Альфаавлоди.Демограф Марк МакКриндл 2005 йил Австралияда миллий сўров ўтказди, унда респондентлар Z авлоддан кейинги авлод учун потенциал ном ўйлаб топишлари керак эди. Шу тариқа центиниаллардан кейин келган Альфа авлоди номи пайдо бўлди.
Улар тахминан 2010/12 йиллардан кейин, X ва Y оилаларда туғилган. Альфа авлоди вакиллари ҳақида тўлиқ тасаввур ҳосил қилиш ҳали ҳам қийин, аммо асосий тенденциялар ва олдинги авлодлардан фарқларини айтиш мумкин. Альфа одамлари кўпроқ мувозанатли, ижобий ва камроқ тажовузкор бўлишлари тахмин қилинмоқда. Улар вояга етишнинг кўп қисмини тўлиқ технологияларга сарфлашади. Альфа авлоди болалар ташқи назоратга эмас, балки ўз-ўзини тарбиялашга мойил. Ва улар тузилмалар ва ташкилотларга эмас, балки турмуш тарзи ва фикрларига қўшилишга ҳаракат қилишади.
Альфа-болалар ўз қўлларида iPads билан улғаядилар ва ҳеч қачон смартфонсиз яшамайдилар ва фикрларни онлайн равишда бир неча сония ичида узатиш имкониятига эга бўладилар. Бу энг трансформацион авлоддир.
Уларга деярли ҳеч қандай расмийликлар таъсир қилмайди. Расмийлаштиришга бўлган муҳаббатнинг пасайиши тенденцияси барча авлодлар томонидан кузатилади. Ҳар бир янги авлод аввалгисига қараганда эркинроқ бўлади. Альфа авлоди энди расмий мақомлар, бурчлар ва маросимларни англамайдилар, шунингдек улар яхши эргашадилар, чунки уларнинг ўқиши аввалроқ бошланади ва деярли ҳаёт давомида давом этади.
Ҳамма нарсани қамраб оладиган Интернет туфайли маданий ва сиёсий чегаралар жуда хаёлий бўлади. Бу эса альфа авлодини ўз нуқтаи назарларида янада бағрикенг ва мослашувчан қиладиган нарса. Шунингдек, улар ижтимоий масъулият ва ўз-ўзини англаш билан ажралиб туради. Терроризм, атроф-муҳит, ресурсларнинг тугаши ва бошқалар каби глобал аҳамиятга эга муаммоларга кўпроқ эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Турли авлодлар ўртасида ўзаро алоқаларни йўлга қўйишнинг қандай йўллари мавжуд?
Ходимлар билан уларнинг қадриятлари ҳақида гаплашиш. Раҳбар ташкилотда ходимларга уларнинг қарама-қаршиликлари кимдир ёмон ва кимдир яхши эканлигининг намоён бўлиши эмас, балки ҳаммамиз ҳар хил эканимиз натижаси эканлигини тушунтириши мумкин. Ҳамма ходимлар турли қадриятларга эга бўлиб, мос равишда, сифати ва таъсири ҳам турлича бўлади. Бунинг учун ҳар бир ходим компания фаолиятида нималар унинг учун муҳим саналишини тушуниши лозим.
Ходимларни ўз қадриятларини бир-бирларига етказишга йўналтириш. Улар бир-бирлари билан компания ишида ва ҳамкасблари ишида муҳим бўлган нарсалар тўғрисида гаплашдиларми? Аксарият одамлар шундоқ ҳам, ҳамма нарса сўзсиз ҳамма учун тушунарли деб ўйлашади.
Айрим ташкилотларда умумкорпоратив компетенциялар қабул қилинган бўлиб, улардан бири – ҳамкорлик, унда ходимлар ҳамкасбларига ҳурмат билан муносабатда бўлади, жамоада ҳамкорлик муносабатларини қўллаб-қувватлайди ва ишдаги мақсадларга эришиш учун бошқа ҳамкасблар билан кооперация асосида бирлаша олади. Шундай қилиб, корпоратив компетенцияларга мувофиқ ходим мунтазам равишда унинг фаолияти ҳамкасблари ишида қандай акс этишини ҳисобга олиб боради, ўз фаолияти натижаларини баҳолаш учун раҳбариятдан қайта алоқа сўрайди.
Индивидуал ёндашув. Бир хилнинг нарсанинг ўзи ҳақида гапирганда ҳар бир авлод вакилларига мос келувчи сўзларни танлаш керак. Токи раҳбар унинг бир хил сўзлари турли авлодлар томонидан қабул қилинишини ҳисобга олмас экан, унинг хабари тегишлича қабул қилинмайди. Катта ёшли авлод одатда маълумотларни филтрлайди ва фақат энг муҳимларини қабул қилади. Ёш авлод катта маълумот оқимлари билан ишлашга одатланган ва ҳар доим ҳам маълумотни ажратиб турмасдан, ўз дунёси ҳақида тасаввур яратишни афзал кўради.
Ташкилотда мураббийлик институтини жорий қилиш. Ушбу восита қўлланадиган ташкилотларда у яхши натижа беради. Гап нафақат катта ёшдаги ходимнинг ёш ходимга ўтказиши мумкин тажрибасида. Гап шундаки, мураббий ўз шогирди учун жавобгардир ва бу унинг ташкилотдаги обрўси қандай ўсиши ва ривожланишига боғлиқ. Ундан кейин катта авлод ёшларнинг одатлари ва хусусиятларига қарашади ва улар ўз навбатида етук ходимнинг тажрибасидан фойдаланадилар.
Ходимларнинг қадриятларини малакали равишда мустаҳкамлаш. Бунинг учун ҳар бир авлоднинг эҳтиёжларини билиш керак.
Ташкилотда турли ёшдаги ходимлар сони ўртасида мувозанат бўлиши муҳимдир. "Оталар ва болалар" қарама-қаршиликлари мувозанатсиз жамоада аниқроқ намоён бўлади, бу ерда катта ёшдагиларга қараганда бир неча баравар кўпроқ ёш ходимлар бор ёки аксинча. Аралаш ёш гуруҳлари турли ёшдаги одамларни тўлдиради.
Тахминан бир хил ёшдаги қўл остидаги ходимлар жамоасини шакллантиришда, авлодлар ўзаро муносабатларидаги муаммоларни олдини олиш мумкинлигини ўйлаш керак. Кучли ва узоқ давом этадиган можаролар бир авлодда юзага келади. Баъзида бу можаролар авлоддан авлодга ўтгандан кўра кучлироқдир.