4. Бухгалтерия ҳисоби шакллари.
Корхоналар фаолияти ҳисоби юритилар экан, бунда бир неча бухгалтерия ҳисоб шаклларидан фойдаланади. Корхонада қўлланиладиган ҳисоб шаклларини танлаш қўйидаги омилларга боғлиқ бўлади:
корхона ҳисоб ишларини ҳажми кўп ёки камлигига;
корхона бухгалтерия ходимларининг малака ва тажрибаларига ва хакозо.
Корхонада қайси ҳисоб шакли қўлланилишидан қатъий назар, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунига тўлиқ амал қилиниши шарт.
Бухгалтерия ҳисоби шакллари қўйидаги турларга бўлинади:
мемориал ордер шакли
бош давтар шакли
журнал ордер шакли
электрон-автоматлаштирилган шакл
Бухгалтерия ҳисоби шакллари бир биридан қўйидаги хусусиятларига кўра фарқ қилади:
Шаклдаги регистрларнинг сони, вазифасига кўра.
Регистрлар ташқи кўринишига кўра.
Регистрларда хронологик ва тизимли ёзувлар акс эттирилишига кўра.
Синтетик ва аналитик ҳисоб маълумотларини биргаликда ёзиш тартибига кўра.
Езувларни ёзиш тартиби ва техника воситаларнинг қўллаш тартибига кўра.
Қуйидаги бухгалтерия ҳисоби шаклларини алоҳида, алоҳида кўриб ўтиш орқали улар хусусиятларига тўхтаб ўтамиз.
Мемориал - ордер шакли.
Бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер шакли ҳозирги вақтда кам фойдаланиб асосан, кичик корхоналарда ва давлат муассасаларида қўлланилади. «Мемориал» сўзининг маъноси «хотира ёки эсдалик» демакдир. Мемориал - ордер шакли асосида юритиладиган бухгалтерия ҳисоби шаклида ҳужжатлар қайта ишланиши ва ҳисоб регистирларида акс эттирилиши кетма кетлиги келтирилган.
Ушбу бухгалтерия ҳисоб шаклини ўзига хос хусусияти шундаки, хўжалик жараёнларнинг ёзиш учун синтетик ва аналитик ҳисоб учун махсус жамғарма айланма қайдномалардан фойдаланади.
Бухгалтерияга топширилган дастлабки ҳужжатлар хар томонлама текширилгач, синтетик ва аналитик ҳисоб махсус айланма қайдномалари тўлдирилади: бундай жамғарма айланма қайдномалари асосий воситалар , асосий воситаларнинг; пул маблағлари ва қўйилмалар, ишлаб чиқариш заҳиралари ва тайёр маҳсулот; ишлаб чиқариш харажатлари, мол етказиб берувчилар билан ҳисоблашиш, меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб китоблар, бюджет билан, ижтимоий суғурта ташкилотлари билан ҳисоб китоблар, маҳсулот(иш, хизмат) сотиш ва бошқа счетлар учун ташкил этилади.
Юқорида келтирилган қайдномалар ва синтетик ҳисоб регистрлари асосида мемориал ордерлар тузилади.
Мемориал - ордерда ёзилган маълумотлар хар ойда « бош китоб журналига» тарқатилади. ўз навбатида «бош китоб» журнали асосида оборот ва қолдиқ суммалар аниқланади, шундан сўнг, счетлардаги қолдиқ суммалари тегишли тартибда ҳисобот бошқа шаклларида ёзилади. « бош китоб» даги счетлар дебет оборотлари йиғиндиси, улар кредит оборотлари йиғиндиси билан шунингдек , «ордер бўйича суммалар» қатори жами билан тенг бўлмоги зарур.
Мемориал -ордер бухгалтерия ҳисоб шаклини қўйидаги афзалликлари мавжуд:
ҳисоб жараёнларини қатъий кетма-кетлиги
Регистрлар андозавий шаклларидан фойдаланишни имконияти мавжудлиги.
ҳисоб техникасини оддийлиги ва тушунарлиги
Бухгалтерия ходимлари малакасига кўра, ҳисоб ишларини тақсимлаш имкониятини мавжудлиги.
Мемориал-ордер шакли юқоридаги афзалликларга эга бўлиши билан бирга, баъзи бир камчиликларга эгадир:
ҳисоб ишларини кўп меҳнатлилиги;
Аналитик ва синтетик ҳисобни алоҳида юритилиши, яъни ҳисобни алоҳида юритилиши натижасида синтетик ҳисобдан аналитик ҳисобни орқада қолиши вужудга келади;
Турли ҳисоб регистирларда битта хўжалик жараёнини қайта, қайта ёзилиши.
Қуйида мемориал-ордер шаклида ишлатиладиган ҳисоб регистрларини келтириб ўтамиз:
Мемориал - ордер 1 «Касса»
2005 йил октябр ойига.
N
|
Жараен содир бўлган вақт
|
Жараен мазмуни
|
Корреспондент счет
|
Сумма
|
|
|
|
Дебет
|
Кредит
|
|
1
|
02.10.05
|
ҳисобдор шахсдан ишлатилмай қолган хизмат қилган сафари суммалари қабул қилинди.
|
5010
|
4220
|
10 000
|
2
|
04.10.05
|
Ходимни корхонага еткизган зарар суммалари қабул қилинди.
|
5010
|
4730
|
12 000
|
3
|
17.10.05
|
Меҳнат ҳақи бериш учун ҳисоблашиш счетидан пул олинди.
|
5010
|
5110
|
780 000
|
4
|
18.10.05
|
Товарларни нақд пулга сотишдан тушумлар қабул қилинди.
|
5010
|
9020
|
540000
|
5
|
20.10.05
|
Инвентаризация натижасида аниқланган пул маблағи кирим қилинди.
|
5010
|
9390
|
1000
|
|
счет дебети оборот жами
|
1343 000
|
6
|
05.10.05
|
Бошқа пул маблағлари ҳисоблашиш ҳисоб счетига қайтарилд
|
5110
|
5010
|
25 000
|
7
|
17.10.05
|
Ходимларга меҳнат ҳақи берилди
|
6710
|
5010
|
730 000
|
8
|
18.10.05
|
Товарларни сотишдан олинган сальдо тушуми инкассаторга берилди
|
5710
|
5010
|
540 000
|
|
|
|
|
|
|
9
|
20.10.05
|
Олинмаган иш хаклари банкка қайтарилди.
|
5110
|
5010
|
50 000
|
|
счет кредит оборот жами
|
1343 000
|
Do'stlaringiz bilan baham: |