Таълим вазирлиги тошкент кимё-технология институти й.Қ. ҚОдиров, Д. А. Равшанов, А. РЎзибоев



Download 6,7 Mb.
bet23/127
Sana18.07.2022
Hajmi6,7 Mb.
#821092
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   127
Bog'liq
2 5285051905922307261

Назорат саволлари:



  1. Мойли уруғларни қабул қилиш ва уларга қўйиладиган талаблар.

  2. Мойли уруғларни сақлаш ва унга таъсир этувчи омиллар.

  3. Мойли уруғларни сақлашда эътиборга олинадиган физик хоссаларига нималар киради?

  4. Уруғларни сақлашда намликнинг таъсири қандай бўлади?

  5. Критик намлик деганда нимани тушунасиз ва унинг аҳамиятини айтиб беринг.

  6. Мойли уруғларнинг ҳаётийлик хусусиятларига нималар киради?

  7. Мойли уруғларнинг нафас олиши қандай содир бўлади?

  8. Мойли уруғларни ўз-ўзидан қизиб кетиш ҳодисаси ва унинг салбий оқибатлари ҳақида нималарни биласиз?

  9. Мойли уруғларни сақлашнинг қандай усуллари мавжуд?

  10. Мойли уруғларни сақлаш омборхоналари ва уларнинг турлари.

  11. Мойли уруғларни аралашмалардан тозалашнинг зарурлиги ва аҳамияти

ҳақида нималарни биласиз?

  1. Мойли уруғлар таркибидаги аралашмалар ва уларнинг турлари.

  2. Уруғларни тозалик даражасини қандай аниқлаш мумкин?

  3. Мойли уруғларни тозалаш усуллари.

  4. Уруғларни аралашмалардан уларнинг ўлчамлари фарқига қараб тозалаш

қандай амалга оширилади?

  1. Вариацион эгри чизиқлар ва уларнинг аҳамияти.

  2. Уруғларни аралашмалардан уларнинг аэродинамик хусусиятларига қараб

тозалашнинг зарурлиги.

  1. УСМ қурилмасининг тузилиши ва ишлаши.

  2. Уруғларни тозалаш самарадорлигига қандай омиллар таъсир этади?

  3. Уруғларни металл аралашмалардан тозалаш ускуналари.

  4. Тозалаш цехлари ускуналаридан чиқаётган ҳавонинг тозалаш зарурлиги

ва тозалашнинг асосий усуллари.
2-БОБ. МОЙЛИ УРУҒЛАРНИ НАМЛИГИ
БЎЙИЧА КОНДИЦИЯЛАШ

Мойли уруғларни намлиги бўйича кондициялашда қуритиш катта аҳамиятга эга. Қуритиш, мойли уруғларнинг намлигини, ҳавфсиз сақлашни таъминлайдиган кўрсатгичгача тезда камайтиради. Қуритиш мойли уруғларни сақлаш, қайта ишлашда зарур технологик операция ҳисобланади, чунки қайта ишлашни самарадорлиги уруғни оптимал намлигига боғлиқ бўлади.


Қуритиш халқ хўжалигида зарур масала – мойли уруғларни сақланишини ҳал қилиб беради.
Янги йиғиб олинган мойли уруғлар намлиги ва етилганлиги бўйича турлича бўлади. Бундан ташқари, мойли уруғларни, хусусан кунгабоқар уруғини йиғиб олиш ноқулай об-ҳаво шароитларига тўғри келади. Бу ҳол уруғларни намлигини ошиб кетишига олиб келади.
Юқори намликка эга мойли уруғларни сақлаганда уруғдаги мойнинг кислота сони ошади, биокимёвий жараёнлар, айниқса уруғ ва ундаги микроорганизмларнинг нафас олиши тезлашади. Интенсив нафас олиш натижасида уруғлар намлиги ва ҳарорат янада ошиб, бу ўз-ўзидан қизиб кетишга ва бузилишга олиб келади.
Мойли уруғларни керакли намликкача қуритиш, уларни миқдори ва сифати бўйича узоқ вақт сақланишини таъминлайди. Масалан, кунгабоқар уруғини сақлаш учун намлиги – 6-7% атрофида бўлиши керак.
Мойли уруғларни қайта ишлашга тайёрлашдаги маълум усуллардан кенг миқёсда тарқалгани уларни дастлаб ифлос аралашмалардан тозалаб, кейин иссиқлик билан қуритиш ҳисобланади.
Уруғларни намлиги бўйича кондициялаш ўсимлик мойлари ишлаб чиқариш технологиясида муҳим аҳамиятга эга. Қайта ишлаш учун уруғларнинг оптимал намлиги чақиш, мағизни пўстлоқдан ажратиш, майдалаш, қовуриш каби технологик жараёнлар самарадорлигини белгилаб беради. Иссиқлик билан қуритишни мойли хомашёни қайта ишлашнинг дастлабки босқичи деб ҳисоблаш мумкин.
Қуритиш режимларини танлаш, унинг янги усулларини ишлаб чиқиш замонавий қуритиш назарияси ва илмий тадқиқот ишлари натижаларига асосланади.
Қуритиш материалдан намликни йўқотишнинг оддий ҳодисаси эмас, балки тайёр маҳсулотнинг сифатини белгиловчи технологик жараёндир.
Қуритиш назарияси муҳандис-технологлар учун қуритиш режимини рационал белгилашга, материалнинг ички буғланишини яхшилашга имконият беради. Қуритиш назарияси қонуниятларини билиш маълум қуритиш ускуналарида жараённи жадаллаштирибгина қолмай, балки янги тезкор усулларни ишлаб чиқишга имкон беради.



Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   127




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish