Тарқатма ва тақдимот материаллари



Download 0,56 Mb.
bet4/40
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#34559
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
5486ecf2da97f

Кузатиш объекти дейилганда ўрганилаётган ҳодиса ва жараёнлар тўплами тушинилади. Масалан, аҳоли рўйхати ўтказилаётган бўлса, биз аниқ белгилаб олишимиз керак, қайси аҳолини рўйхатга олмоқчимиз: мавжуд аҳолиними? ёки доимий аҳолиними?; тижорат корхоналарини рўйхатга олиш учун, олдин аниқ билишимиз керак, қайси корхоналар тижорат корхоналари ҳисобланади?
Кузатиш объектини тўғри чегаралаш, уни бошқа объектлардан ажратувчи белгиларини аниқлаш амалий жиҳатдан катта аҳамиятга эга. Бу чегара қуйдагилар билан белгилаб олинади:

  • биринчидан, мазмунан қандай ҳодиса кузатишга жалб қилиниши кераклиги, масалан, давлат корхонасими ёки коопиратив, саноатми ёки қишлоқ ҳўжалиги ва ҳоказо;

  • иккинчидан, қандай ҳудуд (минтақа) чегарасида бу маълумотлар олиниши кераклиги,масалан , туман миқёсида ёки айрим вилоятлар ёки республика чегарасидами;

  • учинчидан, қайси давр ёки вақт учун маълумот олиниши кераклиги, масалан, аниқ бир йил ёки бир неча йил ва ҳоказо.

Айрим ҳолларда кузатиш объектини белгилаётганда махсус цензлардан фойданилади. Ценз деганда барча объектлари ичидан айни кузатишда хисобга олиниши лозим бўлганларини белгилаш учун қабул қилинган маълум миқдорий меъёр тушинилади.
Кузатиш бирлиги – бу ҳисоб асоси ёки кузатишда қайд қилиш белгисига эга бўлган бирликдир. Кузатиш бирлиги бўлиб, аҳоли рўйхатида ҳар бир шахс, корхоналар рўйхатида ҳар бир корхона ҳисобланади.
Кузатиш бирлигидан ҳисоб бирлигини фарқ қилиши лозим. Улар айрим вақтда бир-бирига тенг. Масалан, аҳоли рўйхатида ҳар бир шах, ҳам кузатиш бирлиги, ҳам тўплам бирлиги ҳисобланади. Айрим пайтда, улар ўзаро тенг эмас. Масалан, саноат корхоналарида жиҳозлар рўйхатга олинганда саноат корхонаси кузатиш бирлиги, ҳар бир жиҳоз эса тўплам бирлиги ҳисобланади.
Ҳисоб бирлигини тўғри аниқлаш статистик текширишнинг муваффақиятли ва самарали бўлишида муҳим рол ўйнайди.
Кузатиш дастурида саволларга жавоб махсус ҳужжатларда акс эттирилади. Бу ҳужжат статистик формуляр деб аталади. У ҳар хил ном билан юритилади, жумладан. Ҳисобот формаси. Табелъ, накладной, рўйхати олиш варақаси ва ҳоказо.
Статистик формуляр икки хил бўлади:

Алоҳида кўришидаги формуляга корхоналарнинг йиллик ҳисоботи формулфр мисол бўла олади. Рўйхат кўринишидаги формуляда биттаси эмас, балки бир неча ҳисоб бирликлари ҳақида маълумот келтирилади.
Кузатиш дастуридаги саволларни талқин қилиш ва бир хилда тушинишни таъминлаш мақсадида статистик формулярларни тўлдириши учун йўриқнома тузилади.
Йўриқнома

  • статистик кузатиш мақсади ва вазифалари;

  • кузатиш объекти ва бирлиги;

  • маълумотларни қаердан кимдан олиш;

  • кузатиш муддати;

  • ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби;

  • материалларни топшириш ва жўнатиш муддати;

  • кўрсаткичларни ҳисоблаш тартиби ва шунга ўхшаш кузатилаётган ҳодиса билан бевосита боғлиқ бўлган масалалар ёритилади.

Йўриқнома одатда кўп мутахасислар иштирокида муҳокама қилиниши лозим.
Статистик кузатишнинг асосий ташкилий шакллари, турлари ва усуллари
Статистик кузатишнинг ташкилий масалалари қуйдагилардан иборат

  • кузатиш органи;

  • кузатиш вақти ва муддати;

  • кузатиш жойи;

  • кадрларни танлаш ва ўқитиш;

  • кузатиш варақаларини кўпайтириш ва жойларга жўнатиш.


Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish