Таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси


-расм. Персоналга нисбатан стратегия



Download 8,59 Mb.
bet109/225
Sana14.06.2022
Hajmi8,59 Mb.
#667631
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   225
Bog'liq
ИНСОН РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

6.13-расм. Персоналга нисбатан стратегия


Сценарийлар ишлаб чиқиш унга риоя қилган ҳолда танланган стратегия нуқтаи назаридан келажакда таъсир этши мумкин бўлган омилларнинг қайси бири энг муҳим бўлиб кўриниши тўғрисида доимий равишда савол бериб туриш керак бўлган усул, масалан, қонунчиликка киритилиши мумкин бўлган янгиликлар, конъюнктура ва сиёсий ўзгаришлар, бозорни ривожлантиришнинг маълум тенденциялари, янги технологияларни жорий этиш ва ҳ.к. қандай оқибатларга олиб келиши ва буларнинг барига қандай муносабатда бўлиш керак.
Инсон ресурсларини бошқариш стратегиясини ишлаб чиқиш ривожланиш стратегиясини амалга ошириш учун зарур бўлган ташкилий компетенцияларни ва ташкилот персоналининг амалдаги ҳолатини таққослашдан бошланади (6.14-расм).
















Талаб қилинган ташкилий компетенциялар




Амалдаги ташкилий компетенциялар




















6.14-расм. Инсон ресурсларини бошқариш стратегиясини шакллантириш жараёнининг схемаси


Қоидага кўра, бундай номувофиқлик соҳалари анча кўп, шу сабабли раҳбарият устуворликларни, яъни ташкилот ресурсларини биринчи навбатда уларга мужассамлантириш лозим бўлган номувофиқлик соҳаларини аниқлаши мақсадга мувофиқ.
Персонални ташкилотнинг келажагини белгилаб берадиган ривожланишнинг стратегик омилига айлантириш, уни инсон ресурсларига - ҳар бир индивидуаллик ва интеллектга, ўзини-ўзи ривожлантириш ва ижодкорлик қобилиятига эга бўлган шахслар гуруҳига айлантиради. Бундан ташқари, агар илгари ходимларнинг фаолияти бошқа ресурсларни (биринчи навбатда машиналарни) истеъмол қилиш билан белгиланган бўлса, бугунги кунда улардан фойдаланиш самарадорлиги тўлалигича одамларга боғлиқ.
Шундай қилиб, ходимлар билан ишлашда асосий эътибор ишдан қониқиш, корпоратив мақсадларга эришиш, мижозлар диққатини жалб қилиш, самарадорликни ошириш, персонални ривожлантириш ва истеъдодлар билан ишлашга қаратилади.
Амалиётнинг кўрсатишича, йирик стратегик ўзгаришларни амалга оширишда энг муҳим муаммолардан бири, жумладан, кадрлар соҳасига, персонал рекциясини писанд қилмаслик натижаси сифатида режалаштирилган ўзгаришларга қаршилик киради.
Ўзгаришларни зиддиятсиз амалга оширилиши қоидадан кўра истисно ҳисобланади. Ташкилотнинг юқори раҳбариятидаги ўзгаришлар (бу унинг учун янги имкониятдир) ва унинг ходимлари томонидан (улар учун ўзгаришлар хавфли бўлиши мумкин) ҳаддан ташқари турлича баҳоланади. Ўзгаришларга қаршилик турлича кучга ва интенсивликка эга бўлиши мумкин. У абсентеизм, унумдорликнинг пасайиши ёки бошқа ишга ўтиш кўринишида ифодаланадиган ўзгаришларни у ёки бу даражада яширин қабул қилмаслик, пассив шаклда ҳам, қайта қуришга фаол, очиқ тарзда қарши чиқиш шаклида ҳам (масалан, иш ташлаш, янгиликлар жорий қилишдан ошкора бўйин товлаш кўринишида) намоён бўлади. Қаршилик сабаби шахсий ва структурали тўсиқларда яширинган бўлиши мумкин.
Шахсий тўсиқларга, масалан, қуйидагилар киради:

  • номаълумлик олдидаги қўрқув; одатий нарсалар афзал кўрилади;

  • кафолатларга эҳтиёж, айниқса ўзининг иш ўрни хавф остида қолганда;

  • ўзгартириш зарурлигини рад этиш ва аниқ йўқотишлардан қўрқиш (масалан, меҳнат харажатлар ортганда бир хил иш ҳақини ушлаб туриш);

  • эски иш жойидаги мавжуд ижтимоий муносабатларга таҳдид;

  • ўзгаришларни бошидан кечирган шахсларни ўзгартиришда қатнашмаслик,

  • тезкор ишлар туфайли ресурслар ва вақтнинг етишмаслиги, бу "иш орасида" амалга ошириб бўлмайдиган ўзгаришларни секинлаштиради.

Ташкилот даражасида қуйидагилар тўсиқ сифатида намоён бўлади:

  • мураккаб ташкилий структураларнинг ҳаракатсизлиги, юзага келган ижтимоий меъёрлар туфайли фикрни қайта йўналтиришдаги қийинчиликлар;

•битта "синхронлаштирилмаган" ўзгариш бутун лойиҳани амалга оширишни секинлаштиришига олиб келадиган қуйи тизимларнинг ўзаро боғлиқлиги;

  • муайян гуруҳларга имтиёзларни топширишга қаршилик ва мавжуд "ҳокимият баланси" да эҳтимолий ўзгаришлар;

  • ўзгаришлар лойиҳалари бўйича ўтмишдаги салбий тажриба;

  • ташқи маслаҳатчилар билан боғланмаган ўзгаришлар жараёнларга қаршилик.

Ушбу рўйхат шундан далолат берадики, концептуал ривожланиш босқичида ходимларнинг ўзгаришларга реакцияси режалаштирилган тарзда ҳисобга олиниши мумкин. Бироқ, тез ва туб ўзгаришлар зарур бўлган ҳолларида қатъий чоралар ҳам кўрилиши керак. 6.13-жадвалда режалаштирилган ўзгаришларга ходимларнинг қаршилик кўрсатишини енгиб ўтиш мумкин бўлган ёндашувлар рўйхати келтирилган.

Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   225




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish