Таълим вазирлиги Тошкент кимё-технология



Download 311,5 Kb.
bet3/4
Sana03.04.2022
Hajmi311,5 Kb.
#526384
1   2   3   4
Bog'liq
2 5283159264158815411

2020 йил 26 октябрда “Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси масъул ходими Н.Шомирзаев, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани терроризмга қарши кураш катта тезкор вакили М.Мирқосимов, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурори ёрдамчиси, ИИИ даражали юрист З.Абдужалилов, институт раҳбарияти ва талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда глобал муаммолар сирасига кириб улгурган экстремизм ва терроризм, уларнинг оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб боришди ва қисқа метражли ”Нигоҳ” фильми намойиш этилди.
2020 йил 2 декабр куни Ноорганик моддалар кимёвий технологияси факултетида “1 декабр Бутунжахон ОИТСга қарши кураш куни”га бағишланган тадбир ўтказилди. Тадбирда шаҳар репродуктив саломатлик маркази ходими Аделя Алиева, институт шифокори Нодира Хожакбарова ва институт психологи Шохиста Бобоқуловалар иштирок этишди. Тадбир давомида мутахассислар ОИТС касаллиги, унинг дастлабки аломатлари, ушбу бедаво хасталикка чалиниш сабаблари, оқибатлари ва вирус юқишини олдини олиш учун тиббиёт ходимларининг тавсиялари ҳақида маълумотлар беришди ва мавзу юзасидан видеоролик намойиш этилди.
2020 йил 12 декабр куни Ноорганик моддалар кимёвий технологияси факултетида талаба-ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, уларни турли жиноий ҳаракатлардан асраш ҳамда турли ҳуқуқбузарликлар, жиноий ҳаракатларни олдини олиш мақсадида Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Одил Эргашев ҳамда Мирзо Улуғбек тумани имом хатиби Юсуфжон қори Қодиров билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Учрашув давомида соҳа мутахассислари ёшларнинг дарди, келажакдаги орзу-интилишлари, муаммолари, таклифлари бўйича мулоқот ўтказишди. Учрашувда Мирзо Улуғбек тумани имом хатиби Юсуфжон қори Қодиров талабалар-ёшларга билим ва касб эгаллашимизда, инсоний фазилатлар ва яхши хулқ соҳиби бўлиб етишимизда, жамиятда муносиб комил инсонлар қаторидан жой олишимизда ота-онанинг буюк ҳиссаси ва фарзандларнинг ота-она олдидаги бурч ва вазифалари ҳақида маълумот берди. Очиқ мулоқотда талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.
Бундан ташқари талабалар турар жойида 3 маротаба институт профессор-ўқитувчилари томонидан, институт раҳбарияти томонидан очиқ мулоқот тарзида “Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича” мавзуларида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда давра суҳбатлари ташкил қилинди.
2020 йил 23 ноябр куни институт мажлислар залида Шайҳонтоҳур тумани Хотин-қизлар қўмитаси котибият мудири З.Ғ.Искандарова, Шайҳонтохур тумани “Олима аёл” уюшмаси раиси проф.З.Ахмедова, Шайҳонтохур тумани ХДП раиси И.Абдуллаева, Ички ишлар органи фаолияти мувофиқлаштириш бошқармасига қарашли 3-ИИБ Хотин-қизлар бўйича инспектор Ҳ.Хошимова, факультетларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари, факультетларнинг хотин-қизлар кенгашлари раислари, 40 нафар ортиқ гурух мураббийлари, талаба-ёшлар ва бошқалар) иштирокида “Хотин-қизлар ва эркакларнинг оила ва жамиятдаги ижтимоий ўрни” мавзусида карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда семинар-тренинг ўтказилди.
Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида талаба-ёшлар, профессор-ўқитувчи ва ҳодимлар ўртасида “Жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси томонидан спортнинг футбол, баскетбол, воллейбол, шахмат, шашка турлари бўйича тўгараклар ташкил этилган бўлиб, мунтазам равишда фаолият юритиб келмоқда. Бундан ташқари, институтда байрамлар арафаларида “Ректор кубоги” доирасида спортнинг енгил атлетика, велоспорт, стол тенниси, тош кўтариш, арқон тортиш, воллейбол, футбол, шахмат, шашка турлари бўйича режа-жадвал асосида спорт мусобақалари ташкил этилди, ушбу тадбир доирасида 2000 дан ортиқ талабалар қамраб олинди. Хусусан, 2020 йилнинг ноябр ойида спортнинг 6 та тури бўйича ўтказилган мусобақаларда 50 га яқин талабалар ғолиб ва совриндор бўлдилар. Шу қаторда “Спорт – соғлик гарови”, “Талаба-ёшлар ва спорт” деб номланган спорт мусобақалари ҳам анъанавий тарзда ташкил этилди. Шунингдек, талабалар турар жойларида “Кафедра кунлари” доирасида “Жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси томонидан спорт мусобақалари ташкил этиш йўлга қўйилган.
Талаба-ёшларнинг дарсларлан бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун институтнинг 25 та кафедрасида илмий-ижодий ва фан тўгараклари фаолият юритиб, уларда 400 дан ортиқ иқтидорли талабалар илмий раҳбарлари билан ўз илмий мавзулари бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб боришмоқда. Талабалар турар жойида ҳам “Рус тили”, “Инглиз тили”, “Тикиш-бичиш”, «Бадиий ҳаваскорлик» каби тўгараклар фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, Талабалар турар жойида ва факультетларда Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус хоналари ташкил этилиб, ушбу хоналар зарур плакатлар, чолғу асбоблари, спорт инвентарлари билан таъминланди.
Миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни талаба ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида талаба-ёшлар ва “Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат” бўлими томонидан мунтазам равишда очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда. Ўтказилган тадбирда институт талабаларининг 2000 дан ортиқ қамраб олинди. Ушбу тадбирларда Ҳалқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази, диний идораларнинг мутасадди вакиллари иштирок этишиб, талаба-ёшларга миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликнинг аҳамияти, мамлакатимизда бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар бўйича маърузалар ўтишди.
Булардан ташқари, институт профессор-ўқитувчиларидан иборат тарғибот гуруҳи “Зангиота”, “Новза”, “Чўпон ота”, “Самарқанд дарвоза”, “О.Хўжаев”, “Гулбозор”, “Хадра”, “Эшонгузар”, “Каттабоғ”, “Жангоҳ” маҳалларида маҳалла фуқаролар йиғини раислари, маҳалла диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия ишлари бўйича маслаҳатчилари, профилактика инспекторлари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда бириктирилган хонадон оила аъзолари билан мулоқотда бўлиб, улар билан тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бордилар.
Амалга оширилган ишлар, эришилган муваффақиятлар билан кифояланиб қолмасдан, талаба-ёшлар ўртасида гиёҳванд моддасини истеъмол қилиш каби иллатларнинг олдини олиш, дунёвий, илмий ва ахлоқий савиясини ошириш, сохта диний ғояларга қарши мустаҳкам мавкуравий тафаккурини шакллантириш, турли салбий ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида биз педагоглар ҳар бир талабамиз ҳатти-ҳаракатларига ўткир нигоҳимиз билан қарашимиз, имкон даражасида уларнинг яшаш шароитлари ва ота-оналари билан мулоқотда бўлишимиз керак. Талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳуқуқий онги ва маданиятини шакллантириш учун мутасадди идоралар хамкорлигида соҳа мутахассислари билан тез-тез давра суҳбатлари, семинар-тренинглар, учрашувлар ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Талабаларни тўгаракларга кенг жалб этиб, мавжуд спорт майдончалари, кутубхоналардан фойдаланишларини таъминлаш ҳамда изчил тарзда маънавий-маърифий, тарбиявий тадбирлар билан уларнинг бўш вактларини қамраб олишга харакат қилишимиз керак.

Бунинг учун 2020-2021 ўқув йилида бизнинг миллий табиатимиз, қўҳна қадриятларимиз, инсоний интилишларимизга зид бўлган ҳавф-хатарларнинг олдини олишда маънавий-маърифий, тарбиявий тадбирларни таълим-тарбия жараёни билан изчил тарзда давом эттиришимиз, ишларимиз самарадорлигини янада оширишимиз лозим.

2021 йилда давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, маҳаллий ҳокимликлар, ижтимоий-сиёсий соҳа вакиллари билан талаба-ёшларнинг очиқ мулоқотларини ташки этиш этиш мақсадида “Ички ишлар органлари ҳодими ва ёшлар”, “Прокурор ва ёшлар”, “Депутат ва ёшлар”, “Сенатор ва ёшлар”, “Ҳоким ва ёшлар” каби тадбирларни мутасадди ташкилотлар билан келишилган ҳолда ўтказиш режалаштирилди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, институт Кенгаши





Download 311,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish