Назарий корреляцион нисбат ва умумий корреляция индекси. Ушбу кўрсаткичлар жуфт регрессиядагидек иқтисодий маънога эга ва қуйидаги формулалар ёрдамида аниқланади: , .
Назарий корреляцион нисбат кўрсаткичининг ўрнига умумий корреляция индекси ҳам қўлланилиши мумкин: , .
10-МАВЗУ. ДИНАМИКАНИ СТАТИСТИК ЎРГАНИШ УСУЛЛАРИ
Режа:
1. Ижтимоий-иқтисодий ходисалар динамикасини статитик ўрганиш зарурлиги.
2. Динамика қаторлари турлари.
3. Динамика қаторларини таҳлил қилиш кўрсаткичлари.
4. Динамика қаторларида ўртачаларни ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари.
5. Динамика қаторларида тренд тенгламасини тузиш.
6. Динамика қаторларида мавсумий тебранишларни статистик ўрганиш.
Ижтимоий ҳодиса ва жараёнлар доимо ҳаракатда, ўзгаришда ва ривожланишда бўлиб, тараққиёт эса оддийдан мураккабга, қуйидан юқорига эскидан янгига қараб боради. Статистика ижтимоий ҳодисаларини фақат мавжуд ҳолатда олиб қарамай, балки уларнинг вақт ичида ўзгаришини ҳам ўрганади. Ижтимоий ҳодисаларнинг вақт ичида ўзгариши статистикада динамика деб, шу жараённи таърифловчи кўрсаткичлар қатори эса динамика қаторлари деб юритилади.
Динамика қаторлари қуйидаги икки унсурдан: хронологик моментлар (саналар), даврлар рўйхатидан ва ўрганилаётган ҳодисанинг сони, ҳажми, миқдорини тавсифловчи даражалардан ташкил топади. Динамика қаторларида вақт кўрсаткичи сифатида маълум бир момент (сана) ёки давр (ой, йил) олиниши мумкин. Булардан ташқари аналитик мақсадлар учун ҳисобланган ўртача ва нисбий миқдорлар ҳам динамика қаторларида келтирилиши мумкин.
Динамика қаторларини тузишда маълум шарт-шароитларга риоя қилиш лозим.
динамика қаторларининг даражалари бир хил ўлчов бирликларида берилиши керак. Агар биринчи ҳад сўмда ўлчанган бўлса, қолган ҳадлар ҳам шу ўлчов бирликда баҳоланади;
ҳадларнинг ҳисобланган аниқлик даражаси бир хил бўлиши, (0,1, 0,01,0,001 ва ҳ.к.) зарур.
ҳамма кўрсаткичлар битта методология билан аниқланган бўлиши керак. Масалан, аҳоли динамикасини ўрганмоқчимиз. Маълумки, аҳоли мавжуд аҳоли, доимий аҳоли, вақтинча яшовчилар ва бошқа тоифаларга бўлинади. Демак, қаторнинг биринчи ҳадида доимий (ёки бошқа тоифадаги) аҳоли сони берилса, қолган ҳадларда ҳам фақат шу тоифадаги аҳоли сони берилиши керак;
динамика қаторларининг кўрсаткичлари ҳудуд бўйича ҳам таққослама бўлиши шарт. Масалан, Бухоро вилояти бўйича кейинги 30 йилда эришилган натижаларни таҳлил қилиш учун динамика қаторлари тузилди. Бу тузилган қатор ҳадларини таққослаш мумкин эмас, чунки кейинги 30 йил ичида Бухоро вилоятининг ҳудуди ўзгарди, яъни ундан Навоий вилоятига қарашли туманлар ажралиб чиқди, қўшилди ва яна ажралди. Демак, 30 йил учун тузилган ҳадларни таққослаш учун уларни ҳаммасини Бухоро вилоятининг ёхуд янги, ёхуд эски ҳудуди бўйича ҳисоблаш керак;
динамика қатори кўрсаткичлари даврнинг узун ва қисқалиги бўйича ҳам бир хил бўлиши керак.
Статистик кузатиш натижалари икки турдаги мутлақ миқдорлар билан ифодаланади. Биринчи турдаги миқдорлар ҳодисаларнинг аниқ санадаги, моментдаги ҳолатини тавсифлайди. Масалан, аҳоли сони, омонат кассаларидаги пул қўйилмалари ва шунга ўхшашлар, одатда йил бошига ёки йил охирига нисбатан ҳисобланади. Бундай кўринишдаги мутлақ миқдорлар асосида тузилган қаторлар моментли динамика қаторлари деб юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |