Таълим вазирлиги Тошкент кимё-технология



Download 311,5 Kb.
bet1/4
Sana03.04.2022
Hajmi311,5 Kb.
#526384
  1   2   3   4
Bog'liq
2 5283159264158815411


Ўзбекистон Республикаси
Олий ва Ўрта махсус
таълим вазирлиги
Тошкент кимё-технология
институти
Кенгаши Қарори



Министрй оф ҳигҳер анд сеcондарй спеcиализед эдуcатион
Републиc оф Узбекистан

Ташкент чемиcал-течнологиcал институте

Тҳе деcисион оф Cоунcил





30 январь 2021 йил

Лойиҳа



ОЎМТВ нинг 2006 йил 13 январдаги 1/2-сонли ва 2006 йил 30 июндаги 4/2-сонли ҳамда 2007 йил
19 февралдаги 2/3-сонли Ҳайъат қарорлари ижросини таъминлаш бўйича «Диний экстремизм ва терроризм», талаба-ёшлар орасида гиёҳвандликни олдини олиш ва институт профессор-ўқитувчилари, ходимлари, талабалар орасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликнинг аҳволи, уларнинг олдини олишга қаратилган ҳамкорлик тадбирларини кучайтириш тўғрисида







Тошкент кимё-технология институти Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Б.Шермуҳаммадовнинг Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигининг 2006 йил 13 январдаги 1/2-сонли ва 2006 йил 30 июндаги 4/2-сонли Ҳайъат қарорлари ва 2007 йил 19 февралдаги 2/3-сонли Ҳайъат қарори ижросини таъминлаш бўйича «Диний экстремизм ва терроризм», талаба-ёшлар орасида гиёҳвандликни олдини олиш ва институт профессор-ўқитувчилари, ходимлари, талабалари орасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликнинг аҳволи, уларнинг олдини олишга қаратилган ҳамкорлик тадбирларини кучайтириш тўғрисида»ги маърузасини тинглаб қуйидагиларни таъкидлади:
Ҳозирги глобаллашув даври маънавий тарбияни янада бойитиш, ёшларни ғаразли ғоялар таъсиридан ҳимоялашни тақозо этмоқда. Ёш авлоднинг истиқболини, ёрқин келажагини истайдиган ҳар бир ота-она тарбия масаласига жиддий эътибор бермоғи зарур.Ўсиб келаётган ёш авлодни диний – миллий қадриятлар асосида тарбиялаш, улар қалбида ўз халқи, Ватанига меҳр-садоқат туйғусини кучайтириш, уларни хар-хил бузғунчи кучларнинг ахборот хуружларидан огоҳ этиш, муносиб ҳимоя қилишдан иборатдир. ХХ асрнинг иккинчи ярмида халқаро миқёсда ўзини баралла намоён этаётган хатарли воқеликлардан бири, шубҳасиз, диний экстремизм ва ундан озиқланаётган ҳамда диний шиорлар билан ниқобланган терроризмдир. Бугунги кунга келиб, мазкур хатар шу қадар кенг кўлам ва хилма-хил кўринишлар касб этмоқдаки, одамлар, кўпинча, унга эътиборсиз ҳатто, лоқайд бўлиб қолмоқдалар. Бошқача айтганда, «диний экстремизм» ва «халқаро терроризм» деган тушунчалар ҳаётий воқеликнинг ажралмас қисмидек қабул қилинмоқда. Бу - ниҳоятда ачинарли ҳол, албатта. Хўш, нега бундай бўлмоқда, деган савол туғилади. Сабаби – ХИХ асрнинг охирларида салтанат соҳиблари ва давлат арбобларига қарши қуролли ҳужумлар шаклида пайдо бўлган сиёсий терроризмни бугун ҳар қадамда учратиш мумкин. Маълумотларга кўра, бугунги кунда дунёда 500 га яқин террорчилик ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Замонавий терроризмнинг иккита алоҳида хатарли белгисини ажратиб кўрсатиш мумкин; бир томондан, у тобора шафқатсизроқ ғайриинсоний моҳият, иккинчи томондан, ақлга сиғдириш қийин жуғрофий кўламлар касб этиб бормоқда. АҚШ Давлат департаментининг маълумотларига кўра, ҳозирда дунёда ҳар йили 650 дан ортиқ бундай ҳодисалар содир этилмоқда. Бу дегани - ҳар куни дунёнинг у ёки бу бурчагида кимларнидир қўрқувга солиш орқали муайян мақсадларга эришишни кўзлаган, камида иккита қўпорувчилик амалга оширилмоқда. Хатарли жиҳати шундаки, уларнинг сони мунтазам ошиб бормоқда. Уларнинг олдини олиш эса ҳар бир фуқаронинг бурчидир.
Бугунги кунда ёшларнинг ҳуқуқий ва диний билимини кучайтириш орқали улар орасида эктремистик ғоялар тарқалишининг олдини олишга асосланган радикаллашувга қарши курашнинг ўзбек модели ўз самарасини бериб келмоқда. Диний экстремизм – жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидаларни рад этиш, уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишга асосланган назария ва амалиётни англатади. Экстремизм ва терроризм бир-бири билан боғлиқ бўлган ягона жараённинг бирин-кетин ривожланадиган босқичларидир. Юқорида қайд этилганидек, диний экстремистик ташкилотларнинг аксарияти ўз номини муқаддас ислом дини билан боғлашга уринади. Улар ўзларини “нажот топган гуруҳ”, қолган мусулмонларни эса кофир деб ҳисоблайдилар.
Ислом дини моҳият ва эьтибори билан адолат мезони сифатида жаҳон динлари қатори катта аҳамиятга эга. Қурьони карим ва ҳадиси шарифларда келган кўрсатмалар ана шу адолатни бир жиҳатдан асословчи, яна бир жиҳатдан эса мусулмонларнинг эьтиқодини белгиловчи илоҳий манба хисобланади. Умуман олганда, ислом дини ахлоқий пок инсонларни шакллантиришда ва тарбиялашда жуда катта аҳамиятга эга бўлган маьнавий қадриятдир. Албатта, етарли диний ва дунёвий билими бўлмаган, миясидан умуминсоний қадриятлар чиқариб ташланган, уларнинг ўрнига ақидапарастлик ғоялари киритилган “манқурт” инсонлар маьнавий қашшоқ кишига айланиб колади. Бундай кишилар аста секинлик билан бўлсада жамиятда нотинчлик, беқарорликни келтириб чиқаришга ҳаракат қиладилар. Ислом дини ва терроризм умуман бир бирига ёт нарсалар эканини ҳамиша ёдда тутайлик.
Шунинг учун ҳам, бугунги кунда мамлакатимиз ҳаётига уюшган ва трансмиллий жиноятчилик, наркобизнес билан боғлиқ хавф-ҳатарлар таҳдид солаётганлиги, бундай офатларга қарши самарали курашиш, уларга муносиб зарба бериш, аниқ ва хамжиҳатликда ҳаракат қилиш, хар бир соҳа вакилидан ўз бурчини, ўзига юклатилган масъулиятни чуқур хис этган ҳолда, ҳалол адо этишини талаб қилмоқда.
Барчамиз яхши биламизки, бугунги кунда бутун инсоният коронавирус пандемияси деган глобал офатни бошидан ўтказмоқда. Бундай улкан фалокат жаҳон миқёсида сўнгги юз йилда рўй бермаган, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Аммо шунга қарамай институт жамоаси ва талабалари ўртасида “Диний экстремизм ва терроризм”, “Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш”, Одам савдосига қарши курашиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ОИТС ва ОИВ инфекцияси тарқалиши профилактикаси бўйича Республика Саломатлик тиббий статистика маркази, Тошкент шаҳар Перинатал маркази, Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек ИИБ билан ҳамкорлик режалари асосида соҳа мутахассислари билан очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари, савол-жавоб кечалари мунтазам равишда, онлайн тарзида бўлса ҳам ўтказилиб келинмоқда. Бу ҳамкорлик талабалар томонидан турли ҳуқуқбузарликларни содир этмаслик учун улар онггида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, фуқаролик туйғусини ўстириш борасида ўзининг самарасини бермоқда. “Соғлом турмуш тарзи асослари”, “Институтда соғлом турмуш тарзи – юксак таълим-тарбия асоси”, “Халқаро саломатлик куни”, “Халқаро чекишга қарши курашиш куни”, “Гиёҳвандликка қарши кураш” мавзуларида 20 га яқин профилактик ва маънавий-маърифий тадбирларда 372 нафар профессор-ўқитувчилар ва 400 нафар талабалар иштирок этдилар. Жумладан: “Халқаро ОИТСга қарши кураш куни” муносабати барча факультетлардаги “Ахборот ва мураббийлик соатлари”, “Маънавият кунлари”да ҳамда талабалар турар жойида ЎзР ВМ ҳузуридаги “Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази бўлим бошлиғи Ш.Б.Ғуломов, шаҳар Наркология диспансери шифокори Ш.Тиловов, Миллий хавфсизлик ходимлари, Тошкент шаҳар ОИТСга қарши кураш маркази шифокорлари Д.А.Акромова, Н.Расулова, Республика саломатлик ва тиббий статистика институти ходимлари З.Ж.Муталова, ЎзР ИИББ ЖҚК бўлими ходими майор Ҳ.Холматовлар иштирокида «Гиёҳвандлик- умр заволи», «Биз гиёҳвандликни қоралаймиз», «Биз ОИТСга қаршимиз» “Диний экстремизм ва терроризмнинг машъум оқибатлари”, “Бизда мессионерликка йўл йўқ!”, “Одам савдосига қарши кураш”, " Биз “оммавий маданият"га қаршимиз” мавзуларида очиқ мулоқотлар, давра суҳбатлари ўтказилди.Жумладан;

Download 311,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish