихий билимлар кўлами, ўқув материали: унинг асл мазмуни, ўқувчиларнинг тарихий материалларни ўзлаштиришда олган билимларидан фойдалана билиш соҳасидаги ўқув усуллари, кўникма ва малакалари системаси, шу жумладан, уларни илмий тадқиқ қилиш ишларининг энг оддий шаклларини эгаллашлари кўзда тутилади.
Тарих ўқитишни ташкил қилиш - тарихни ўқитиш ва ўқувчиларнинг уни ўрганишни ташкил этиш, уларнинг ўрганиш фаолиятини ўқитувчиларнинг бошқаришига ёрдам берадиган метод ва методик усуллар, ўқувчилардаги мавжуд билимларни ишга солиш, уларни ижодий билишга йўналтириладиган топшириқлар системаси ҳамда таълимнинг турли хил формалари (дарс, семинар машғулотлари ва бошқалар) тушунилади.
Ўқитишнинг натижалари - ўрта таълим ва ўрта махсус таълим тизимида тарих ўқитишнинг мақсад ва вазифаларини, мазмунини муваффақиятли равишда амалга оширилиши; ўқувчиларнинг тарих фани асосларини, тарихий материалга мос самарали метод ва усулларни билиш ва билимлардан фойдалана билиш малакаларини пухта ўзлаштиришлари шу асосда ўқувчиларнинг тарихий тафаккурини, тасаввури ва нутқини, махсус ва умумий қобилиятларини ўстириш кўзда тутилади.
Такрорлаш учун саволлар
1. Тарих ўқитиш методикасининг мақсади.
2. Тарих ўқитиш методикасининг предмети.
3. Тарих ўқитиш жараёнининг таркибий қисмлари
4. Тарих ўқитиш жараёнининг таркибий қисмларининг алоқалари.
5. Тарих курсининг таълимий вазифалари.
6. Тарих ўқитиш методикасининг бошқа фанлар билан алоқалари.


2-мавзу. Давлат Таълим Стандартлари, дастур ва дарсликларнинг тузилиши ва мазмуни
Режа:
1. Тарих бўйича ДТС тузилиши ва мазмуни.
2. Умумий ўрта таълим ва ўрта махсус таълим тизимлари учун яратилган ўқув дастурлари тузилиши, мазмуни.
3. Ўрта таьлим тизими ва ўрта махсус таьлим тизимида тарихий билимлар структураси

Таълим тараққиётининг барча жабҳаларида кўзланган бош мақсад ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбиясини миллий истиқлол ғоялари, талаблари асосида ташкил этиш; жамиятимиз қадам қўйган XXI аср таълимини тараққиёт, маънавий-маданий қарашлар руҳида бўлишини, энг муҳими, жаҳон андозаларига жавоб бера оладиган даражада бўлишини таъминлашдир. Шу мақсадларни амалга ошириш йўлида бажарилган дастлабки ташкилий тадбирларнинг айримларини кўриб чиқамиз.


Авваламбор, бу икки Қонунни таълим муассасалари амалиётига тадбиқ қилиш мақсадида алоҳида истиқбол дастури ишлаб чиқилиб, Вазирлик ҳайъати мажлисида тасдиқланди. Бу ҳужжатларнинг мақсад ва моҳияти барча воситалар орқали таълим муассасаларида, ота-оналар, аҳоли ўртасида кенг тушунтирилди. Таълимга оид меъёрий ҳужжатлар: концепциялар, давлат таълим стандартлари талаблари, ўқув режалари ва дастурлари, Низомлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар юқоридаги икки Қонун моддаларига мувофиқлаштирилди. Республикада узлуксиз таълим тизими узил-кесил шакллантирилди.
“Таьлим тўғрисида”, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги Қонунларнинг қабул қилиниши мамлакатимиз салоҳиятининг беқиёс ривожланиши, мустақил Республикамизнинг жаҳонга кенг қамров билан чиқиши учун улкан омилдир. Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг XIV сессиясида ҳаётимизга самарали таъсир этувчи жабҳалар қаторида таълим-тарбия тизимини тубдан ўзгартириш вазифалари ҳам устувор соҳа сифатида кўриб чиқилганлиги бежиз эмас.
Президент Ислом Каримов мазкур сессиядаги нутқида бу масалага фавқулодда катта аҳамият бериб, таълим-тарбия соҳасидаги ютуқ ва камчиликларни таҳлил этар экан, тизимда янгиликка интилиш бўлмаса, тараққиёт ҳам бўлмаслигини таъкидлади. Бугун замон талаби, эртага бажарилиши керак бўлган долзарб вазифалар халқ таълими тизимини тубдан ислоҳ қилиш зарурлигини тақозо этаётганини кўрсатди. Маълумки, соҳанинг асосий бўғини узлуксиз таълимдан иборат. Давлатимиз раҳбари узлуксиз таълимни ташкил этишда унинг жаҳон талаблари даражасида бўлиши ҳамда унинг юксак маънавият заминида қурилишига катта аҳамият бериш кераклигини таъкидлар экан, давлат таълим стандартларини жорий этиш ва унинг механизмини ишлаб чиқиш нақадар мухимлигига эътиборини қаратди. Хўш, таълимда давлат стандарти нима? Таълимни стандартлаштириш инсониятнинг ижтимоий онгида рўй берган туб ўзгаришлар туфайли келиб чиққан заруратдир. Чунки, ахборотлар алмашинуви максимал чегарага етган давримизда дунёнинг бир бурчагида яшаётган киши иккинчи қутбда содир бўлаётган воқеаларни билибгина қолмай, уларнинг не боисда айнан шу тарзда рўй берганини англаши ва ҳис қилиши зарурдир. Бир сайёрада бир вақтда яшаб туриб, бир-бирини тушунмаслик баъзан инсонлар ўртасидаги муносабатларни боши берк кўчага киритиб қўйиши мумкин. Шунинг учун ҳам иқтисодий аҳволи ва тараққиёт даражаси турлича бўлган давлатларда яшовчи барча кишиларнинг фикрлаш даражасини иложи борича бир хил ҳолатга келтириш эҳтиёжи пайдо бўлди. Бу ҳолат таълим стандартлари деб аталмиш тушунчани юзага чиқарди.

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish