Масалалар ечиш орқали ўқувчиларда ушбу малакалар таркиб топмоғи лозим:
Масалани тинглашни ўрганиш ва уни мустақил ўқий олиш. Масала устида ишлаш унинг мазмунини ўзлаштиришдан бошланади. Ўқувчилар ҳали ўқиш малакасига эга бўлмаган дастлабки вақтларда уларни ўқитувчи ўқиб берадиган масала матнини тинглашга, шартнинг муҳим элементларини товуш чиқариб ажратишга ўргатиш керак. Шундан кейин масала шартини яхшироқ ўзлаштириш мақсадида, ҳар бир ўқувчи масала матнини тинглабгина қолмай, балки масалани мустақил ўқиб чиқиши зарур;
Масала матни ўқитувчи ѐки ўқувчилар томонидан бир-икки марта ўқилади, аммо бунда болаларни масала матнини бир марта ўқишдаѐқ унинг мазмунини тушуниб олишга аста-секин ўргата бориш керак.
Масалани дастлабки анализ қилиш (маълумни номаълумдан ажарата олиш малакаси). Маълумни номаълум-дан, муҳимни номуҳимдан ажратиш, масалада берилганлар билан изланаѐтганлар орасидаги боғланишни очиш - бу энг муҳим малакалардан бири. Бундай малакага эга бўлмай туриб, масалаларни мустақил ечишга ўрганиб бўлмайди.
Масалани қисқа ѐзиш малакаси. Масала матни устида оғзаки ишлагандан кейин унинг мазмунини математик атамалар тилига ўтказиш ва қисқа ѐзув шаклидаги математик структурасини белгилаш керак (расмлар, чизмалар, схемалар, жадваллар).
Шуни назарда тутиш керакки, барча ҳолларда ҳам қисқа ѐзувни бажариш билан бир вақтда масала шартининг таҳлии ҳам амалга оширилади. Аслини айтганда, қисқа ѐзувнинг вазифаси шундан иборат. Ҳақиқатан ҳам масала шартининг қисқа ѐзуви ўқувчилар хотирасига таянч бўлиб, сон маълумотларни тушуниш ва ажратиш имконини беради, шу билан бирга уларнинг ратсионал ѐзилиши масалада нима берилган ва нимани излаш кераклигини баѐний тушунтириш имконини яратади.
Содда масалаларни ечишда амал танлашни асослаб бериш ва мураккаб масала таҳлилини амалга ошириш, сўнгра ечиш режасини тузиш малакаси. Олдин содда масалани ечишда амал танлаш масаласини қараб чиқишга тўхталамиз. Бу малака биринчи синфдан бошлаб таркиб топа бошлайди, иккинчи ва учинчи ўқув йилларида янада ривож топтирилади, яъни баъзи таниш масалаларга нисбатан амал танлаш ишини бажариш асоси ўзгартирилади.
Мураккаб масалани ечишда масалани таҳлил қилиш малакаси асосий аҳамиятга эга. Бошланғич математика ўқитиш методикасига оид қўлланмаларда масалани таҳлил қилишнинг аналитик ва синтетик усуллари қаралади.
Масаланинг синтетик таҳлили дейилганда мулоҳазаларнинг шундай ривожи тушуниладики, бунда иккита сон маълумотни бирлаштириш натижасида бу маълумотлардан нимани билиш мумкинлиги аниқланади, шундан кейин янги топилган маълумот билан бошқа маълумот бирлашмасига ўтилади ва масала саволига жавоб топилгунча шу иш давом эттирилаверади.
Масала таҳлилининг аналитик усули шундай мулоҳазалар занжиридан иборатки, бу занжир бошида масалада берилган савол туради. Масала саволига жавоб топиш учун зарур маълумотлар танланади. Бу маълумотларни бошқа маълумотлардан фойдаланиб топиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |