6.6-жадвал Турли ривожланиш стратегияларида инсон ресурслари ва
персонални бошқариш хусусиятлари
-
Персонални бошқариш функциялари
|
Стратегия
|
Динамик ўсиш
|
Тадбиркорлик
|
Ривожланиш қуйидагиларга асосланади
|
Вертикал ёки технологик интегарция
|
Янги бизнес ва маҳсулот турлари яратиш
|
Умумий фалсафа
|
Ташкилот мавжуд ходимларни ривожлантириш асосида
ривожланмоқда. Ривожланишга интиладиган, ривожланишга қодир ва фаолиятнинг бир тури бўйича баъзи бир баландликка эришган, янги
«ниша»лар қидириб, янги фаолият турларида ўзларини синаб кўришга тайёр бўлган ходимлар керак.
|
Ташкилотнинг ривожланиши асосан янги ходимларни қабул қилиш, янги очилган бизнесга тайёр мутахассисларни қабул қилиш орқали амалга оширилади
|
Кадрлар таркибини шакллантириш
|
Бўш лавозимларга фирма ходимларини ёллаш устунлик қилади, ташқаридан қабул қилиш чекланган. Таълимга ва ҳар томонлама иш тажрибасига талаб қаттиқ. Ходимлардан касб ёки бизнес тури билан эмас, балки фирма билан идентификация кўпроқ кутилади. Ходимларнинг бўлинмалар ўртасида ҳаракатланиши одатий ҳол деб ҳисобланади, ишдан бўшатиш кам учрайди
|
Четдан имтиёзли ёллаш, биринчи навбатда вақтинча ишлаш ёки агар янги бошланган бизнес
истиқболли бўлса кейинчалик ходимларни доимий штатга ўтказган ҳолда муддатли шартномаси асосида ёллаш. Бизнеснинг самарасиз турларини қисқартириш ёки ёпишда ходимларни даврий равишда қисқартириш ва ишдан бўшатиш
|
Меҳнатни ташкил қилиш
|
Фирма кўпинча технологик тамойил бўйича ташкил килинган яхлит структура сифатида фаолият кўрсатади
|
Ҳар хил бизнес турлари ташкилий жиҳатдан ажратилган. Ички хўжалик ҳисоби нисбатан ривожланган
|
Ўқитиш ва ривожлантириш
|
Персоналнинг барча гуруҳларини ривожлантириш ва ички фирма таълимига урғу бериш. Таълимнинг комплексли шакллари ва инновацион
усуллардан фойдаланилади. Карьера
|
Ички фирма таълими (ўқитиш) чекланган бўлиб, касб ва бўлинмалар бўйича фарқланади. Карьера ўсиши
бизнеснинг маълум бир
| -
|
динамикаси қўллаб-қувватланади
|
турида қўллаб-
қувватланади
|
Мотивация, меҳнатга ҳақ
тўлаш ва
рағбатлантириш
|
Меҳнат мотивациясида ватанпарварлик тури устунлик қилиши. Тўлов вақтбай ёки лавозим маоши бўйича, доимий иш ҳақи улуши юқори. Фойда ва капиталда иштирок этиш кенг фойдаланилади
|
Профессионал мотивация тури устунлик қилади. Тўлов бизнес турлари бўйича фарқланади, бизнес тури муваффақиятлилигига қараб иш ҳақининг ўзгарувчан қисмининг улуши юқори
|
Ижтимоий- маиший
масалалар
|
Ходимларнинг маиший эҳтиёжларига доимий эътибор
|
Ходимларнинг маиший эҳтиёжларига минимал
эътибор
|
Хулоса қилиб шуни айтишни мумкинки, корхонада стратегик режалаштиришда мақсадларни белгилаш башорат қилиш, дастурлаш ва лойиҳалаш жараёнларининг мувофиқлиги, мувозанати, ўзаро боғланганлиги, шунингдек тегишли стратегик режалаштириш ҳужжатларининг (стратегия, башоратлар, дастурлар/лойиҳалар ва режалар) ўзаро боғлиқлигини таъминлайди. Келажакни мақсадли кўриш стратегик режалаштириш учун ҳам асос, ҳам негиз, ҳам бириктиргичдир. Мақсадли нишон бўлмаган тақдирда, стратегия тузилиши ўзгариб кетади, фойдаланиш учун яроқсиз бўлиб қолади ва ўз-ўзини йўқ қилади. Шундай қилиб, стратегиялар мақсад - мамлакат келажагининг тасвирини кўрсатмасдан, эришиш воситаларини батафсил тавсифлайди.
Бугунги кунда мамлакат даражадаги стратегияларнинг дерли барчаси барқарор ривожланиш, фуқаролар фаровонлигини ошириш, турмуш сифатини яхшилаш ва ҳ.к. мақсадларда ишла чиқилади. Бундай стратегияларнинг биронтасида биринчидан, стратегия ишлаб чиқиш учун эълон қилинган муаммоли асослар ва таклиф қилинган стратегик ечимлар, иккинчидан, бу ечимлар ва кутилаётган натижалар ўртасида аниқ ва оддий мантиқий боғлиқлик топиб бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |