ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Институт Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Б.Шермуҳаммадовнинг ОЎМТ Вазирлигининг 2006 йил 13 январдаги 1/2-сонли ва 2006 йил 30 июндаги 4/2-сонли ҳамда 2007 йил 19 февралдаги 2/3-сонли Ҳайъат қарорлари ижросини таъминлаш бўйича «Диний экстремизм ва терроризм», талаба-ёшлар орасида гиёҳвандликни олдини олиш ва институт профессор-ўқитувчилари, ходимлари, талабалари орасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликнинг аҳволи, уларнинг олдини олишга қаратилган ҳамкорлик тадбирларини кучайтириш тўғрисида»ги маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича факультетларда жамоатчилик назорати кучайтирилсин ва талабаларнинг дарсга қатнашиш давомати қаттиқ назоратга олинсин. Масъуллар: факультет деканлари, кафедра мудирлари, мураббийлар кенгашлари раислари, гуруҳ мураббийлари, Ёшлар иттифоқи ИБТ етакчиси Д.Эрназаров.
3. Факультетларда, “Мураббийлик соатлари” да «Диний экстремизм ва терроризм», ёшлар ўртасида гиёҳвандлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳамда ОИТСнинг олдини олиш бўйича соҳа мутахассислари, мутасадди идоралар ходимлари билан профилактик тадбирлар, семинар-тренинглар мунтазам ўтказиб борилсин. Масъуллар: факультет деканлари, кафедра мудирлари, гуруҳ мураббийлари, ЁБИММ бўлими бошлиғи А.Опаев, Ибн Сино саломатлик маркази шифокори Н.Ходжиакбарова, институт Хотин-қизлар кенгаши маслаҳатчиси Г.Арипова, Ёшлар иттифоқи ИБТ етакчиси Д.Эрназаров.
4. Бешта муҳим ташаббус доирасида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида уларни спорт секциялари, фан тўгараклари ва кўрик-танловларга янада кенг жалб этилсин. Масъуллар: “Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси, умумкасбий ва мутаҳассислик кафедралари, гуруҳ мураббийлари.
5. Факультетларда талабалар билан фанлар кесимида мутахассисликка оид тўгараклар иш фаолияти самарадорлиги оширилсин, талабаларни илмий тадқиқотларга кенг жалб қилинсин. Масъуллар: факультет деканлари, мутахассислик кафедралари мудирлари, гуруҳ мураббийлари.
6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 30 декабрдаги 1201-сонли буйруғи билан тасдиқланган Олий ва профессионал таълим муассасалари ходимлари учун намунавий Касб одобномасининг тегишли бандлари меҳнат шартномаси ва жамоа шартномасига киритилсин. Масъуллар: Кадрлар бўлими бошлиғи, институт касаба уюшмаси раиси А.Абдурахмонов.
7. Факультетларда, талабалар турар жойида «Диний экстремизм ва терроризм», гиёҳвандликнинг аянчли оқибатларини акс эттирувчи плакатлар ва иншолар танлови, фотокўргазмалар, видеофильмлар намойиши февраль ойининг охирги ўн кунлигигача ташкил этилсин. Масъуллар: факультет деканлари, ЁБИММ бўлими бошлиғи А.Опаев, ТТЖ мудири, Ёшлар иттифоқи ИБТ етакчиси Д.Эрназаров.
8. Мазкур институт кенгаши қарори ижросининг назорати Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Б.Шермуҳаммадов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Б.Ш.УСМОНОВ
Do'stlaringiz bilan baham: |