Статистик гуруҳлаш деб ижтимоий ҳодиса ва жараёнларни чуқур ва хар томонлама ўрганиш мақсадида муҳим белгилар бўйича бир хил гуруҳ ва гуруҳчаларга ажратиб ўрганишга айтилади. Гуруҳлаш ўрганилаётган ҳодисанинг характерли хусусиятини, ундаги қонуниятни аниқлашга имкон беради.
Мазмунига кўра гуруҳлаш қуйидаги уч турга бўлинади:
типологик - ҳодисалар ижтимоий-иқтисодий типларга ажратилади (;
тузилмавий - ижтимоий-иқтисодии ҳодисалар тузилмаси ўрганилади;
аналитик - ҳодисалар ўртасидаги боғланиш аниқланади.
Битта белги бўйича амалга оширилган гуруҳлашлар оддий, икки ва ундан ортиқ белгилар бўйича амалга оширилган гуруҳлашлар эса мураккаб (комбинацион) гуруҳлашлар дейилади. Бундай гуруҳлашлар битта белги бўйича бажарилган гуруҳлашларга қараганда кенгроқ аналитик хусусиятга эга бўлади. Бунда гуруҳлар бошида битта белги бўйича шакллантирилади, кейин улар бошқа белгилар бўйича қуйи гуруҳчаларга бўлиб ташланади.
Ҳар қандай гуруҳлашни амалга ошириш учун дастлаб гуруҳлаш белгиси ва оралиғи аниқлаб олинади. Агар булар нотўғри белгилаб олинган бўлса, у ҳолда гуруҳлаш ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий ҳаётни бўяб кўрсатувчи натижаларни беради.
Гуруҳлаш белгиси дейилганда гуруҳлаш учун асос қилиб олинган белги тушунилади.
Ифодаланишга қараб, гуруҳлаш белгилари атрибутив ва миқдорий белгиларга бўлинади. Атрибутив белги дейилганда сон билан ифодаланмайдиган, бир-биридан мазмунан ва сифат жиҳатдан фарқ қилувчи белгилар тушунилади. Одамлар тоифаси, фазилати, кишининг касби, миллати, маҳсулот тури, иш ҳақи шакли кабилар бу белгига мисол бўла олади.
Муқобил (альтернатив) белги атрибутив белгининг бир кўриниши бўлиб, иккита қарама-қарши, бир-бирини тақозо этмайдиган белгилардир. Масалан, маълумотли-маълумотсиз, тажрибали-тажрибасиз, ҳа-йўқ ва ҳоказо.
Миқдорий белги деб сон (рақам) билан ифодаланувчи белгиларга айтилади. Масалан, маҳсулот ҳажми, талабалар сони, станоклар сони ва ҳоказолар бевосита рақамларда ифодаланади.
Ҳодисалар ўртасидаги ўзаро боғланиш уларнинг омил ва натижавий белгилари бўйича гуруҳларга ажратиб ўрганилади. Омил белги натижага таъсир қилувчи белгидир. Натижавий белги эса омил белги таъсирида ўзгариб турувчи белгидир. Масалан, меҳнат унумдорлиги гуруҳлаш белгиси бўлиб, унинг таъсири остида маҳсулот таннархининг ўзгариши кузатилаётган бўлса, у ҳолда меҳнат унумдорлиги омил белги, таннархнинг узгариши эса натижавий белги бўлиб ҳисобланади.
Гуруҳлаш белгиси тўғри танлангандан сўнг, энг муҳим масалалардан бири, тўплам бирликларини гуруҳларга ажратишдир. Бу ерда гуруҳлар сони ва оралиғи (интервали)ни аниқлаш муаммоси пайдо бўлади. Бу муаммо миқдорий белгилар бўйича гуруҳлашга тегишлидир, чунки типологик гуруҳлашда, одатда, гуруҳлар сони текширишнинг вазифаси билан аниқланади. Масалан, аҳолини жинси бўйича гуруҳлаш вазифаси қўйилса, бу ерда гуруҳлар сони аниқ - иккита.
Ўрганилаётган белги бирликларининг тақсимланиш характерига қараб гуруҳ оралиғи тенг ва тенг бўлмаган ҳолда хамда очиқ ва ёпиқ, махсус кўринишларда бўлиши мумкин.
Агар белгининг вариацияси жуда тор чегарада намоён бўлиб, тақсимланиш бир мунча текис бўлса оралиқлар тенг қилиб белгиланади. Тенг оралиқ дейилганда барча гуруҳлар учун бир хил бўлган оралиқ тушунилади. У қуйидагича ҳисобланади:
ёки
бу ерда:
-оралиқ катталиги;
- белгининг энг катга қиймати;
-белгининг энг кичик қиймати;
-тўпламдаги бирликлар сони;
-гуруҳлар сони.
Агарда гуруҳлар сони аниқ бўлмаса, уларнинг оптимал сонини Стерджесс формуласи билан аниқлаймиз:
Do'stlaringiz bilan baham: |