2.1-жадвал
Мойли
уруғлар
|
Уруғлар намлиги, %
|
Қуруқ
|
Ўртача қуруқ
|
Нам
|
Ҳўл
|
Ортиқ эмас
|
Ортиқ
|
Ортиқ эмас
|
Ортиқ
|
Ортиқ эмас
|
Ортиқ
|
Кунгабоқар
|
8
|
8
|
10
|
10
|
13
|
13
|
Канакунжут
|
7
|
7
|
9
|
9
|
11
|
11
|
Соя
|
12
|
12
|
14
|
14
|
16
|
16
|
Ерёнғоқ
|
8
|
8
|
11
|
11
|
13
|
13
|
Зиғир
|
8
|
8
|
10
|
10
|
13
|
13
|
Хантал
|
10
|
10
|
12
|
12
|
14
|
14
|
Каноп
|
11
|
11
|
12
|
12
|
14
|
14
|
Кунжут
|
8
|
8
|
10
|
10
|
12
|
12
|
Пахта чигитининг намлиги ГОСТ бўйича ҳар бир нав учун етиштирилган ҳудудига қараб кўрсатилади (2.2-жадвал).
2.2-жадвал
Уруғ нави
|
Етиштирилган ҳудудига қараб пахта чигитининг намлиги
|
Марказий Осиё ва Қозоғистон
|
Кавказорти
|
Россия, Украина ва Молдавия
|
I
|
8,0
|
9,0
|
10,0
|
II
|
10,0
|
11,0
|
12,0
|
III
|
11,5
|
12,5
|
13,5
|
IV
|
13,0
|
14,0
|
15,0
|
Мойли уруғларни қуритиш бу ҳар хил усуллар ёрдамида иссиқликдан фойдаланиб уруғлар таркибидан ортиқча намликни йўқотишдир. Қиздирилган ҳаво ёки ёниш газлари билан ҳаво аралашмаси қиздириб қуритиш жараёнида уруғларга иссиқлик беради ва ўзи билан ҳосил бўлган сув буғини олиб кетади.
Қиздирилган ҳаво ёки ёниш газлари билан ҳаво аралашмаси нафақат иссиқлик ташувчи вазифасини бажаради, балки улар намликни ютувчи ҳамдир, шунинг учун улар қуритувчи агентлар деб аталади. Қуритиш жараёнининг жадаллиги қуритиш агентининг таркибига ва физик хусусиятига боғлиқ. Қуритувчи агентнинг асосий кўрсаткичлари – энтальпия, намлиги ва ҳароратидир. Қуритиш усулларини тасниф (классификация)лаганда асос қилиб, қуритилаётган материалга иссиқлик бериш услублари олинади.
Замонавий қуритиш қурилмаларида уруғларга барча иссиқлик аралаштирилаётган иссиқлик агентларидан берилади. Бундай қуритиш конвектив куритиш деб аталади.
Контактли (сорбцион) қуритиш бу – ҳўл уруғларни гигроскопик моддалар (сорбентлар) билан ёки қуруқ ва ҳўл уруғларни аралаштириб қуритишдир.
Иссиқлик уруғларга иссиқлик нурлари ёрдамида ёки радиация натижасида берилиши мумкин. Бундай куритиш усули радиацион қуритиш усули деб номланади. Радиацион қуритиш усулида қуёш нурлари ва инфрақизил нурлардан фойдаланилади. Уруғларни қиздириш ва қуритиш жараёнларини юқори частотали токлар майдонида ҳам олиб бориш мумкин.
Нам уруғ устидаги ҳаво босимини сунъий равишда пасайтирилганда унинг намлиги паст ҳароратда буғланади. Бундай усул вакуум – қуритиш усули деб аталади. Конвектив ва контактли, радиацион ва конвектив, шу каби усулларни бирга қўшиб олиб бориш усуллари комбинацион усул деб аталади.
Юза намлиги ортиқча миқдорда бўлганда уларни механик усуллар – центрифугалаш ва сиқиш йўллари билан ҳам йўқотиш мумкин. А.С. Гинзбург қуритишни ички ва ташқи майдонларнинг ўзаро таъсирлашув шароитида фазаларга ажралиш жараёни каби қарашни таклиф этди. Шунинг учун ташқи майдонга физик (энергетик) – гравитацион, акустикли, магнитли, электромагнитли ва бошқа майдонлар киради.
Ички майдон деганда материални ўзида ҳосил бўладиган – кимёвий потенциал майдони, намлик, ҳарорат, босим ва бошқалар майдони тушунилади.
Ташқи майдон таъсири остидаги ички майдон ўз навбатида акс таъсир этиши муҳим бўлиб, майдонларнинг ўзаро таъсири натижасида юзада фазалар ажралиши юзага келади. Шунинг учун объект ва унга таъсир этувчи муҳит ягона битта система деб қаралади.
Мойли уруғларни қуритиш техникаси ва технологиясида конвектив қуритиш усули энг кўп тарқалган. Конвектив қуритишда қуритувчи агент сифатида қиздирилган ҳаво, ёниш газларининг ҳаво билан аралашмаси ёки ташқи ҳаво (актив шамоллатиш) қўлланилади.
Уруғ қатламининг структураси ҳар хил бўлиши мумкин. Шунга мувофиқ конвектив қуритиш қуйидагиларга бўлинади: ҳаракатли зич қаватда, ҳаракатсиз зич қаватда (актив шамоллатиш), муаллақ ёки ярим муаллақ ҳолатда, мавҳум қайнаш қаватида қуритиш.
Конвектив қуритишда қуритиш жараёнининг мохияти шундаки, бунда уруғ юзасида бевосита турган буғнинг парциал босими қуритувчи агентдаги буғнинг парциал босимидан катта бўлади. Қуритилаётган уруғлар устида бевосита турган сув буғининг парциал босими уруғни қиздириш ҳароратида тўйинган буғ босимига яқин бўлади. Парциал босим фарқи қанча катта бўлса, қуритиш потенциали шунча юқори ва жараён шунча жадал бўлади. Бунда қуритувчи агент маълум ҳароратга эга бўлиши керак, чунки ҳароратни пасайиши билан унинг нисбий намлиги кўтарилади, намлик сиғими эса пасаяди.
Конвектив қуритишда қуйидаги кўрсаткичлар муҳим аҳамиятга эга: қуритувчи агент ҳарорати ва тезлиги, уруғни қиздириш ҳарорати, қатлам қалинлиги ва унинг ҳолати.
Мойли уруғларда намлик инерцияси ҳарорат инерциясига нисбатан бир неча марта юқори, яъни уруғлар намлик беришга қараганда тезроқ қизийди. Қуритувчи агент ҳароратининг ошиши қуритиш жараёнининг давомийлигини сезиларли даражада қисқаришига олиб келади.
Ҳамма қуритиш усулларида қуритилаётган уруғлар ва улар таркибидаги мой сифатини ва жараён интенсивлигини яхшилашда қуйидаги асосий кўрсаткичлар муҳим рол ўйнайди: қуритувчи агент ҳарорати; жараён давомийлиги; уруғни максимал қиздириш ҳарорати. Бу параметрлар қуритиш режимини танлашга кўмак беради. Қуритишда шундай оптимал технологик режим бўлиши керакки, қуритиш жараёни максимал даражада қисқа бўлиши ва қуритиш жараёнида уруғ ва мой сифати сақланиши ёки хатто яхшиланиши, уруғларни технологик хусусиятини яхшиланиши лозим. Қуритиш жараёнининг параметрлари уруғ ва унинг таркибидаги мой сифатига турлича таъсир кўрсатиши мумкин. Бу таъсир уруғлар ва уларнинг таркибий кисмларининг термолабиллигига боғлиқ.
Қуритиш режимини танлашда уруғдаги органик моддаларнинг қиздириш ва сувсизланишга турлича муносабатда бўлишини ҳам ҳисобга олиш лозим.
Қуритиш жараёнида, қиздиришнинг маълум ҳарорат диапазонида иссиқлик, намлик ва ҳаво етарли бўлганда уруғ ва мойдаги гидролитик, оксидланиш ва бошқа кимёвий ва биокимёвий жараёнларни кечиши учун қулай шароит юзага келади.
Қуритишнинг технологик режимини танлаш нафақат уруғнинг физик-механик хусусияти ва кимёвий таркибига, балки уруғни қабул қилиш ва қуритиш усулига, ҳамда қуритувчи қурилманинг конструкциясига ҳам боғлиқдир. Уруғларни 100-200 мм қалинликдаги зич, секин ҳаракатланувчи қатламда конвектив қуритилганда, масалан, шахтали қуриткичларда, қуритиш жараёни давомийлиги 40-60 минутни ташкил этади, қуритувчи агент ҳарорати 1800Сдан ошмайди, уруғлар эса 60-700Сгача қизийди. Барабанли қурилмаларда жараённинг давомийлиги 15-20 минутни ташкил этади ва юқори ҳарорат – 200-3500С қўлланилади, бунда уруғни қиздириш 60-650Сдан ошмайди. Уруғларни муаллақ ҳолатда ва тушувчи қатламда конвектив-контактли қуритиш учун жуда юқори ҳароратли қуритувчи агент (350-7000С ҳароратда, қиздириш давомийлиги 2-3 с) қўллашга рухсат этилади.
Шундай қилиб, қуритувчи агент ҳарорати ва уруғни қиздириш давомийлиги бир-бири билан ўзаро алоқада бўлади: қуритувчи агент ҳарорати қанча юқори бўлса, қуритиш давомийлиги шунча кам бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |