Y авлод - миллениаллар (Y авлоди, next авлод, «тармоқ» авлоди, эхо- бумерлар) – 1983 йилдан кейин туғилган, янги минг йилликни ёш пайтида қаршилаган, энг аввало, рақамли технологияларга чуқур жалб қилинганлик билан тавсифланадиган авлод. Улар кўп жиҳатдан илгари бошланган ишларни давом эттирдилар. Фуқаролик бурч ва ахлоқ каби тушунчалар ушбу гуруҳнинг қадриятлар тизимида аллақачон мавжуд. Шу билан бирга, психологлар Y авлодида орасида анча соддалик ҳамда ва ўз омадлари ва муваффақиятларига ишончини таъкидлайдилар. Дарҳол мукофотлаш биринчи ўринга чиқиб олади. Бу одамларни узоқ келажакка қизиқтириш жуда қийин, чунки агар бу ерда бўлмаса, бошқа жойда улар бугунги кунда ўзларининг ноёблигини қўллаш имкониятига эга бўладилар. Жамиятда бу авлод вакиллари кўпинча глобал тармоқ қурбонлари деб аталади, катталар уларнинг фикрига кўра, ҳаддан ташқари очиқликларига ҳайрон бўлишади. Одамлар ўз ташвишлари ва шахсий тажрибалари ҳақида иложи борича очиқчасига ёзадиган Интернетдаги «livejournal»нинг пайдо бўлиши катта ёшдагиларни ҳайратда қолдиради.
авлоди, ёки Миллениум авлоди – бу 1981 йилдан 2003 йилгача бўлган даврда туғилганлар ҳисобланади. Турли мамлакатларда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий шароитлардан келиб чиқиб, бу авлод учун ҳисобот санаси ўзгаради.
«Игреклар» психологик қулайликни, жумладан, иш жойида, жуда қадрлайдилар. Y авлоди «иссиқхона» шароитларида ўсган: уларда доим овқат, ўйинчоқ, пул бўлган. Миллениаллар уларнинг барча хоҳиш-истаклари бажарилиши кўникиб қолган, улар бироз идеалистик ва ҳатто амалиётдан бироз йироқ, лекин энг ачинарлиси, улар ўзгараётган дунёга яхши мослашмаган.
авлоди кўпинча ўз иқтидорини очиб бера олмайди – уларга тажрибали мураббий керак.
"Игреклар" кўпинча "алданган умидлар авлоди" деб номланади: улар ҳаётдан ўттиз ёшга тўлганда эришганидан кўпроқ нарсани кутишган. Улар жамоа ҳаётида иштирок этишнинг юқорилиги билан ажралиб туради.
Улар, айниқса, иш жойида ва оила даврасида қайта алоқа ва маълумотларнинг етишмаслигидан шикоят қиладилар. Уларга нюанслар керак, улар яна нималар устида ишлаш кераклигини тушунишни истайдилар, ҳамма нарса шундоқ ҳам яхши бўлган жойда улар бошдан кечирганлари билан бўлишишлари жуда муҳимдир.
Баъзи психологлар Y авлод вакилларини "электрон одамлар" деб асосли равишда аташади: уларнинг кўпчилигида мобил телефонлар учун бир нечта СИМ-карталар, бир нечта электрон почта манзиллари, бир нечта пластик карталар мавжуд.
авлоди. Центениаллар ёки Z авлоди – иқтидорли ва афвқулодда қобилиятли, рақамли технологиялар муҳитида вояга етган одамлар. Уларнинг шиори: ҳозирги кун билан яшаш ва бахтли бўлиш. Улар интернет ва ижтимоий медиа гуллаб-яшнаган даврда улғайдилар ва ҳатто Интернетсиз вақтни умуман эслай олмайдилар. Уларнинг дунёқарашига жаҳон молиявий- иқтисодий инқирози, Веб 2.0 ва мобил технологиялар ривожланиши таъсир кўрсатган.
Уларнинг туғилган саналари борасида жиддий кенглик бор. Кўпчилик бу 1993/98 йилдан 2010/14 йилларгача туғилганлар деб ҳисоблайди, лекин аниқ маълумотлар йўқ.
Z авлоди илм-фан, технологиялар, шунингдек, санъатга қизиқади ва ҳақиқатда биринчи рақамли авлод. Уларнинг ота-оналари рақамли
муҳожжирлар деб аталади, чунки болалик даврида бундай технологиялар бўлмаган. Бунинг, устига Z авлод - тўлалигича постмодернизм глобаллашуви даврида туғилган биринчи авлоддир. Z авлоди вакилларининг ота-оналари тўлиқсиз иш кунида ишлайди ёки уйга иш олади ва болалар тарбиясига кўпроқ вақт ажратади. Жамиятда хавфсизлик масалаларига катта эътибор қаратилади. Z авлоди тежамкор бўлиши тахмин қилинади.
Z авлоди вакиллари том маънода дунёни ўзгартиришга интилишади, улар болаларча хатти-ҳаракатларга бегона. Z авлоди вакилларида тақиқланган моддаларни истеъмол қилиш ва ўспиринлик пайтидаги ҳомиладорлик брасида паст кўрсаткичларга эга. Уларнинг ота-оналари болаларига ҳаддан ташқари кўп қарашмайди. Натижада, Z авлоди ўсмирлар аввалги авлодларга қараганда кўпроқ шахсий ҳаётга эга; улар изланаётган саволларга жавобларни ва илҳомни Интернетда топадилар ва ўзларига кўпроқ эътибор берадилар. Z авлоди кўпинча пенсияга чиққан бувалари ва бувилари билан бирга ўсади ва катта авлод қадриятларини баҳам кўради. Бироқ, улар учун олдинги авлодларга қараганда дўстлар орттириш ва хўжалик ишларини юритиш қийинроқдир.
Z авлод вакиллари маконни бошқача тушунадилар: улар юқори аниқликдаги, ҳажмли товуш, 3D ва 4D графикалар дунёсида ўсган. Уларнинг аксарияти учун катталаштириш функциясига эга google-хариталар доимо мавжуд бўлган. Худди шу сабабга кўра, кўпгина ўспиринлар GPS-га эга мобил қурилмалардан маҳрум бўлганда ўзларининг шаҳарларида ҳам йўл топишга қийналадилар.
Центениалларда аниқ ифодаланган суб-маданиятлар йўқ. Улар "дўст ёки душман" форматида ўйламайдилар; ҳар бири ноёбдир, бу билимлар билан улар бир-бири билан ўзаро таъсирлашади. Улар ўзларининг эксклюзивлигига ишонишади ва улар учун асосий нарса ўз йўлини топишдир.
Центиниаллар қисқа ва яққол кўринадиган ахборотни қабул қиладилар. Маълумотлар кичик қисмларда қабул қилинади, клип тафаккури юқори даражада ривожланган. Бундан ташқари, улар доимий равишда ўз-ўзини ривожлантириш жараёнида бўлиб, жуда кўп турли хил маълумотларни истеъмол қилмоқдалар.
Уларнинг тушунишидаги муваффақият моддий бойлик эмас, балки ҳаётнинг хилма-хиллиги ва завқланишидир. Z авлодида "мартаба" ва "обрўли иш" сўзлари деярли учрамайди, улар мақом учун "кўп ишлашга" тайёр
эмаслар. Иш завқ, даромад келтириши ва кўп вақт талаб қилмаслиги керак. Катта эҳтимол билан, бу насл иш билан бандликнинг алтернатив шаклларига (фриланс, масофадан туриб ишлаш ва ҳ.к.) интилади ва меҳнат бозорини ўзгартиради. Тан олиниш ижтимоий машҳурлик билан ўлчанади. Ҳар қандай ҳаракат учун мақтов кутишади. Асосий эътибор рағбатлантириш ва "болага ишониш"га қаратилган таълим ёшлар учун "ижобий босим" бўлиб, кутилган натижаларга эришишдан қўрқиш хавфи мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |