10.1–жадвал
"Макро" супермаркетида товар заҳиралари қолдиғи
Товар қолдиғи млн.сўм
|
Ойлар
|
1.01
|
1.02
|
1.03
|
1.04
|
130.0
|
134.3
|
132.0
|
138.4
|
7.1 -жадвалда келтирилган қатор динамика қаторининг пайт (момент)ли турига киради. Чунки унинг ҳадлари "Истиқлол" супермаркети бўйича товар қолдиқларини фақатгина бир пайт (ой боши)га кўрсатмоқда.
Иккинчи турдаги мутлақ миқдорлар ҳодисаларнинг маълум бир давр ичидаги ҳолатини тавсифлай ди. Масалан, ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми, иш ҳақи фонди кабилар шу турдаги мутлақ миқдорлар жумласидандир. Бундай мутлақ миқдорлар асосида тузилган динамика қаторлари даврий қаторлар дейилади.
10.2–жадвал
2005-2009 йилларда "Макро" супермаркетида сотилган товарлар ҳажми (товар обороти) динамикаси
Чакана товар обороти, млн.сўм
|
Йиллар
|
2005
|
2006
|
2007
|
2008
|
2009
|
150
|
168
|
179
|
186
|
191
|
10.2-жадвалда келтирилган қатор даврий динамика қаторига мисол бўла олади. Чунки унинг ҳадлари бир йил ичида сотилган товарлар йиғиндисидан ташкил топган.
Динамика қаторларининг бошланғич мутлақ қаторларига асосланган ҳолда ҳосилавий қаторларни ҳам тузиш мумкин. Ҳосилавий динамик қаторлар дейилганда мутлақ миқдорлар асосида ҳисобланган нисбий ва ўртача миқдорлар ва улар бўйича тузилган динамик қаторлар тушунилади.
Моментли ва даврий қаторлар бир-биридан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади:
агар моментли қаторларда ҳар бир даража ўрганилаётган ҳодисанинг айни сана, моментдаги ҳолатини, миқдорини ифодаласа, даврий қаторлардаги ҳар бир даража маълум давр ичидаги ҳодиса миқдорини ифодалайди;
моментли қаторлардаги даражаларни қўшиш натижаси иқтисодий мазмунга эга эмас. Чунки моментли қаторлардаги ҳар бир кейинги даража ўзидан олдинги даражанинг тўла ёки қисман миқдорини (сонини, ҳажмини) ўз ичига олади;
моментли ва даврий қаторларда ўртача даражалар ҳар хил усулда аниқланади.
Демак, динамика қаторлари ёрдамида ижтимоий-иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг ривожланиш қонуниятларини ўрганиш қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
ҳодисанинг вақт бўйича ривожланиш даражасини баҳолаш;
статистик кўрсаткичлар тизими воситасида ўрганилаётган ҳодисанинг динамикасини ўлчаш;
ҳодисанинг ривожланиш тенденцияларини аниқлаш ва миқдорий баҳолаш;
ҳодисанинг ривожланиш тенденцияси билан бо-лиў даврий тебранишларни ўрганиш;
ҳодисанинг ривожланишини башоратлаш ва экстраполяция қилиш.
Динамика қаторларини таҳлил қилишда бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади. Бу кўрсаткичлар ўрганилаётган ҳодисанинг ўсиш ёки пасайиш йўналишини кузатишда, айрим қонуниятларни аниқлашда жуда муҳим роль ўйнайди. Кўрсаткичларни ҳисоблаш айириш ёки бўлиш усулида амалга оширилади. Натижада қуйидаги кўрсаткичларга эга бўлинади:
Мутлақ қўшимча ўсиш (ёки камайиш).
Ўсиш (ёки камайиш) коэффициенти (фоизда бўлса суръати).
Қўшимча ўсиш (ёки камайиш) коэффициенти (фоизда бўлса суръати).
1% қўшимча ўсишнинг (ёки камайишнинг) мутлақ моҳияти.
Динамика қаторлари кўрсаткичларини ҳисоблаш иккита давр даражасини таққослаш натижасида олинади. Одатда, таққосланадиган даража сифатида қаторнинг биринчи даражаси ёки олдинги йил даражаси қабул қилиб олинади. Агар ҳар бир даража ўзидан олдинги даража билан таққосланса (яъни таққослаш йилма-йил бўлса), у ҳолда олинган кўрсаткич занжирсимон, агар ҳар бир даража фақат доимий битта (яъни бошланғич) давр даражаси билан таққосланса, у ҳолда олинган кўрсаткич базисли кўрсаткич бўлади.
Мутлақ қўшимча ўсиш ёки камайиш-ҳар қайси кейинги давр даражасинидан бошланғич ёки ўзидан олдинги давр даражасини айириш йўли билан аниқланади:
базисли усул
занжирсимон усул;
бу ерда:
- мутлақ қўшимча ўсиш ёки камайиш;
- жорий таққосланувчи давр даражаси;
- базис, таққосланадиган давр даражаси;
- олдинги давр даражаси.
Ўсиш ёки камайиш суръати – ҳар қайси кейинги давр даражаси бошланғич ёки ўзидан олдинги давр даражасига нисбатан неча маротаба катта кичик эканлигини кўрсатади.
(базисли усул)
(занжирсимон усул)
Қўшимча ўсиш (камайиш) суръати ҳам икки усулда анқиланади. Биринчи усулда ҳар бир кейинги давр даражасидан бошланғич давр даражаси айрилиб, натижа 100 га кўпайтирилади ва бошланғич давр даражасига бўлинади:
(базисли усул)
Иккинчи усулда ҳар бир кейинги давр даражасидан олдинги давр даражаси айрилиб, натижа 100 га кўпайтирилади ва ўзидан олдинги йил даражасига бўлинади:
(занжирсимон усул)
Агар ўсиш ёки камайиш cуръатлари ҳисобланган бўлса, у ҳолда қўшимча ўсиш (камайиш) суръатини қуйидагича ҳисоблаш мумкин:
Занжирсимон қўшимча ўсиш (камайиш) суръати айрим ҳолларда ўзгармас ёки муттасил пасайиб бориш йўналишига эга бўлиши мумкин. 1 фоиз қўшимча ўсиш (камайиш) қуйидагича ҳисобланади:
бу ерда: - ҳар бир кейинги давр даражаси.
Демак, бу кўрсаткични ҳисоблаш учун занжирсимон қўшимча ўсиш (камайиш) суръатига бўлиш керак.
11-МАВЗУ. ИҚТИСОДИЙ ИНДЕКСЛАР
Режа:
Иқтисодий индексларнинг моҳияти ва аҳамияти.
Иқтисодий индексларни таснифлари.
Индивидуал индекслар – нисбий миқдорлар сифатида.
Умумий индекслар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва тузиш принциплари.
Агрегат индексларни тузишда вазн танлаш масаласи. Ласпейрес ва Пааше индекслари.
Ўртача арифметик ва ўртача гармоник индекслар.
Таркибий силжишлар таъсирини индекс таҳлили.
Натижавий кўрсаткич мутлақ қўшимча ўсишда омиллар таъсирини индекс таҳлили.
Индекс сўзи лотинча «index» атамасидан олинган бўлиб, белги, кўрсатгич деган маъноларни билдиради. Статистик индекслар (рўзнома, ойнома, алоқа бўлимлари, кутубхоналардаги китобларга қўйиладиган индекслардан ташқари) нисбий кўрсаткичлар бўлиб, улар «ўрганилаётган ходисанинг хажми қандай?» деган саволга эмас, балки «ҳодисанинг бир миқдори билан иккинчи миқдорини солиштириш нисбати қандай?» деган саволга жавоб беради. Ҳар қандай нисбий миқдорлар сингари, индексларни ҳисоблаётганда ҳам ҳодисанинг мутлақ қийматларидан четланилади. Уларда бу қийматлар мавҳумлашади.
Индекслар пировард натижада нисбий кўрсаткичлар бўлсада, аммо улар нисбий ва мутлақ миқдорларнинг ягона бирлигида гавдаланади. Шунинг учун ҳам индексларни ҳисоблаш натижаларига асосланиб, ҳодиса ўзгаришининг нисбий миқдори билан бир қаторда бу ўзгаришнинг мутлақ қийматини ҳам аниқлаш мумкин.
Индекслар ижтимоий-иқтисодий таҳлилларда ҳодисаларнинг ўзгаришларини умумлаштириб таърифловчи қурол сифатида кенг қўлланилади. Айнан шу хусусиятлари билан улар нисбий миқдорлардан тубдан фарқ қилади.
Индекслар ёрдамида умумўлчовга эга бўлмаган турли хилдаги масалалар ечилади:
мураккаб тўпламларнинг икки ва ундан ортиқ даврлар ичида ўртача ўзгариши аниқланади;
мураккаб тўпламлар бўйича шартнома ва давлат буюртмаларининг ўртача бажарилиш даражаси ҳисобланади;
мураккаб тўпламларнинг турли объект ёки ҳудудлар миқёсидаги ўзаро нисбатлари аниқланади;
мураккаб тўпламлар ўртасидаги боғланиш кучи, уларга таъсир этувчи омилларнинг роли аниқланади.
Қайд этилган вазифаларни бажаришга қараб индекслар қуйидаги турларга бўлинади:
а) динамика индекслари;
б) шартнома ва давлат;
в) ўзгарувчан ва ўзгармас таркибли, тузилмавий силжишлар индекслари;
г) ҳудудий индекслар;
д) аналитик индекслар.
Do'stlaringiz bilan baham: |