Дастлабки босқич - бу муаммоли вазиятни аниқлаш ва уни ҳал қилиш мақсадини белгилашдир. Кимдир тўғри таъкидлаганидек, биронта қарор тўғри ёки нотўғри эмас. Бу фақат мажбурийдир.
Ахборот босқичи: муаммо тўғрисида маълумот тўплаш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек ўзига ва муайян вазиятга боғлиқ бўлган чекловларни аниқлаш.
Қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш босқичи:
қарор қабул қилиш мезонларини ишлаб чиқиш (тежамкорлик, ишончлилик, тезкорлик, дизайн ва б.);
келгуси қарор ижрочиларини жалб қилиш эҳтимоли билан муқобил қарорлар тўпламини шакллантириш. Бу Р.Ликерт қонуни туфайли муҳимдир, унга кўра, вазифаларни бажаришда қанчалик кўп бевосита иштирокчилар қарорларни қабул қилишда қатнашса, муайян бошқарув қарорларининг ижро этилиши сифати ва аниқлиги шу қадар кучли бўлади.;
муқобил қарорларни ларнинг афзалликлари, камчиликлари ва эҳтимолий оқибатлари бўйича баҳолаш;
оптимал қарор танлаш. Бу ерда икки кўрсаткич: қарор қабул қилиш зарур бўлган вақт ва бошқарув қарори сифати нисбати муаммоси долзарб. Одатда оптимал қарор барча эҳтимолий муқобил вариантлар ва уларнинг ҳар бирини баҳолаш билан боғлиқ маълумотларни кўриб чиқиш учун вақт йўқлиги оқибатида қабул қилинмайди.
Шу сабабли, эҳтимолий чекловлар туфайли раҳбар у ёки бу даражада мақбул бўлган, лекин мавжуд вариантлар орасида энг яхшиси бўлмаслиги ҳам мумкин бўлган оралиқ қарор қабул қилади. Сўнгра келиб тушадиган ахборот ва шу оралиқ қарорни амалга ошириш натижалари асосида якуний қарор қабул қилинади. Нима бўлганда ҳам оралиқ, лекин ўз вақтида қабул қилинган қарор кечикиб қабул қилинган идеал қарордан яхшидир.
Ташкилий босқич: қабул қилинган қарор ва уни ижро этиш муддати ҳақида маълумотни ижрочиларга етказиш, жавобгар шахслар белгилаш, инструктаж ўтказиш, ўзаро алоқаларни ташкил қилиш.
Назорат босқичи: қарорнинг бажарилиши устидан ҳисоб ва назорат. Қоидага кўра, қарорни тайёрлаган гуруҳга топширилади. Бунда ушбу гуруҳ
меҳнатини баҳолаш текширувлар сони бўйича эмас, муддатидан кечикмасдан бажарилган буйруқлар салмоғи бўйича амалга оширилади.
Бошқарув қарорлари тайёрлаш ва қабул қилишда энг заиф нуқталар бу уларнинг сифати (амалга оширилмаган қарорларнинг 33%дан 41%гача бўлган қисми фақат сифатнинг пастлиги туфалигина бажарилмайди) ва назорат йўқлигидир.
Етакчи мутахассисларнинг фикрига кўра, бошқарув қарорлари қуйидаги сабабларга кўра қабул қилинмайди:
битта масала бўйича кўп қарор қабул қилинади, шу сабабли уларнинг бир қисми бажарилмай қолади. Бу қарорларнинг нуфузини тушуриб юборади;
янги қабул қилинадиган қарорлар аввалги қарорларни ҳисобга олмайди ёки мавжуд ташкилий тартиботни такрорлайди;
Раҳбар шунингдек, қарор қабул қилишда Пфейфер тамойилларини ёддан чиқармаслиги зарур:
муайян мазмунга эга бўлмаган сохта қарорлар қабул қилиш («…га эътибор қаратиш», «…кучайтириш», «…жиддийлаштириш» каби ифодалар);
бир қатор қарорларни уларнинг ижрочилари мувофиқлаштириш тартиб-таомиллари йўқлиги;
нореал (мобилизация) муддатлар белгилаш ва ура-урачилик;
бошқарув қарорлари бажарилиши устидан назоратнинг сустлиги.
Чекланган рационаллик моделининг кейинги ривожи охирги пайтларда пайдо бўлган ҳамда фикр-мулоҳазаларга таъсир кўрсатадиган муайян мунтазам афзал кўришларни аниқлаб берадиган моель ҳисобланади.
Эвристик мулоҳазалар ва афзал кўришлар модели асосан Д. Канеман ва А. Тверски, қарор қабул қилувчилар биринчи навбатда эвристикага (стратегия ёки амалий тажрибани соддалаштирадиган) таянишини тахмин қилган назарий қарорлар қабул қилишга когнитив ёндашув назариётчилари томонидан олиб борилган тадқиқотлар таъсири остида вужудга келди.
Шунга қарамай, эвристик тамойиллар қарорларни соддалаштириб, уларни қабул қиладиганларга ёрдам берсада, улардан фойдаланиш хатоларга ва натижаларни бузиб кўрсатишга олиб келиши мумкин. Одамларнинг мулоҳазалари мутлақо рационал жараёндан қандай узоқлашиб кетишини тушунтирадиган учта асосий оғиш омиллари аниқланди. Қуйидаги саволлар
ушбу омилларнинг табиатини яхшироқ тушунишга ёрдам беради; улар керакли мисоллар ҳам келтирадилар.
Ўзбекистонда қайси дарахт энг кўп тарқалган?
Хаёлингизга келган биринчи ўзбек халқ шоирини айтинг.
Хаёлингизга келган биринчи ўзбек хонандасини айтинг. Жавоблар:
Жавобларнинг тез-тез берилиш даражаси бўйича: чинор, ўрик дарахти, терак. Ҳаммаси нотўғри.
А.Орипов, О.Ёқубов, Ў.Хошимов
Ф.Зокиров, Г.Мамазоитова, Т.Содиқов. Худди шоирлар билан бўлгани каби. Натижалар тўлиқ бир хиллиги.
Очиқлик эвристикаси шундаки, одам кўпинча унинг онги учун очиқроқ бўлган томонга қарор қабул қилади. Биринчидан, тўла очиқ образлар хаёлга тезроқ келади, иккинчидан, очиқроқ образларга кўпроқ ишонилади.
Репрезентативлик эвристикаси.
Ҳозирнинг ўзида жавоб бериш керак бўлган бир нечта саволни келтириб ўтамиз.
нима деб ўйлайсиз, қайси бирининг эҳтимоли юқори:
глобал иқтисодий инқироз:
Осиё мамлакатларидан бирида инқироз ва унинг ўз ортидан бошқа қўшни мамлакатларда инқирозга олиб келади, бу эса ўз навбатида, бутун дунёда иқтисодий барқарорликка таъсир кўрсатади.
Сиз янги компания очишга қарор қилдингиз, унга ном ўйлаб топдингиз ва энди логотипнинг ташқи визуал кўриниши ҳақида бош қотиряпсиз. Иккита реклама агентлигига логотипнинг дастлабки эскизини юбордингиз ва иккала агентликка логотип тўлиқ қийматининг 30%ини тўладингиз. Шундан сўнг:
биринчи реклама агентлиги сизга турли ранглардаги логотип вариантини юборди.
иккинчи реклама агентлиги қуйидаги логотипни жўнатди: оқ фонда иккита асосий ранг бирлашуви: ҳаворанг узра тилла ранг, кўк ранг узра сариқ ранг, оригинал конструктив ва эсда қоладиган, Macdonalds даги
«М» ёки Nike белгиси типидаги белги.
Сиз логотип яратиш бўйича ҳамкорликни қайси реклама агентлиги билан давом эттирасиз?
Қарор қабул қилишда кенг тарқалган бошқа бир хато шундаки, одам деталлар кўпроқ баён қилинган тавсифга ишонади.
Сиз иккита – инқироз ҳақида ва логотип ҳақида саволга жавоб бердингиз. Агар бизнинг саволларда 2-вариантни танлаган бўлсангиз, демак, сиз хато қилгансиз. Агар молиявий инқирозлар ҳақида гапирадиган бўлсак, иккинчи вариант биринчи вариантнинг хусусий ҳолати ҳисобланади, демак, унинг эҳтимоли пастроқ. Агар логотип танлаш ҳақида гапирадиган бўлсак, биринчи вариантда анча камроқ деталлар берилган. Т.В. Корнилованинг фикрига кўра, 70% га яқин одамлар биринчи масалада ҳам, иккинчи масалада ҳам берилган ахборот кўпроқ эканлиги учун иккинчи вариантларни танлайди, лекин мазмун ва мантиққа унчалик эътибор бермайди.
Унинг моҳиятини тушунишни қуйидаги мисолда кузатиш мумкин бўлган омил.
Бостон шаҳридаги компьютер фирмаси тўрт йиллик иш стажи ва ажойиб тавсифномага эга муҳандисни ишга қабул қилади. Котибадан ушбу муҳандисга ишнинг бошида таклиф қилиниши мумкин бўлган иш ҳақи миқдорини айтиш сўралганда у (ушбу касбнинг ва компьютер саноатининг нозик жиҳатлари ҳақида билмаган ҳолда) дастлабки пайт учун йиллик 23 минг доллар иш ҳақи таклиф қилган. Сиз йилига неча доллар таклиф қилган бўлардингиз?
Йўналиш ва мослашув эвристикаси. Бу турдаги эвристикада қарор қабул қилувчи шахс мавжуд бошланғич ҳолат ёки қадриятли йўналиш, яъни қандайдир бир мўлжал асосида маълум бир фикр билдиради, сўнгра уни якуний қарор қабул қилиш учун мослаштиради. Базерманнинг тушунтиришича, «бошланғич қадриятли йўналиш, ёки ҳисоб-китоб нуқтаси, маълум бир тарихий прецедентдан, масаланинг қўйилишидан ёки тасодифий бир ахборотдан келиб чиқиши мумкин. Масалан, менежерлар ходимларнинг иш ҳақи борасида қарорни ўтган йили тўланган иш ҳақига мослаштириб қабул қиладилар». Бироқ, бундан олдинги ҳолатларда ҳам бўлгани каби, қарор қабул қилиш учун ушбу қоида нотўғри ёки нохолис фикрлаш мумкинлигини истисно қилмайди. Масалан, 3-бандда келтирилган саволга жавоб беришда кўпчилик котиба таклиф қилган сумма уларга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди деб ўйлайди. Бироқ, Базерманнинг таъкидлашича, бундай эмас. Ўз мисолида у таклиф этилган суммани 80 минг долларгача оширганда, сўровда иштирок этганлар бу сумма 23 минг долларни ташкил қилган пайтдагидан кўра кўпроқ иш ҳақи таклиф қилганлар. Бошқача қилиб
айтганда, сўровда қатнашганлар котиба таклиф қилган суммани кандадир мўлжал сифатида қабул қилган (гарчи бу ахборот ҳакиқатга мос келмасада), сўнгра мослаштириш жараёнини амалга оширган.
Таъкидлаш жоизки, гарчи эвристик мулоҳазалар ва афзал кўришлар модели етарли даражада мураккаб когнитив жараёнларга асослансада, барибир менежерлар амалиётда қандай қарор қабул қилиши ҳақида аниқ таъриф беради.
Креатив менежментда ҳар хил фикрлаш турларига асосланган бир нечта - рационал, креатив ва эвристик қарорларни ажратиб кўрсатиш мумкин. Бунда эвристик қарорлар алгоритмлаштирилган ижодий фикрлашга асосланади. Интуитив – рационал ва бир вақтда ижодий қарорлар алоҳида ўринга эга. «Интуиция авжи»га келадиган бўлсак, Е.Л.Файнберг буни англаб етилмайдиган руҳий жиҳатларнинг турли соҳаларига мансуб бўлган интуиция-мулоҳаза ва интуиция-тахмин сифатида кўриб чиқади.
Креатив қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш учун бошқарув тизимида қарорлар тури ва синфини танлашни белгилаб берадиган омилларни таҳлил қилиш ҳамда истеъмолчи хулқ-атвори назарияси, энг аввало, Вебстер ва Уинд модели асосида қарор қабул қилиш моделларидан фойдаланиш зарур.
Ушбу моделда харидор-компания қарор қабул қилишига таъсир этадиган омилларнинг тўрт асосий гуруҳи ажратиб кўрсатилади: шахсиятга оид, шахслараро, ташкилий ва макромуҳит омиллари.
Бунда муайян вазифага алоқадор бўлган объектив омиллар ва унга алоқаси бўлмаган омиллар (қарор қабул қилишга таъсир этадиган субъектив омиллар) фарқланади.
Шахсиятга оид омиллар қаторига, энг аввало, ходимлар малакаси, уларнинг ҳал этилаётган муаммо соҳасидаги тажрибаси киради. Шу билан бирга, шасхнинг психологик хусусиятларини: ҳар хил турдаги фикрлашдан фойдаланиш қобилияти, интуиция ривожланганлиги, рискка, инновацияларга, мотивацияга муносабат, ўқиш ва ўрганиш қобилияти ва ҳ.к.ни ҳам ҳисобга олиш керак.
Шахслараро омиллар жамоадаги – иш вақтида ва иш вақтидан ташқари ўзаро муносабатларни тавсифлайди.
Бошқарув қарорига таъсир этадиган ташкилий омиллар қаторига қуйидагиларни киритиш лозим: корпоратив маданиятнинг расмий ва норасмий жиҳатлари (жумладан, қарорлар ишлаб чиқиш ва қабул қилиш
жараёнида ходимлар ҳаракатларининг ёзиб қўйилган ва мажбурий қоидалари ва меъёрлари); бошқарув қарорлари қабул қилишга алоқадор стандартлар, компаниянинг ижтимоий ва экология сиёсати.
Ташқи муҳит омиллари каторига сиёсий, иқтисодий, қонунчилик- ҳуқуқий ва технологик муҳитнинг бошқарув қарорлари қабул қилиш жараёнига таъсири киритилади.
Раҳбар фаолиятининг самарадорлигини таъминлайдиган индивидуал хислатлар йиғиндиси турли муаллифлар томонидан турлича таърифланади. Кўпинча бундай фазилатларга амалий онг, психологик хушмуомалалик, ғайратлилик, талабчанлик, танқидийлик, ташаббускорлик, мустақиллик, киришимлилик, тиришқоқлик, меҳнатсеварлик, одамларни тушуниш қобилияти, ирода, оптимизм, компетенция, ижодкорлик, "соғлом мартаба" ва бошқалар киради. Уларни битта хусусият бирлаштиради - бу фазилатлар умумлаштирилган, табиатда турлича, чунки улар шахс структураси эмас, балки касб, фаолият структураси асосида ажратилади. Шу сабабли, баъзи психологлар бундай ўхшатишни асоссиз деб ҳисоблашади ва бошқарув фаолияти фақат қарорларни қабул қилиш жараёнлари билан чекланмаганлигига асосланиб, муваффақиятли қарор қабул қилиш билан бевосита боғлиқ бўлган ўзига хос шахсий хусусиятларни аниқлашга ҳаракат қилишади. Ушбу йўналишда олиб борилган тажрибалар ҳали тўлиқ эмас, аммо муаммо жиддий ўрганишни талаб қилишини кўрсатмоқда.
Бошқарув қарорларини қабул қилиш психологиясининг яна бир муҳим жиҳати бу етакчилик услуби ва унинг қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёни билан ўзаро боғлиқлигидир. Танлов талаб қиладиган вазиятда, раҳбар қўл остидаги ходимлар билан қандай муносабатда бўлиши керак? Юзага келган муаммони ва эҳтимолий ечимларни доимо улар билан муҳокама қилиш керакми? Қўл остидаги ходимларнинг қабул қилинган қарор билан розилигини излаш керакми? Ушбу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб топишга Врум Иеттон қарор қабул қилишнинг жуда содда ва самарали модели ёрдам беради.
Модель муаллифлари, америкалик олимлар Виктор Врум ва Филипп Иеттон, раҳбар томонидан қарор қабул қилиш жараёнида қўл остидаги ходимларга ажратиладиган ролдан келиб чиқиб фойдаланилиши мумкин бўлган беш хил раҳбарлик қилиш услуби мавжуд деб ҳисоблайди.
AI. Сиз ўзингиз қарор қабул қиласиз, бунинг учун айни пайтда тасарруфингизда бўлган ахборотдан фойдаланасиз.
AII. Сиз қўл остидаги ходимлардан зарур ахборотни оласиз ва сўнгра ўзингиз муаммони ҳал қиласиз. Бунда сиз қўл остидаги ходимларга муаммо нимада эканлиги ҳақида айтишингиз ҳам, айтмаслигингиз ҳам мумкин. Бунда қўл остидаги ходимларнинг роли фақат ахборот тақдим этишдан иборат бўлади.
CI. Сиз юзага келган муаммони фақат улар алоқадор бўлган қўл остидаги ходимларга баён қиласиз, уларнинг ғоя ва таклифларсини эшитасиз. Бунда сиз уларни бирга битта гуруҳга тўпламсдан, ҳар бири алохида суҳбатлашасиз. Сўнгра қўл остидаги ходимлар фикрларини акс эттириши мумкин бўлган қарор қабул қиласиз.
СII. Ечимини талаб қиладиган муаммо барча қўл остидаги ходимларга етказилади, гуруҳ уни муҳокама қилади, турли фикрлар ва таклифлар билдиради. Шундан сўнг, сиз мустақил равишда қарор қабул қиласиз ва у қўл остидаги ходимлар фикрини акс эттириши ҳам, акс эттирмаслиги ҳам мумкин бўлади.
GII. Сиз муаммони қўл остидаги ходимлар гуруҳига баён қиласиз. Ҳаммангиз биргаликда эҳтимолий муқобил ечим вариантларини топасиз ва баҳолайсиз, муросага келишга ҳаракат қиласиз. Бунда раҳбарнинг роли йиғилиш раисининг ролига ўхшашиб кетади. У қўл остидаги ходимларга таъсир кўрсатишга уринмайди, бутун гуруҳ энг мақбул деб ҳисоблаган исталган қарорни қабул қилиш, тасдиқлаш ва бажаришга тайёр бўлади.
AI ва АН – қарор қабул қилишнинг авторитар услуби, CI ва СИ – маслахат услуби ва GII – тўлиқ иштирок – шериклик услуби.
Раҳбар бу услублардан бирини танлаши нималарга боғлиқ? Биринчидан, вазият характерига ва иккинчидан, муаммонинг характерига. Раҳбарга вазиятни баҳолашда ёрдам бериш учун В.Врум ва Ф.Йеттон «қўл остидаги ходимлар – раҳбар» вазияти улар бўйича баҳоланадиган еттита мезон ва қарор қабул қилиш дарахти моделини ишлаб чиқдилар.
Врум-Йеттон моделида муаммонинг мезонлари:
қарор сифатининг аҳамияти;
раҳбарда сифатли қарор қабул қилиш учун етарли ахборот ва тажриба борлиги;
муаммонинг структураланганлик даражаси;
қўл остидаги ходимлар ташкилот мақсадларига розилиги ва уларнинг қарорни самарали бажаришга алоқадорлиги аҳамияти;
раҳбарнинг авторитар қарори қўл остидаги ходимлар томонидан қўллаб-қувватланиш эҳтимоли (ўтмишдаги тажриба асосида аниқланади);
қўл остидаги ходимларнинг ташкилот мақсадларига эришишга мотивация даражаси;
муқобил вариантни танлашда қўл остидаги ходимлар ўртасида низо эҳтимоли.
Ҳар бир мезон вазиятни баҳолашда раҳбар ўзига берадиган саволга айланади. Дастлабки учта савол ечимнинг сифатига, охирги тўрттаси қўл остидаги ходимларнинг розилигини белгилайдиган омилларга тегишли.
Беш услубнинг қайси бири муайян вазиятга мос келишини аниқлаш учун қарорлар дарахтидан фойдаланилади. Унинг "илдизидан" - моделнинг чап томонидан бошлаб, раҳбар ҳар бир саволга кетма-кетлик билан жавоб беради ва шу билан муаммонинг мезонини топади ва натижада энг муносиб раҳбарлик қилиш услубини танлайди16.
Питер Друкер, Элвин Тоффлер, Джеймс Б. Куинн, Роберт Райх, Тайичи Сакайя келажак билимлар билан қуролланган одамларга тегишли едган якдил фикр билдирадилар. Ахборотга асосланган жамитда ақлий меҳнат ходими (knowledge worker) битта ва энг катта қийматни англатади. Ақлий меҳнат ходими таърифига билимга эга бўлган, худди капиталист ўз капиталини фойда оладиган тарзда жойлаштирганидек, худди шундай фойда билан қўллай оладиган одамлар мос келади. Куинн таъкидлашича, у билимларга асосланган интеллект (knowledge-based intellect) деб атаган бошқариш қобилияти бизнинг асримизда тезда раҳбарнинг асосий кўникмасига айланади. Ўз навбатида Р.Райхнинг таъкидлашича, ягона ҳақиқий рақобатли устунлик у «символ таҳлилчилари» деб таърифлайдиганлар ва масалани қўйиш, унинг қарори ва бундан фойда олиш учун етарли бўлганлар томонга ўтади.
Т. Сакая таъкидлаганидек, замонавий жамиятнинг ўзига хос хусусияти кенг тарқалган билимларнинг ҳақиқати эмас, балки улар тўғридан-тўғри жамиятда яратилган товарларнинг кўпчилигида мужассамланганлиги ва шу билан иқтисодиёт билим алмашиш ва ўзаро баҳо бериш асосида ишлайдиган тизимга айланади. Унинг фикрига кўра, замонавий жамиятдаги энг муҳим ўзгаришлардан бири бу анъанавий бозор иқтисодиётини тавсифловчи симбиотик объектив қадриятлардан аввалги ишлаб чиқариш омилларига
16 Щербакова О. И. Управленческие решения, ученное пособие. М. Институт информационных техмипогии. 2009
боғлиқ бўлмаган субъектив қадриятларга ўтишдир ва бу ўзгаришни ҳисобга олиш ҳатто бугунги рақобат шароитида ҳам тирик қолиш учун самарали ҳаракат қиладиган ҳар қандай тадбиркорлик субъекти учун катта аҳамиятга эга.
Ғайриоддий ғояларни шакллантириш ёки яратиш, таниқли ғоялар асосида янгиларини яратиш, анъанавий фикрлаш схемаларидан узоқлашиш ва муаммоли вазиятларни тезда ҳал қилиш қобилияти интеллектнинг ўзига хос тури ҳисобланади.
Кенг маънода креативлик (ижодкорлик) ҳар қандай шаклда муҳим янги шаклларни яратиш қобилияти деб таърифланади.
«Креативлик» атамаси латин тилига бориб тақалади (лат. creativo – яратиш, ижод этиш, барпо этиш). Инглиз тилида ушбу атама қуйидаги маъноларга эга: creation - яратиш, бунёдга келтириш: creative - ижодий, бунёд этувчи; creator - яратувчи, ижодкор, муаллиф.
Инглиз тилидаги creativity атамасининг «ижодий фикрлаш», «бунёд этиш», «ноодатий ғоялар юзага келтириш қобилияти», «анъанавий фикрлаш схемаларидан узоқлашиш қобилияти», «муаммоли вазиятларни тез ҳал қилиш қобилияти», «янги қадриятлар яратиш» каби тушунчаларидан фойдаланилади.
асрнинг биринчи рмида ижодий қобилиятларни тадқиқ этишга қизиқишнинг йўқлиги, бир қатор мутахассислар фикрига кўра, креативликнинг қобилият сифатида (истеъдод сифатида эмас) таърифи аниқ эмаслиги ва уни диагностика қилишнинг ишончли усуллари йўқлиги билан изоҳланади.
Креативликни ўрганишда инқилоб 60-йилларнинг бошларида бошланган бўлиб, асосан Ж. Гилдфорд ва Э. Торренс исмлари билан боғлиқ. Ж. Гилфорд ва унинг ҳамкасблари креативликни тавсифловчи 16 гипотетик интеллектуал қобилиятни ажратиб кўрсатдилар. Улар орасида: фикрнинг равонлиги (вақт бирлигига тўғри келадиган ғоялар сони кўп сонли ғояларни вужудга келтириш қобилиятини акс эттиради ва жавоблар учун тегишли кўрсатмалар сони билан ўлчанади), фикрнинг мослашувчанлиги (бир ғоядан иккинчисига ўтиш, муаммонинг бир томонидан бошқасига ўтиш қобилияти, турли қарорлар стратегиясидан фойдаланиш, турли предметли тоифаларига тегишли жавоблар сони билан ўлчанади), ўзига хослик (умумий қабул қилинган қарашлардан фарқ қилувчи ғояларни ишлаб чиқиш қобилияти, оддий, сийкаси чиққан жавоблардан қочиш қобилияти, репрезентатив
танламадаги жавоблар билан таққослаш орқали тестни стандартлаштириш натижасида ўлчанадиган жавоблар, гуруҳда жавоб қанчалик камроқ бўлса, унинг ўзига хослиги шунчалик юқори бўлади), қизиқувчанлик (атроф-муҳит муаммоларига сезувчанлик), нафислик (фаразларни, тафсилотли фикрларни ишлаб чиқиш қобилияти), аҳамиятсиз воқелик (реакциянинг стимулдан мантиқий мустақиллиги), ҳаёлийлик (стимул ва реакция ўртасида мантиқий боғлиқлик мавжуд бўлганда жавобнинг реакциядан тўлиқ ажратилганлиги) ажратиб кўрсаилиши мумкин.
Креативликнинг асоси сифатида дивергент фикрлаш ғояларига таянган аввалги тадқиқотчилардан фарқли ўлароқ, С. Медник бошқача ёндашувни таклиф қилди (1969). У ижодий тафаккурнинг асосида дивергент ва конвергент фикрлаш ётишига ишонган. Дивергент фикрлаш - бу
«муаммонинг атрофида», периферик фикрлаш. Конвергент фикрлаш муаммога алоқадор барча элементларни бирлаштиради ва ушбу элементларнинг ягона тўғри комбинациясини топади. Ижодий жараённинг моҳияти операциянинг хусусиятларида эмас, балки ақлий синтезнинг якуний босқичида ва тасаввурлар мадони кенглигидаги стереотипларни енгиш қобилиятидадир.
Дж.Маклеод ва Л.Кроплининг фикрига кўра, интеллект ахборотни ўтказиш қобилиятини ўз ичига олади, креативлик эса бу ахборотнинг мослашувчан ва ҳар томонлама натижасини ифодалайди. Бундан ташқари, А.Дж. Кропли креативликни янги қобилият эмас, балки интеллектни қўллаш усули сифатида таърифлайди, Г.Гарднер эса – интеллектни қўллаш соҳаси сифатида.
Умуман олганда, психологлар асарларида креативлик шахснинг ижодий қобилияти сифатида кўриб чиқилади. В. Дружинин таърифи жуда характерлидир: "Креативлик - бу ижодкорликнинг умумий қобилияти, шахсни бир бутун сифатида тавсифлайди, фаолиятнинг турли соҳаларида ўзини намоён қилади, қобилиятнинг мустақил омили сифатида кўриб чиқилади".
Креативликнинг яна бир концепцияси инвестициялар назариясини (1985) таклиф этган Р. Стернберг ва Д.Лавертга тегишли. Креативлик "ғояларни арзон нархда сотиб олиш ва юқори нархларда сотиш" қобилиятидан иборат. "Арзон нархда сотиб олиш" оммавий саналмаган, унчалик маълум бўлган ғояларни амалга оширишни англатади. Атроф- муҳитнинг қаршиликларига, тушуниш ва рад этишларга қарамай, ижодий
одам маълум ғояларни талаб қилади, уларни ривожлантиради ва "юқори нархда сотади". Бироқ, бу ёндашув жуда танқид қилинди, чунки, хусусан, ушбу " оммавий саналмаган ғоялар" қаердан келиб чиққанлиги аниқ эмас эди.
Хорижий мамлакатларда креативликни ўрганиш асосан икки йўналишда амалга оширилади. Биринчи йўналиш креативликнинг интеллектга боғлиқлиги ва креативлик билан боғлиқ билиш жараёнларини ўлчашга йўналтириш масаласи билан боғлиқ. Иккинчи йўналиш шахс ўзининг психологик хусусиятлари билан креативликнинг муҳим жиҳати ҳисобланадими, шахсий ва мотивация хислатларига этибор билан тавсифланадими – шуни аниқлаш билан шуғуланади (4.1-расм).
Аҳамияти ва буюк тарихига қарамай, ижодкорлик ва ижодий қобилиятлар муаммолари ҳали ҳам етарлича тадқиқ килинмаган. Ушбу муаммонинг таниқли тадқиқотчиси Д.Б.Боговленская таъкидлаганидек, ижодий жараённинг ўз-ўзидан пайдо бўлиши уни табиий-илмий усуллар билан ўрганишни деярли имконсиз қилади. Бу ўз-ўзидан пайдо бўлиш, онгни ва ижодий қарорни олдиндан айтиб беришнинг иложи йўқлигида ҳам, ушбу билиш фаолиятнинг мақсади билан боғлиқ бўлмаган ҳолда юзага келиши мумкин бўлган ижодий ғоянинг предмети ноаниқлигида (кутилмаганлигида) ҳам намоён бўлади (ихтиро қилиш учун шунга яқин ўйлаш керак).
Do'stlaringiz bilan baham: |