Тарқатма ва тақдимот материаллари


Самолётдаги ўриндиқлар сони



Download 0,56 Mb.
bet9/40
Sana21.02.2022
Hajmi0,56 Mb.
#34559
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40
Bog'liq
5486ecf2da97f

Самолётдаги ўриндиқлар сони

Столлар сони

Бандлари сони

1 жойга товарооборот

1.

25 гача







2.

16 – 50







3.

51 – 70







4.

71 – 100







Аналитик гуруҳлаш ёрдамида ҳодисалар ўртасидаги ўзаро боғланиш ўрганилади. Бундай гуруҳлашлар омил ва натижавий белгилар бўйича амалга оширилади. Масалан, ишчи малакасининг ошиши (омил белги) меҳнат унумдорлигининг (натижавий белги) ошишига олиб келади.

т/р

Иш ўринлари бўйиач магазинларнинг гуруҳланиши

Магазинлар сони

Товарооборот

1 ишчига

1 иш жойига

1.

5 гача

100

12,0

13,0

2.

6 – 10

50

14,0

16,0

3.

11 – 15

10

15,0

17,0

4.

16 – 20

4

30,0

39,0

5.

21 – 25

2

31,0

42,0

4-МАВЗУ. СТАТИСТИК ЖАДВАЛЛАР ВА ГРАФИКЛАР


Режа:
1. Статистик жадвалларнинг моҳияти ва аҳамияти.
2. Статистик жадвалларнинг турлари.
3. Статистик жадвалларни тузиш қоидалари.
4. Статистик жадвалларни ўқиш ва таҳлил қилиш.
5. Статистик кўрсаткичларни графикларда тасвирлашнинг аҳамияти.
6. Статистик жадваллар ва графиклардан амалиётда фойдаланиш.
7. Статистик маълумотларни таҳлил қилишда статистик жадваллар ва статистик графиклардан комплекс фойдаланиш ва унинг аҳамияти.

Статистик маълумотларни шундай тақдим этиш керакки, улардан фойдаланиш қулай бўлсин, уларни ўқиш ва тушуниш осон бўлсин. Уларни тақдим этишнинг энг камида 3 та усули мавжуд: матнда сўз билан баён этиш, жадвал зуҳурида ва графиклар орқали тасвирлаш.


Маълумотларни сўз билан матнда баён этиш кўринишда яхши йўлга ўхшаб туюлса ҳам, аммо субъектнинг маҳоратига, маълумотларни талқин қилишдаги ўзига хосликка боғлиқ. Бундан ташқари, бу ҳолда уларни ҳар тарафлама тушуниш, боғланишларини пайқаш бирмунча оғирлашади.
Статистик ахборотларни жадвалда ифодалаш сўз билан баён этишга қараганда ўрганилаётган воқеаларни равшан ва жозибали қилиб тасвирлайди.
Статистикадаги жадваллар логарифмлик, карра ва бошқа жадваллардан тубдан фарқ қилади. Улар ижтимоий - иқтисодий ҳаётимиз, турмушимизнинг турли томонларини таърифловчи кўрсаткичларни яққол ва ихчам шаклда, ўзаро боғланишда ифодалаб, умумий ва ўзига хос хусусиятларини ойдинлаштиради.
Жадваллар ётиқ ва тик тўғри чизиқлар кесилмаларидан тузилган геометрик шакл бўлиб, қатор ва устунлардан таркиб топади. Уларда ўрганилаётган объектлар ва уларнинг кўрсаткичлари жойлаштирилади. Ҳар бир қатор ва устун ўз номига, жадвал эса умумий сарлавҳаларга эга бўлиб, булар жадвалнинг асосий унсурлари ҳисобланади.
Агарда жадвал қаторлари ва устунлари ўз номларига ҳамда умумий сарлавҳага эга бўлиб, сонлар билан тўлдирилмаган бўлса, у жадвал макети деб аталади. Ҳар бир жадвал қисқа, аниқ ва тушунарли, шу билан бирга маълумотлар маъносини ойдинлаштирадиган сарлавҳага эга бўлиши керак.
Умумий сарлавҳада жадвалда жойлашган сонларнинг асосий маъноси ифодаланган бўлиши ва шунингдек, қайси ҳудуд, қайси даврга нисбатан олинганлиги кўрсатилган бўлиши, шунингдек, ўлчов бирлиги ҳам берилган бўлиши лозим.
Статистик жадвал чуқур маънога эга бўлиб, ижтимоий воқеа ва ҳодисаларни ифодалаши бўйича уни ўзига хос мантиқий гапга ўхшатиш мумкин. Шунинг учун ҳар бир статистик жадвалнинг эгаси ва кесими мавжуддир. Ҳар хил кўрсаткичлар орқали таърифланаётган статистик тўплам жадвалнинг эгаси, кўрсаткичлар эса жадвалнинг кесими ҳисобланади. Жадвалнинг эгаси, одатда, жадвалнинг чап қисмида, кесими эса ўнг томонида бўлади. Лекин улар аксинча жойланиши ҳам мумкин (жадвал 4.1 га қаралсин).
Иқтисодий изланишларда статистик жадвалларнинг ҳар хил турлари қўлланилади. Эганинг тузилишига қараб статистик жадваллар уч турга бўлинади: оддий, группавий ва комбинацион.
Оддий жадвал деб ўрганилаётган объектлар ва уларнинг кўрсаткичлари бирма-бир рўйҳат кўринишида ёзилган жадвалга айтилади.
Оддий статистик жадвалнинг эгасида статистик кузатишга жалб қилинган объектларнинг номлари ёки маълумотлар тегишли даврлар ёзилган бўлади.
Жадвалнинг эга қисмида ўрганилаётган объектнинг муҳим бир белгиси бўйича группалаш амалга оширилган бўлса, бундай жадвал группавий жадвал дейилади (5.5 жадвалга қаралсин).
Группавий жадвал деганда ўрганилаётган объектларни бир белги асосида гуруҳлаш натижаларини ифодалайдиган жадвал назарда тутилади.
Айрим пайтларда воқеа ва ҳодисаларни бир белгиси бўйича гуруҳлаганда уларни тўлиқ ўрганишнинг иложи бўлмайди. Бундай пайтда воқеа ва ҳодисалар икки ва ундан ортиқ белгиси асосида гуруҳларга ажратилиб ўрганилади. Бунинг учун, аввал ўрганилаётган ҳодиса тўплами бир белгиси бўйича, кейин ҳар қайси гуруҳ бошқа белги бўйича ичик гуруҳчаларга ажратилади. Бундай гуруҳлаш натижалари асосида комбинацион жадвалар тузилади. Улар оддий жадвалларга қараганда воқеа ва ҳодисаларнинг ўзаро алоқаси ва боғланишларини чуқурроқ ва тўла ёритишга ёрдам беради.
Воқеа ва ҳодисаларни ўрганиш жараёнида ва қўйилган вазифаларга қараб эга ва кесим ўз ўринларини алмаштириб туриши мумкин. Статистик жадвал ихчам ва кўримли чиқиши учун, уни тузишда қуйидаги қоида ва тартибларга амал қилиш керак:
1. Жадваллар ҳажми катта бўлмаслиги керак. Мураккаб тўпламларни ўрганишда жадвал ҳажмини кенгайтирмасдан, яхшиси икки ва ундан ортиқ ўзаро боғланган жадваллар тузиш керак. Жадваллар аниқ, тушунарли ва ўқишга осон кўринишда тузилиши керак.
2. Жадвалнинг умумий номи ундаги эга ва кесимлар мазмунини ифодалаши лозим, уни қисқартириб ёзиш мумкин эмас.

  1. Жадвалда бир-бири билан боғлиқ кўрсаткичлар бирин-кетин, содддан мураккабга ўсиб бориш тартибида жойлаштирилиши лозим.

  1. Жадвалдаги маълумотлар мазмунини англаш осон бўлиши учун уларни бир хил аниқлик даражаси билан бутунлаштириб, каттароқ сонлар орқали ифодалаш лозим.

  2. Шартли белгилашларга катта эътибор бериш керак. Зарур бўлганда айрим кўрсаткичлар ёнига юлдузча ёки рақамлар қўйилиб, уларни қаердан ёки қандай ҳисоблаб олинганлиги илова тарзида берилиши керак.

  3. Ҳодиса содир бўлганлиги тўғрисида маълумотлар бўлмаса, жадвалда шу кўрсаткич ўрнига “маълумот йўқ” ёки нуқталар (...) қўйилади, агарда ҳодиса умуман содир бўлмаган бўлса, тире (-) белгиси билан ифодаланади. Жадвалларни тузиш техникаси яхши эгалланса, уларни ўқиш ва тушуниш иши анча осонлашади.

Статистик маълумотларни кенг омма учун тушунарли, таъсирчан, диққатга сазовор ва лўнда қилиб баён этиш жуда муҳимдир. График усули ана шу мақсад учун хизмат қилиб, амалда кенг қўлланади.
Статистикада графиклар деганда ижтимоий ҳаёт ҳақидаги маълумотларни шартли олинган меъёрда тузилувчи ҳар хил геометрик шакл ва чизиқлар, предметларнинг тасвирлари (суратлари) ҳамда географик хариталарда нишонланган шартли белгилар ёрдамида тасвирлаш тушунилади. Улар кишининг диққатини ўзига тез жалб этиш билан бирга маълумотларни эсда яхшироқ сақлаш, тўлароқ ва чуқурроқ тасаввур қилишга имкон беради. Шунинг учун графиклар иқтисодий, маданий ва умуман ижтимоий тараққиётнинг барча соҳаларида эришилаётган ютуқларимизни оммалаштиришда муҳим қурол вазифасини ўтайди.
Шундай қилиб, статистик маълумотларни графикларда тасвирлаш натижасида уларни соддалаштириш, аёнлаштириш, умумлаштириш, якунлаштириш ва пировардида тасаввуримизни бойитиш каби муҳим фазилатларга эга бўламиз.
Бу усул турли ҳодисаларни таққослашда, уларни динамикаси ва ўзаро боғланишларини таҳлил қилишда,режаларни, давлат буюртмаларини бажариш устидан назоратни амалга оширишда, ўрганилаётган мураккаб тўпламларнинг тузилишини текширишда, айрим воқеаларнинг ёйилиш кўламини тасвирлашда қўлланади.
Графиклар тузилиш шакли ва қандай жараёнларни тасвирлаши жиҳатидан ҳар хил турларга, таснифий гуруҳларга бўлинади.
Диаграмма деганда статистик маълумотларни геометрик шакллар ёрдамида тасвирлаш тушунилади. Агар маълумотлар шартли белгиларни географик карталарга тушириш йўли билан тасвирланса, бундай графиклар картограммалар деб аталади. Картодиаграммалар диаграмма ва картограммаларнинг аралашмасидан ташкил топади. Бу ҳолда географик карталар ҳодисаларнинг ҳудудий тақсимланишига қараб контурларга (бўлакларга) бўлинади ва уларда маълумотларни тасвирловчи диаграммалар келтирилади. Картограмма ва картодиаграммалар ҳодисаларнинг маконда (территорияда) жойланишини тасвирлашда қўлланади.
Графикларнинг асосий тури диаграммалардир. Уларни тузаётганда кўпинча ясси геометрик шакллар ва чизиқлардан фойдаланилади.
Статистик маълумотларни графикларда тасвирлаш учун аввало масштаб қабул қилинади ва унга қараб шкала тузилади.
Масштаб деб сонлар билан ифодаланган кўрсаткичларни текисликдаги тасвирий нисбатларга айлантирувчи шартли меъёрга айтилади. У ўрганилаётган ҳодисанинг қандай миқдори текисликдаги чизиқнинг битта бирлигига тенг деб шартли равишда қабул қилинганлигини билдиради. Масалан, Ўзбекистонда пахта етиштириш диаграммасини тузаётганда 1 млн.т. пахтани 1 сантиметрга тенг деб қабул қилсак, бу меъёр ушбу графикнинг масштаби ҳисобланади.
Шкала деганда шундай чизиқ тушуниладики, унинг айрим нуқталари тасвирланаётган ҳодисанинг маълум миқдорларига тенг бўлади ва, демак, шу миқдор деб ўқилиши мумкин. У учта элементдан иборатдир (4.2-тарҳ).
0 10 20 30 40 50

1-чизма. Шкала (тенг меъёрли).





  1. шкала таянчи деб аталувчи чизиқ;

  2. чизиқлар билан нишонланиб маълум тартибда шкала таянчига жойлашган нуқталар;

  3. шу нуқталарга тааллуқли сонларни белгиловчи рақамлар.

Шкала таянчининг ҳар бир нуқтасига ўрганилаётган ҳодисанинг маълум миқдори мос келади ва, аксинча, ҳодисанинг ҳар бир миқдорини чизиқдаги маълум нуқта ифодалайди. Масалан: 2000 йил Ўзбекистонда 3.8 млн. тонна пахта ҳосили олинган эди. Агар масштабни, юқорида айтилганидек, 1 см. 1 млн тонна пахтага тенг деб олсак, у ҳолда шкала таянчи чизиғининг саноқ бошланадиган “0” нуқтасидан 3.8 см узоқликда ётган нуқтаси жами етиштирилган пахтани билдиради ёки аксинча, 3.8 млн тонна пахта “0” нуқтасидан 3.8 см олисликда ётган нуқта орасидаги масофа ўлчами билан тасвирланади.
Шкала таянчи тўғри чизиқдан ёки эгри чизиқдан иборат бўлиши мумкин. Шунга қараб шкалалар тўғри чизиқли ва эгри чизиқли шкалаларга бўлинади. Тўғри чизиқли шкалага оддий миллиметрли чизғич (линейка) мисол бўла олади. Соатнинг циферблати эса эгри чизиқли шкалага мисолдир. Кўп ўлчов асбоблари ёйсимон эгри чизиқли шкалага эга. Бундан ташқари шкалалар тенг меъёрли ва ўзгарувчан меъёрли бўлиши мумкин. Графикларни статистикада қўллаётганда одатда тенг меъёрли шкалалардан фойдаланилади. Тасвирланаётган миқдорлар бир-биридан кенг кўламда фарқ қилса, графикларни тузишда ўзгарувчан меъёрли шкалалар ишлатилади. Бу турдаги шкалалар қаторига логарифмик ёки нимлогорифмли шкала киради. Унда шкала таянчидаги кесмалар тасвирланаётган миқдорларнинг логарифмларига пропорционалдир.
Чизиқли ва ясси диаграммаларнинг жуда кўп турлари мавжуд бўлиб, улар орасида энг муҳимлари қуйидагилардан иборат.

Download 0,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish